August 15, 2020

Ихвонлар ҳақида мақола

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман

1-ҚИСМ. КИРИШ

"Мусулмон биродарлар" (арабчада "Ихванул муслимин"), эҳтимол 20 ва 21-асрларнинг энг таъсир доираси кенг бўлган мусулмон сиёсий ташкилотдир. 1928-йилда сўфий мазҳаби таълимотчиси Ҳасан ал-Банна томонидан ташкил этилган "Мусулмон биродарлар" сектаси қисқа вақт ичида бутун дунё мусулмонлари орасида кенг тарқалди. "Сиёсий" исломни тарғиб қилиш ва мусулмон жамиятларининг ижтимоий-сиёсий жараёнларида фаол иштирок этиш, ихвонлар (бу секта издошларини қисқача "Мусулмон биродарлар" деб номлашади) кўпгина мусулмон мамлакатларида қисқа фурсатда асосий сиёсий мухолифатга айланди. "Биродарлик" нинг юқори чўққиси 2012-йилда, "Араб баҳори" дан сўнг ихвонлар Мисрда ҳокимият тепасига келганида, ҳамда Ливия ва Туниснинг янги ҳукуматларида нуфузли лавозимларни эгаллашган пайтга тўғри келди. Бу вақтга келиб, ихвонлар (шунингдек, уларнинг таъсир доирасига тушган мусулмон сиёсий партиялар) ҳам Туркия, ҳам Судан ва Ғазо сектори (Ихвон "Хамас" партияси вакили) каби давлатларнинг куч тузилмаларида мустаҳкам ўрнашдилар.

Яқин вақтгача ҳам Форс кўрфази мамлакатларида нуфузда кам бўлмаган ихвонлар бор эди. Масалан, замонавий ихвонларнинг диний раҳнамоси ва "Араб баҳори" нинг мафкуравий воизи Юсуф ал-Қардави ҳануз Қатарнинг норасмий муфтийидир.

Аммо ихвонларнинг шон-шуҳрат даври узоқ давом этмади. 2013-йилда Мисрда ихвонларга қарши инқилобий тўнтариш амалга оширилди ва ташкилот расман террорчи деб эълон қилинди. 2014-йилда Саудия Арабистони Миср, Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқа кўплаб давлатлар ортидан эргашиб "Мусулмон биродарлар" сектасини террорчи ташкилот сафига киритди.

Бошқа томондан, "Мусулмон биродарлар" энг жумбоқли ва сирли бўлган мусулмон диний ташкилотлардан биридир. Баъзи танқидчилар, ихвонийлик исломга қарши бўлган буюртмачиларга хизмат қиладиган ва бу билан мусулмон давлатларни заифлаштириш ва уларда тартибсизликларни келтириб чиқарувчи чет элнинг лойиҳаси деб ҳисоблашади.

(1) Масалан, 20-асрнинг таниқли муҳаддиси (ҳадис олими), машҳур мисрлик уламо шайх Аҳмад Шакир (раҳматуллоҳи алайҳ) ҳатто Миср подшоҳи Фарук даврида ҳам шундайдеганлар: "Бизга аниқ маълумки, шайх Ҳасан ал-Банна ва унинг партияси бўлган"Мусулмон биродарлар" коммунистлар ва яҳудийлар томонидан ҳомийлаштирилади. Бупартия исломий бўлган даъватни ҳалокатли бўлган жиноий даъватга айлантирди" ("huun at-Talim va al-Qada'a, 48-бет").

Ва яна шу маълумки, уларнинг мавжуд бўлган бутун тарихи давомида, ўз вақтида , ихвонлар яширин харбий ҳужайраларни яратиш ва ишлатишга таянишган.

Шу тарзда, бу махфий ҳарбий қўшинлар ихвонлар томонидан кўп ҳолларда террорнинг турли кўринишлари учун ишлатилган, шу жумладан сиёсий рақибларга суиқасд уюштириш мақсадида ҳам. "Мусулмон биродарлар" нинг энг номи чиққан ва муваффақиятли суиқасди 1981-йилда Миср президенти Анвар Садатга қарши уюштирилган.

