August 24, 2020

Носаҳиҳ (заиф) ҳадислар


«Ким имомнинг орқасидан Қуръон ўқиса, ўз оғзини олов билан тўлдирган бўлади»,

Бу «Ас-Силсилат ал-Аҳадис ад-Даимикифа» (569-сон) китобида баён қилинганидек, ёлғон, тўқима (мавдуъ) ҳадис. 3-иловага қаранг.

-> Асл манба


Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) вафотларидан сўнг Билол қандай қилиб азон беришни тўхтатгани ҳақидаги асар.

«Пайғамбар (алайҳиссалом) нариги дунёга рихлат қилганларида, Пайғамбар алайҳиссаломга азон ўқиган Билол Мадинадаги ҳаётга дош бера олмади. Чунки ҳар бир кўча, ҳар бир девор, масжид - барча нарса унга Пайғамбар алайҳиссаломни эслатиб турарди. У азон ўқишни тўхтатди ва Абу Бакрдан (р.а.) Сурияда яшашга рухсат беришини сўради.

Абу Бакр (р.а.) ундан қолишини сўради, лекин у ўз талабида туриб олди. Сурияда бўлган пайтида Билол (розияллоҳу анҳу) тушида Пайғамбар алайҳиссаломни кўрди, у айтди: «Билол, бу бегоналашни қандай тушунмоқлик керак? Мени зиёрат қилиш вақти келмадими?!!». Шунда Билол ғамгин ва қўрққан ҳолда уйғонди. Ахир у кўрган кимса, аслида Пайғамбар алайҳиссалом эканлигини билар эди. Ахир Пайғамбар алайҳиссалом айтганларидек, ким уни тушида кўрса, уни чинакам кўргандир, чунки шайтон Пайғамбар алайҳиссаломнинг қиёфасига кира олмайди. Кейин Билол (розияллоҳу анҳу) Мадинага Пайғамбар алайҳиссалом қабрларини зиёрат қилиш учун йўл олди. Пайғамбар алайҳиссаломнинг қабрларини кўриб, ўзини тийиб туролмади, йиғлади ва юзини унга кўмди. Сўнг Ҳасан ва Ҳусайн унинг олдига келдилар ва Билол (р.а.) уларни ўпа бошлади, чунки Пайғамбар алайҳиссалом уларни қандай ўпганликларини кўрган эдилар. Улар Билолдан (р.а.) Пайғамбар алайҳиссаломнинг даврларини эслатиш учун азон ўқишини сўрадилар, гарчи улар ўша вақтни унунтмаган бўлсалар ҳам. Билол (р.а.) рози бўлди.

Тонг отишидан бир соат олдин Билол (р.а.) одатда Пайғамбар алайҳиссалом билан бирга турган жойда туриб: «Аллоҳу Акбар», деди. Мадина титраб кетади, одамлар кўчага югуришди. «Ашхаду алля иляха илля Ллах», ва Мадина йиғидан ва шовқиндан янада қаттиқроқ титраб кетди. «Ашхаду анна Мухаммадан расулю Ллах» - ҳамма чиқди, ҳатто ташқарига чиқмаган ёш қизлар ҳам, ва айтдилар: «Пайғамбар (с.а.в) қайтиб келдилар». Мадинада Пайғамбар (с.а.в) вафотларидан сўнг, ўша кун каби кўп йиғлаётган эркак ва аёлларни кўрмадилар.

____________________________________

Имом аз-Заҳабий ўзининг "Сияр алам ал-нубал" (1/358) китобида Билолнинг туши ҳақидаги ушбу воқеани келтирган ва шундай деган: "Ушбу хабарнинг исноди заиф ва у рад этилган".

