РИВОЯТ
Расули Акрамдан нурли ҳидоят:
"Оналар оёғи остида жаннат".
Бу ҳадис маъносин ўйладим узоқ,
Китоблар варақлаб изладим изоҳ.
Ривоятлар келар қаторма- қатор,
Барида оналик мақтови бисёр.
Лекин улар ичра битта ривоят,
Қалбини ларзага келтирди ғоят.
Жаноби пайғамбаримиз бир куни ногоҳ
Мозордан ўтардилар асҳоблар ҳамроҳ.
Қабристон тўридан бир фарёд келди,
Юракни эзувчи аччиқ дод келди.
Дод эмас ҳасратли бир нолиш эди,
Ҳар бир "оҳ" жонбериб, жон олиш эди.
Пайғамбаримиз шул томонга юрдилар,
Ва янги қазилган қабирни кўрдилар.
Хаёлан Оллоҳ даргоҳидан ижозат олдилар-у,
Сўнгра ул майитни сўроққа солдилар:
Дедилар: -Айт,тўкдингми муслимнинг қонин?
Майит деди: - Йўқ, оғритмовдим мусичанинг жонин.
- Демак кун кўргансан луқмаи ҳаромдан?
- Йўқ, ҳазар қилганман мақруҳ таомдан.
- Эй воҳ, зиномиди гуноҳинг сени?
- Йўқ, шукурким ҳалол эди нигоҳим мени.
- Унда недан сенга бунча азобдур,
- Қайси гуноҳинг учун шунча ғазабдур?
Қурбим етмас мани жавобга,
Бир гуноҳ,бир умр қилган савобга,
Хасга ўт тушгандек ёнди-куйдирди,
Шайтон сўннги лаҳзада йўлимдан урди,
Оғир бетоб эдим мен жон талашиб,
Ётардим тўшакда истмам ошиб.
Волидам ёнимда гиргиттон эди,
Сув десам жонини тутган меҳрибон эди,
То жоним чиқарга етганда фурсат,
Дедим: "Эй азроил, жойимни кўрсат".
Рўёб бўлган эди қилган меҳнатим,
Насиб этган эди жаннатдан жойим,
Бу сирдан бехабар бечора онам,
Ўлмагин болам деб мени дам-бадам,
Юзимдан кўзимдан ўпарди гирён.
Руҳ танамга қайтгандай бўлди бир замон.
Мен бундай қайтишни онамдан бидим
"Қайтарманг" деб ул зотнинг қўлига урдим,
Шунда бекор бўлди буткул тоатим,
Тунлар бедор қилган минг тиловатим,
Билдим асло менга ҳидоят бўлмас,
Онамдан ўзгадан иноят бўлмас.
Бундай жавоб тинглаб пайғамбаримиз,
Дедилар волидасин излаб топингиз.
Онага аҳволни аён қилдилар.
Она "Кечирдим" дея дуо қилдилар.
Шунда қабрдаги фарёд ҳам тинди
Ул майитга жаннат насибдур энди,
Расули Акрамдан нурли ҳидоят:
"ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА ЖАННАТ!"
(Муаллифини тополмадим)
___
Телеграм канал: Kungil_kundaligi