August 21, 2020

Ғаззолийнинг хатолари

Ғаззолийнинг бир қатор хатарли фикрлари

Меҳрибон ва раҳмдил Аллоҳ номи билан бошлайман.

ал-Ғаззолийнинг башорат ҳақиқатини инкор этувчи бир қатор баёнотлари.

ал-Ғаззолий "Ильджам аль-аууам ан ильм аль-калям" номли ўз "асари" да айтган:

"Агар айтилсаки: "Набий алайҳиссалом "Илоҳ" сўзи маъносидаги пардани олиб ташламади, ва У мавжуд, шу билан бирга У на тана, на монад ва на тасодиф (фалсафий атамалар) эмаслиги, У на дунё ичида, на ташқарисида эканлиги ва У на дунё билан бирлашиши, на ундан ажралмаслиги, ва У на маконда, на томонда эканлиги, лекин барча томонлар Ундан холи эканлигини айтмади ва бу инсонлар орасида ҳақ бўлган нарсадир, ва у мутакаллимлар уни тушунтирганидек тушунтира оларди ва унинг сўзларида камчилик, унинг ҳақиқатни очиб беришида заифлик, унинг билимида - етишмовчилик йўқ эди".

Биз шундай жавоб берамиз: буни ҳақиқат деб ҳисоблайдиганлар, буни шу билан оқлайдики, агар Пайғамбар буни айтиб ўтганида, одамлар буни қабул қилишдан юз ўгирар ва уни инкор қилишга шошилар ва "Бу мумкин эмас" дейишар ва Аллоҳни инкор қилишга тушар эдилар.

Сўнгра, бу бидъатни илдиз орттириб ва Пайғамбар алайҳиссаломни бу бидъат тўғрисида гапирмаганлиги ва унга чақирмаганлиги сабабли "оқлай туриб" айтади:

"Биз эслатиб ўтганимиздек, астойдил поклашга эътиборан мавжуд Роббини эътиқодда тасдиқлаш инсонлар учун бу жуда мушкулдир ва айниқса саводсиз одамлар ичида буни фақатгина мингдан биригина қабул қилади".

Манба: “Ильджам аль-ауам ан ильм аль-калям”, 17


Бу ерда ал-Ғаззолий қуйидагиларни баён қилади:

Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам бу уларни ихлосини қайтаришидан қўрққан ҳолда инсонлардан Аллоҳга бўлган Иймон асослари ва дин асосларини яширганликлари; ал-Ғаззолийнинг муҳим эътирофича, Пайғамбар уларнинг ақидаларини қўллаб-қувватлаш учун ҳеч нарса айтмаган;
ал-Ғаззолийнинг эътирофича, Ашарийлар ақидасини фақат мингдан бир одам қабул қилиши, аммо бу улар кўпчилик эканликлари ҳақидаги даъволарини йўққа чиқаради.


ал-Ғаззолий “Мизан аль-Аъмаль” китобида шундай дейди:

"Мазҳабнинг иккинчи тури - бу устоз олдига кўрсатма ва фойда олиш учун келган кимсага, ўргатиш ва йўл-йўриқ кўрсатиш учун нима айтилишидир. Ва бу мазҳаб турдош эмас, бироқ у талабага қараб фарқланади. Ва ҳар бир талаба билан унинг тушуниш қобилиятига асосан суҳбат олиб борилади.

Ва агар ўқитувчига турк ёки ҳинд талабаси, ёки аҳмоқ ақлсиз инсон келса, ва агар ўқитувчи унга Аллоҳ Таоло ўз моҳияти билан бирон бир маконда эмаслигини, ва У на дунёнинг ичида, на ташқарисида эканлигини, ва У на боғланган, на ажралганлигини эслатса, у дарҳол Аллоҳнинг мавжудлигини инкор қила бошлашини ва унга ишонмаслигини билса - унинг ҳузурида Аллоҳ Таоло Аршда эканлиги, маҳлуқлар ибодатидан У рози бўлиши ва У бундан мамнун эканлиги ва уларни тақдирлаши, ва уларни Жаннатга киргазиш билан мукофотлашини таъкидлаш керак.