-> Асл манба


Пайғамбар ва Иблис ўртасидаги суҳбат ҳақидаги ҳадис

Оламлар Роббиси Аллоҳга ҳамдлар, Пайғамбаримиз Муҳаммадга, унинг оиласи ва солиҳ саҳобаларига саловату ва саломлар бўлсин! Ундан сўнг:

Пайғамбар (с.а.в.) ва Иблис ўртасидаги суҳбат ҳақидаги ушбу ҳадис русийзабон мусулмонлар орасида жуда кенг тарқалган.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбат бериладиган бу ёлғон қисса худдики Муоз ва Ибн Аббосдан ривоят қилинган. Ушбу қисса аввалги имомларнинг ҳеч қандай ҳадис тўпламларида келмаган! Уни ҳикоя қилиш, айниқса пайғамбарга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) нисбат бериш мумкин эмас!

Шайхулислом Ибн Таймия дедилар: "Бу мусулмонларнинг китобларида келмаган сохта ҳадисдир! На саҳиҳ, на сунан, на муснад тўпламларида!" "Қаранг: "Мажмуъул-фатауа" 1/189.

Яна шунга ўхшаши ривоят қилинган, аммо бу сафар Алидан. Кўплаб имомлар буни ўйлаб топилган қисса эканлигини айтганлар, шу қаторда Ибн аль-Джаузи “аль-Маудуъат” да, ҳофиз ас-Суюты “аль-Ляали аль-маснуъа” 1/136 да ва ҳофиз аз-Захаби “Мизан аль-иътидаль” 1/197 да.

Ва бу қиссада шариатнинг ишончли хабарлари ва тамойилларига жуда кўп зиддиятлар мавжуд, жумладан:

  1. Ажралиш билан қасам ичиш ёки ажрашиш билан қасамйодни эслатиб туриш (буни тўғирлаш керак)
  2. Иблиснинг одам тирноқлари остида вақт ўтказиши ҳақидаги хабари, Имом Муслимнинг саҳиҳ ҳадисида шайтон тунни бурун ковагида ўтказиши хабар қилинган.
  3. Ушбу сохта ҳадиснинг баъзи версияларида пайғамбар (с.а.в) иблиснинг тавбасини қабул қилиб, у учун дуо билан Аллоҳга мурожаат қилганликлари айтилади. Ва бу Аллоҳнинг Қуръонда Иблисга муҳлат берганлиги ва у ҳамда унинг лашкари Дўзаҳ аҳли эканлиги ҳақидаги сўзларига зиддир!

Мусулмонларни ёлғон ҳадисларни тарқатишдан, айниқса уларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбат беришдан огоҳлантириш лозим. Ахир пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: «Мен айтмаган нарсани менинг номимдан айтган киши, ўз жойини Оловда ҳозирлашга тайёрлансин!» ал-Бухорий 109.

-> Асл манба


"Умматимнинг ихтилофи - раҳматдир" ҳадисининг ишончлилик даражаси.

Шайх Албоний (раҳматуллоҳи алайҳ) айтдилар: “Ушбу ҳадиснинг асоси йўқ! Ва муҳаддислар унинг иснодини топишга ҳаракат қилишди, аммо топа олишмади, Суюти: "У ҳофизларнинг бизга етиб келмаган китобларида бўлган деб тахмин қилиш мумкин" деб айтмагунича ва бу ҳақиқатдан жуда узоқдир, менинг фикримча! Бундан келиб чиқадики, унинг баъзи ҳадислари бизгача этиб келмаган ва бу мусулмонлар эътиқодига зиддир. Манавувий Субқийдан ривоят қилади: "Бу ҳадис муҳаддислар орасида маълум эмас ва мен уни на ишончли, на заиф, на ўйлаб топилган иснодини топмадим". Ва буни шайх Закария ал-Ансорий "Таълик Тафсир Байдавий" 2/92 да тасдиқлаган.

Сўнг, шубҳасиз, ушбу "ҳадис" нинг маъноси ишончли олимлар томонидан қораланмоқда. Имом Ибн Ҳазм бу Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси эмаслигини тушунтирганидан сўнг айтди: "Бу энг ёмон сўзлардан биридир! Чунки ихтилоф раҳмат бўлганда эди, унда ғазаб билан келишув ва бирлашиш бўлар эди, ва мусулмон бундай айтмайди! Чунки ўртада келишмовчилик ва келишув, ғазаб ва раҳмат-шафқатдан бошқа ҳеч нарса йўқ." Кўринг: Ихкам фи усул ал-аҳкам, 5-64. Ва Ибн Ҳазм бошқа жойда: "Ёлғон, уйдирма!"

