August 19, 2020

Имом Маҳдий ҳақидаги рад қилинган ҳадис

❌ Заиф, рад қилинган ҳадис

🔷 Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Хуросон тарафдан қора байроқларни кўрсангиз, улар томон боринг, чунки Аллоҳнинг халифаси Маҳди улар орасида бўлади", дедилар. (Аҳмад ва Байҳаки). Бу ҳадис Аҳмад 5/277, Ибн Можа 4084, ал-Ҳаким 4/463-464 томонидан ривоят қилинган. У Ибн Масъид ва Саъбондан ривоят қилинган. Шайх ал-Албоний ҳадисни мункар/рад қилинган деб атаган. Қаранг: «Сильсиля ад-даъифа ва-ль-маудуъа» 85, «Даъиф аль-джамиъ ас-сагъир» 506, «Тахридж Мишкат аль-масабих» 5389. Шуайб ал-Арнаут айтган: «Унинг исноди заиф». Бу ҳадисни Заҳабий, Ибн ал-Қоййим, ал-Муборакафури ва бошқалар ҳам заиф деб аташган (Қаранг: «Мизан аль-иътидаль» 3/284, «аль-Манар аль-муниф» 115, «Тухватуль-Ахвази» 6/140. Ушбу ҳадиснинг баъзи ривоятларида: "...... улар томон боринг, ҳатто бунинг учун қорда эмаклашингиз лозим бўлса ҳам." Баъзиларида "Аллоҳнинг халифаси" ва "Хуросон" сўзлари йўқ. "Аллоҳнинг халифаси" сўзлари билан келган ҳадиснинг бирорта тасдиқланган йўли йўқ ва улар Заҳабий айтганларидек рад этилгандир. Бундан ташқари, шайхулислом Ибн Таймия ўзининг фатволарида изоҳлаганидек, бундай сўзлар шариатга зиддир. Тўлиқроқ маълумот учун «Сильсиля ад-даъифа ва-ль-маудуъа» 1/195 ни қаранг