Ва агар унга яққол ҳақиқатни (яъни, ашарийлик ақидаси бўлган, Аллоҳ на дунё ташқарисида, на унинг ичидалиги) айтиб бериш имконияти бўлса, унга уни маъносини тушунтириб бериши лозим. Шунга кўра, мазҳаб бу томондан ўзгаради ва фарқ қилади ва ҳар бир киши учун у тушунадиган нарсага мос бўлади".

Манба: “Мизан аль-Аъмаль”, 41


Бу ерда дарҳол Имом Ибн Қудаманинг (Аллоҳ унга раҳм қилсин) айтган сўзлари ёдга келади: "Биз Аҳлил-Бидъа инсонлар орасидан ашарий ва зиндиқлардан кўра кўпроқ, ўзларининг сўзларини яширадиган, уларни ошкор қилишга журъат этмайдиганларини билмаймиз!" (Қаранг: “Китаб аль-муназара филь-Куран”, 1-34)

Ва савол туғилади - саҳобалар орасида ушбу "яққол ҳақиқат" ни очиб бериш учун муносиб шахс бор эдими? Агар шундай бўлса, ишончли иснод билан бирон бир саҳобадан у ана шундай айтганини ёки Пайғамбардан ривоят қилганини бизга кўрсатинг, бироқ улар буни ҳеч қачон кўрсатишмайди.

Агар йўқ бўлса, демак бу ал-Ғаззолийнинг назарида барча саҳобалар "турк шогирди ёки ҳинду ёки аҳмоқ ақлсиз одам" мақомида эканлиги ва Пайғамбар (с.а.в) уларнинг орасида етарлича ақлли бўлган одамни кўрмасдан, уларга "яққол ҳақиқатни" ни очиб беришга журъат этмаганлиги, Аллоҳ тахтнинг устида деб айтиб уларни алдаганлигини (Аллоҳ сақласин) билдиради. Аллоҳ бундай сафсатадан ўзи сақласин!

ал-Ғаззолий ва бошқа ашъарийларнинг бу сўзларини барчасининг маъноси шундан иборатки, Набий (с.а.в.) одамларга диннинг асосларидан асосини - Аллоҳга иймонни тушунтирмадилар ва бу ҳақда сукут сақладилар, аммо мушриклардан бўлган юнон ва римликларнинг шогирдлари бўлган, ўзларининг калом илмидаги Аллоҳнинг Сифатларини инкор қилиб адаштиргувчи китоблар ёзган ашарий ва мутазилийлар Пайғамбар ўрнига буни "тўлдиришга" мажбур бўлдилар.

Ва бу масала Шайхул-Ислом Ибн Таймия томонидан “аль-Акыда аль-Хамауия” нинг бошланишида энг яхши суръатда тушунтирилган, Пайғамбар диннинг асослари ва Аллоҳга бўлган Иймонга ойдинлик киритмаган бўлишлари мумкин эмас деб тушунтирган ва китоб инша Аллоҳ тўлиқ таржима қилинади, шунинг учун бу сўзларни ҳозир таржима қилмаймиз.

Якунда эса, Оламлар Роббиси Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!


ал-Ғаззолий китоблари ҳақида

Ҳофиз Ибн Касир айтади: "Ва уни (ал-Ғаззолий) бунинг учун Абуль-Фарадж Ибн аль-Джаузи, сўнг Ибн Ас-Силях кўп ҳақоратлар билан ҳақорат қилдилар, аль-Мазари ва ундан ташқари бошқа Мағриб олимлари унинг «Ихья ‘улюм ад-дин» китобини ёқишга ундашди. Улар айтишди: «Ушбу китоб унинг дини ҳақидаги илмларнинг тирилишидир, бизнинг динимизга келсак, унинг илмларининг тирилиши - бу Аллоҳнинг Китоби, ва унинг Пайғамбарининг Суннати». («аль-Бидая уа ан-Нихая», 12-214)

Бундан ташқари, унинг «Ихья» китоби Мағриф халифаси саройида барча олимлар иштирокида ўқилган, ва ўқилганидан сўнг олимларнинг якдил фикрига кўра, ёқиб юборилган.