Ва бу ҳадиснинг ёмон оқибатларидан бири шундаки, бунинг сабаби билан кўпгина мусулмонлар тўрт мазҳаб ўртасида юзага келган кучли келишмовчиликларни тан олишади ва уларга ўз имомлари (Аллоҳ улардан рози бўлсин) буюрган вақтда, улар ҳеч қачон буни Қуръон ва асл суннатга қайтаришга уринишмайди! Аммо, аксинча, улар ўзларининг имомларининг мазҳабларини худди бошқа шариатлар цингари кўришади! Ва улар бу тўрт мазҳабдаги келишмовчиликлар ва қарашларнинг тўқнашувидан келиб чиқадиган фикрларни бир-бири билан мувофиқлаштириб бўлмаслигини билган ҳолда буни айтишади ва бунда бирон бирининг унга зид бўлган далил ёрдамида рад этилиши ва бошқа биров томонидан ушбу далил қабул қилиниши ва биринчиси билан келишувдан бошқа йўл йўқ. Лекин улар буни қилмайди! Ва улар бу билан Шариатга қарама-қаршиликни нисбат беришади! Бу Аллоҳдан эмаслигига - бу бир далилдир, ва агар улар Қуръондаги Аллоҳнинг Сўзи ҳақида мулоҳаза қилсалар: «Агар у (Қуръон) Аллоҳдан бошқанинг ҳузуридан бўлганида, ундан кўп ихтилофларни топар эдилар». Оятдан аён бўладики, ихтилоф - Аллоҳ томонидан эмас, унда улар қандай қилиб буни Шариатдан келган ва юборилган раҳмат қилиб олишди?!

Ва бу "ҳадис", ва шунга ўхшаш бошқа "ҳадислар" туфайли, кўпчилик мусулмонлар, тўртта мусулмондан сўнг бугунги кунгача ҳам, ақида ва амалга доир масалаларда мухолиф бўлиб келишмоқда, агарда улар Абдуллоҳ ибн Маъсуд ва бошқалар бу ҳақида айтганларидек (Аллоҳ улардан рози бўлсин), ва бунга Қуръоннинг кўп оятлари ҳамда Пайғамбар (соллоллоҳу алайҳи васаллам) нинг ҳадисларида таъкидлангани сабабли ихтилофни ёмонлик деб ҳисоблаганларида эди, улар келишувга интилардилар, ва бу саволларнинг аксариятида Аллоҳнинг аниқ далиллари орқали, бу хатолардан тўғри ва ҳақиқатни ёлғондан ажратиб сўнг бир - бирларини айбдан оқлаган холда хотиржам тарқалишлари мумкин эди.

Аммо ихтилофни Раҳмат сифатида кўрганларида, нима учун уларга бундай интилиш керак?! Ва мазҳаблар ўз ихтилофларида худди турли Шариатлар каби? Агар сиз ушбу ихтилофнинг изларини ва бунда саркашликни кўришни истасангиз, унда кўплаб масжидларга қаранг ва уларда тўртта имом намоз ўқиётган тўртта меҳробни кўрасиз! Ва уларнинг ҳар бирининг ўз жамоати бор, у ўз имоми билан намозни кутмоқда ва бу билан улар гўёки турли динга эргашувчиларга ўхшайдилар!"

-> Асл манба


ЖАННАТИЙЛАРНИНГ ТИЛИ АРАБ ТИЛИ БЎЛИШИ ҲАҚИДАГИ ҲАДИС - ТЎҚИМА

Ат-Табароний ал-Авсатда, Абу Ҳурайрага ривоятига кўра: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

«Мен арабман, Қуръон араб тилида, ва Жаннатийларнинг тили араб тили бўлади».

Шайх ал-Албоний уни «Сильсиля ад-даъифа» 161 рақам остида келтириб, шундай деди: «Бу ҳадис уйдирма (мавдуъ).


ҚАБРИСТОНДА "ЯСИН" СУРАСИНИ ЎҚИШ ҲАҚИДАГИ ҲАДИС - ТЎҚИМА

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Агар кимдир қабристонга кириб, "Я Син" сурасини ўқиса, Аллоҳ ўша куни уларнинг азобини енгиллаштиради ва у (ўқиган инсон) қанча одам (дафн этилган бўлса) шунча яхши амалларни олади», дедилар.

Ушбу ҳадисни ас-Саляби ўзининг «Тафсир» 3/161/2 да келтирган.

Ушбу ҳадиснинг иснодида роппа-роса учта муаммо мавжуд:

  1. Ровий Абу Убайда, у ҳақида имом Ибн Маъин: "Номаълум", деб айтган.
  2. Ровий Аҳмад ар-Рияҳий, у ҳақида имом ал-Байҳакий: "Номаълум", деб айтган.
  3. Ровий Аюб ибн Мудрик нисбатан у номақбул эканлигига муҳаддислар ижмо қилишган. Ундан ташқари, Ибн Маъин: "У ёлғончидир!", деб айтган. Ва Ибн Ҳиббон: "У Макҳулдан ўйлаб топилган қўлёзмаларни ривоят қилган, гарчи уни кўрмаган бўлса ҳам", деб айтган.

Шунинг учун шайх ал-Албоний ушбу ҳадисни тўқима деб атаган. Қаранг: "ал-Силсилаҳ ад-даъифа" 3/397.


СЎФИЙЛАРНИНГ ПАЙҒАМБАР САЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА ЁЛҒОНИ

Қабрларда ўликларга сажда қилишларини оқлаш учун сўфийларнинг тўқиб топган "ҳадиси": «Амалларда ноумид бўлганингизда, қабр аҳлига мурожаат қилинг».

Имом Аш-Шаукани шундай деган: «Амалларда ноумид бўлганингизда, қабр аҳлига мурожаат қилинг» ҳадисига келсак, дарҳақиқат у ўйлаб топилган. Уни динни йўқ қилиш мақсадини кўзлаган зиндиқлар (Исломдан чиққан бидъатчилар) ўйлаб топган». — ("ад-Дурру-ннадид фи ихлас калимати-ттауҳид", 65-бетга қаранг).

Имом Ибн ал-Қаййим айтганлар: «Улардан турли хил ўйлаб топилган ҳадислар, уларни қабрга сиғинувчилар сафидан бўлган бутларга сиғинувчилар томонидан Аллоҳнинг Пайғамбари, саллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳавола қилинган ҳолда ихтиро қилинган. Улар динга ва у (пайғамбар) билан келган нарсага зиддир, масалан: «Амалларда ноумид бўлганингизда, қабр аҳлига мурожаат қилинг» ва «Агар сизлардан бирон бирингиз тош ҳақида яхши ўйлса, у унга фойда келтиради» ҳадиси ва шунга ўхшаш Ислом динига зид бўлган ҳадисларни, уларни мушриклар ихтиро қилинган ва унга ўхшаган адашган жоҳилларнинг мурожаатида топилади». — (Қаранг: "Игасатул-ляхфан" 394-395-бетлар)


"ВАТАННИ СEВМОҚ — ИЙМОНДАНДИР" - ТЎҚИМА ҲАДИС

Мулла Али ал-Қори айтдилар: "Улар бу ҳадиснинг асоси йўқ, ёки у асосли ихтиро қилинган деб айтишади". «Ал-Асрор ал-Марфуъа» 189 га қаранг.

Шайх Албоний айтганлар: «Бу ҳадис ихтиро қилинган». «Ас-Силсилаҳ ад-Даифаа» 36 га қаранг.