Мазҳабнинг буюк имоми, Ғаззолийнинг эски сафдоши бўлган, Ибн Акиль аль-Ханбали сўнгра тавба қилган ва сўфийларни рад эта бошлаган, имом Абдуль-Латыф ибн Абдур-Рахман аль-Ханбали ундан етказишича, бошқа олимларга ёзган мактубида у бу китобдан огоҳлантирган эди.

Ибн Акиль аль-Ханбали айтади: «Ва Ибн Акиль бу алдамчилик ва бузуқлик китобида ёзилган нарсаларни инкор қилиш, хунук номлашда ва уни мазах қилишда энг улуғ мавқени эгаллади, ва ал-Ғаззолийнинг кўплаб тадқиқотлари - тоза зиндиқликдир, ва унинг муаллифидан на фарз, на ихтиёрий бўлган ишлар қабул қилинади деб қатъий таъкидлади». («Гаят уль-Амани», 2-369)

Оламлар Роббиси Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!


Шайхул-Ислом Ибн Таймия "Ихъйа ‘улюм ад-Дин" ("Дин илмларини тирилтириш") китоби ҳақида

"Къут аль-Къулюб" ва "Ихъйа ‘улюм ад-Дин" китобларига келсак, уларда қалб амаллари ҳақида сўзланади. Сабр-тоқат, миннатдорчилик, севги, умид, монотеизм (худони бир деб билиш) ва ҳоказолар ҳақида сўз юритилади. Абу Толиб ("Къут аль-Къулюб" муаллифи) сўфий олимларнинг сўзлари ва ҳадисларини Абу Ҳамид ал-Ғаззолий ("Ихъйа ‘улюм ад-Дин" муаллифи) га нисбатан яхшироқ билади. Унинг нутқи яхшироқ ва янгиликдан (бидъатдан) узоқдир. Шу билан бир вақтда "Къут аль-Къулюб" китобида заиф ва тўқима (мавзуъ) ҳадислар, ҳамда кўплаб инкор қилингувчи нарсалар мавжуд. "Ихъйа ‘улюм ад-Дин" га келсак, ҳалок этгувчи нарсалар бобида такаббурлик, ғурур, ҳасад ва бошқа нарсалар ҳақида сўз юритилади ва унинг кўп қисми аль-Хариса аль-Мухасабининг «ар-Ри‘айа» номли китобидан олинган. "Ихъйа ‘улюм ад-Дин" да қабул қилиниши мумкин бўлган, рад қилиниши зарур бўлган, ва мунозарали масалалар ҳам мавжуд. Ушбу китобда кўп фойдали нарсалар, аммо шу билан бир вақтда жуда кўп инкор қилингувчи нарсалар борки, файласуфларнинг монотеизм, башорат, Қиёмат куни ҳақидаги сўзларини иқтибос келтириш каби. Дин имомлари Абу Ҳамиднинг ушбу китоби учун танқид қилдилар. Улар "аш-Шифа" китоби Абу Ҳомид ал-Ғаззолийнинг китобларини зарарлаганлигини айтишди. Ва "аш-Шифа" бу Ибн Синонинг (Авитсенна) фалсафага оид китобидир. Шунингдек, "Ихъйа ‘улюм ад-Дин" китобида кўп заиф ҳадис ва тўқима (мавзуъ) ҳадислар мавжуд. Унда сўфийларнинг турли хил афсоналари ва уларнинг янглиш фикрлари бор. Шу билан бирга, ушбу китобда ўзларининг қалб амалларини ва сўзларини Қуръон ва Суннатга тўғри йўналтирган баъзи сўфий шайхларининг тўғри сўзлари ҳам бор. Қаранг, «Маджму‘ аль-Фатауа», 10/552.