Шайх Ибн Усаймин айтган: «Носаҳиҳ ҳадислар одамларнинг тилларида тарқалди, улар орасида: «Ватанни севмоқ — иймондандир». Бу тўғри маъно эмас! Аксинча, Ислом диёрига муҳаббат — иймондандир! Ватанга келса, инсон уни тарк этади ва кофирлар юртидан Ислом диёрига кўчиб ўтади. Шунинг учун, куфр диёрини севмоқлик иймондан эмас, аксинча куфр мамлакати ва унинг аҳолиси нафратни келтирадиган ҳисобланади. Ва Ислом диёрлари ва уларнинг аҳолиси, у сизнинг ватанингиз бўлишидан қатъий назар севимли ҳисобланади!» Шарх «Рийод ал-Солиҳин» 5/330 га қаранг.

Шунингдек, шайх Ибн Усаймин (раҳимаҳуллоҳ) айтганлар: «Оддий халқ орасида бу «Ватанни севмоқ — иймондандир» ҳадиси, саҳиҳ сифатида тарқалди. Йўқ, бу ҳадис ўйлаб топилган ва ёлғондир. Аксинча, ватанга муҳаббат мутаассиб ҳисобланган мажбуриятдир». «Шарх ал-байкуния» 49-бетга қаранг.


ЭРИ УНДАН РОЗИ БЎЛГАН ҲАР ҚАНДАЙ ВАФОТ ЭТГАН АЁЛ ЖАННАТГА ТУШИШИ ҲАҚИДАГИ ҲАДИС - ЗАИФ

Умму Саламанинг (р.а.) сўзларидан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эри ундан рози бўлган ҳар қандай вафот этган аёл жаннатга киради», деб айтдилар. Ушбу ҳадисни ат-Термизий, 1161 да келтириб айтади: «Яхши ҳадис».

Шайх Албоний «ал-Силсилаҳ ад-даифа вал-маудуъа» (3/616) да айтган: "Инкор қилинган (ҳадис). Уни Ибн Абу Шайба (7/47/1) .... Умма Саламадан шундай деб айтганини келтирган: «Мен Аллоҳнинг элчиси, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай айтганини эшитганман: »…«», ва у бу ҳадисни келтирган. Ана шу йўл билан уни Термизий (1/217), Ибн Можа (1854) ), ас-Сакафий "ас-Сакафият" (9-жилд, 30-сон), ал-Ҳаким (4/173) келтирган ва шундай дегандфк: «Ҳадиснинг исноди ишончли» ва Заҳабий улар билан қўшилади. Термизий: «Яхши нодир ҳадис».

Мен (Албоний) айтаман: — Буларнинг барчаси ишончлиликдан йироқдир, чунки Мусавирий ва унинг онаси (бу иснодда мавжуд бўлган) Ибн Жавзий «Ваҳият» (2/141) да айтганидек номаълум ҳисобланишади. Иккисидан биринчиси ҳақида ҳофиз (Ибн Ҳожар) аниқ қилиб айтган, ва унгача буни Заҳабий бажарган, у унинг биографияси ҳақида «Мизон» да айтган: «Унда номаълумлик бор ва бу хабар инкор этилгандир», буни (ҳадис) назарда тутиб. Ва Мусавирнинг онасининг биографиясида, уни номаълумлигини назарда тутиб, у: «Ундан (ҳадисларни) ривоят қилган ягона шахс унинг ўғли эди», деб айтган.

Мен (Албоний) айтаман: — Икки китобдаги ушбу фарқга эътибор беринг! (1) Ҳақиқат шундаки, унинг (Заҳабий) «Талҳис» китобида кўп хатоликлар мавжуд. Эх, агар ўша пайтда яшаган баъзи машҳур бўлган ҳадис тарафдорлари ушбу китобни тадқиқ қилганларида эди, одамлар катта фойда олишлари мумкин эди ва хато туфайли ишончли деб номланган кўплаб ҳадисларни заифлигини билар эдилар. Натижада, ушбу ҳадис инкор этилган, она ва боланинг номаълумлиги сабабли ишончсиздир.

Шайх имом Заҳабийнинг икки китобини назарда тутмоқда: «Мизан ал-иътидал» ва «Талҳис». Иккинчи китоб — бу имом Заҳабийнинг ал-Ҳакимнинг «Мустадрак» китоби устига олиб борган тадқиқотидир. Шайх Албоний раҳимаҳуллоҳ Заҳабий ушбу китобни ўрганишда йўл қўйган хатоларига ишора қилмоқда!


ҚОРА БАЙРОҚЛАР ҲАҚИДАГИ ҲАДИС — ЗАИФ, ИНКОР ҚИЛИНГАН ҲАДИС

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Хуросон тарафдан қора байроқларни кўрсангиз, улар томон боринг, чунки Аллоҳнинг халифаси Маҳди улар орасида бўлади", дедилар. (Аҳмад ва Байҳаки). Бу ҳадис Аҳмад 5/277, Ибн Можа 4084, ал-Ҳаким 4/463-464 томонидан ривоят қилинган. У Ибн Масъид ва Саъбондан ривоят қилинган. Шайх ал-Албоний ҳадисни мункар/рад қилинган деб атаган. Қаранг: «Сильсиля ад-даъифа ва-ль-маудуъа» 85, «Даъиф аль-джамиъ ас-сагъир» 506, «Тахридж Мишкат аль-масабих» 5389. Шуайб ал-Арнаут айтган: «Унинг исноди заиф». Бу ҳадисни Заҳабий, Ибн ал-Қоййим, ал-Муборакафури ва бошқалар ҳам заиф деб аташган (Қаранг: «Мизан аль-иътидаль» 3/284, «аль-Манар аль-муниф» 115, «Тухватуль-Ахвази» 6/140. Ушбу ҳадиснинг баъзи ривоятларида: "...... улар томон боринг, ҳатто бунинг учун қорда эмаклашингиз лозим бўлса ҳам." Баъзиларида "Аллоҳнинг халифаси" ва "Хуросон" сўзлари йўқ. "Аллоҳнинг халифаси" сўзлари билан келган ҳадиснинг бирорта тасдиқланган йўли йўқ ва улар Заҳабий айтганларидек рад этилгандир. Бундан ташқари, шайхулислом Ибн Таймия ўзининг фатволарида изоҳлаганидек, бундай сўзлар шариатга зиддир. Тўлиқроқ маълумот учун «Сильсиля ад-даъифа ва-ль-маудуъа» 1/195 ни қаранг


Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтадилар: «Умматимда икки тоифа борки, агар улар яхши бўлса, одамлар яхши бўлади, бузилса, одамлар ҳам бузилади. Улар амирлар ва фақиҳлардир». Бошқа кўринишда: «олимлар»

Шайх Албоний «Силсилаҳ ад-даифа вал-маудуъда» (1/53) деди:

— Тўқима ҳадис/маудуъ

Уни Тамам "ал-Фавоид" 1/238, Абу Нуайм "ал-Хиля" 4/96 да ва Ибн Абдул-Барр "Жамиъу баянил-ъилм" 1/184 да Муҳаммад ибн Зийод нинг йўли билан етказган, у эса Маймун ибн Михрондан етказган, у эса Ибн Аббоснинг сўзидан хабар қилган, худдики пайғамбаргача кўтарилгандай (етиб боргандай).

Бу санад ўйлаб топилган. Бу Муҳаммад ибн Зийод ҳақида имом Аҳмад: "Бир кўзли ёлғончи, ҳадис тўқувчи! Ибн Маин ва Даракутни айтганлар: "Ёлғончи! Абу Зуръа ва бошқалар ҳам уни ёлғончи деб аташган. Ушбу ҳадис Суюти (ўзининг китобида) "ал-Жомий" ида ўзининг шартларига хилоф равишда келтирган ҳадислардан биридир. Шунингдек, уни пайғамбарга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) тегишли эканлигини даъво қилган ҳолда Ғаззолий "ал-Иҳё" (1/6) да келтирган. Ҳофиз ал-Ироқий уни келтириб, уни Ибн Абдул-Барр ва Абу Нуаймга олиб борганидан сўнг: "Унинг санади заифдир", деди».