Бироқ, деярли барча замонавий экстремистик, ал-Қоида ва ИШИД каби ҳаворижий ташкилотларни юзага келишининг ҳам асосий сабабчиси ихвонлар эканлигини кам сонли одамлар билади. Шунингдек, кўплаб ҳаворижий ташкилотлар ихвонларнинг мустаҳкам салафий қарашларининг таъсири остидаги мураккаб ва узоқ давом этган жараён натижаси эканлигини ҳам кам сонли одамлар билади.

Кўпгина замонавий мусулмон оқимларнинг, шу қаторда уларнинг нисбатан экстремистик кайфиятда бўлганларининг моҳияти ва мафкурасини тушуниш учун ушбу жараённи ўрганиш ўта муҳимдир. Шунинг учун биз Аллоҳнинг ёрдами ила ушбу жараённи батафсил тасвирлаб беришни ва таҳлил қилишни хоҳлар эдик.


ИХВОНЛАРДА ҲАВОРИЖИЙЛИК МАФКУРАСИНИНГ ТУҒИЛИШИ ВА ТУЗИЛИШИ

1952-йил, 24-июлда подполковник Жамол Абдел Наср бошчилигида радикал қарашларга эга бўлган "Озод офицерлар" армияси томонидан Мисрда ҳарбий тўнтариш амалга оширилди. Ушбу тўнтариш натижасида шоҳ Фарук ағдарилди, монархия тугатилди ва Миср республика деб эълон қилинди. Қиролга қарши тўнтариш "Мусулмон биродарлар" экстремистик сектасининг кўмагида амалга оширилди, улар (ихвонлар) "Озод офицерлар" янги ҳукуматдаги ҳокимиятни улар билан бўлишишидан ва уларнинг манфаатларини ҳисобга олишидан умид қилишди.

Аммо, Жамол Абдел Наср Мисрнинг келажаги ҳақидаги сиёсий нуқтаи назарларни умуман ихвонлар билан бўлишмади, шу сабаб собиқ иттифоқчилар ўртасидаги муносабатлар жуда тез ёмонлаша бошлади. 1954-йилда ихвонлар Абдел Насрга нисбатан омадсиз якунланган суиқасд уюштирганларида, "Мусулмон биродарлар" ҳаракати қатъиян тақиқланади, ва омон қолган подполковник ихвонлардан шафқациз тарзда қасос олишга қарор қилади (2). Натижада, минглаб "биродарлик" тарафдорлари ҳибсга олинган ва қамоққа ташланган. Улардан баъзилари кўп йилларни қамоқхоналарда ўтказдилар ва қийноққа солиндилар.

(2) Шуниси эътиборга лойиқки, ихвонлар шоҳ тузумининг аъзоларига қарши террористик ҳаракатлар ва сиёсий суиқасдлардан фойдаланиб, ҳатто Июл инқилобидан аввал ҳам шоҳ Фарукни ағдаришга ҳаракат қилишган. Бунинг натижаси ўлароқ, 1948-йилда"Мусулмон биродарлар" ҳаракати мутлақо ноқонуний деб топилган.Абдел Насрга нисбатан муваффақияциз суиқасд уринишидан сўнг қамоққа олинган ва қийноққа солинганлардан бири, замонавий экстремист-ҳаворижларнинг бўлажак мафкурачиси Саййид Қутб (1906-1966) эди. Қутб қолган умрининг кўп қисмини қамоқда ўтказади ва 1966-йилда хоинликда айбланиб қатл этилади.

Саййид Қутб ислом таълимини олмаган ва ҳаттоки ўзини Ислом олими деб ҳам даъво қилмаган. У оддий дунёвий маълумотли мусулмон эди ва демократик йўл билан ҳокимият тепасига келиш орқали жамиятнинг аҳволини яхшилашга қодир бўламан деб янглишган. Аммо, у қамоққа олиниб, қийноқ ва таҳқирларга дучор бўлганида, унда ислом динининг асоси бўлган илмлар йўқ бўлганлиги сабабли, унинг қарашлари кескин ўзгарди, радикаллашди.

Айнан шу даврда у ўзининг энг машҳур асари бўлган "Йўлнинг муҳим босқичлари" (арабчада "Маалим фи ат-Ториқ") ни ёзади, ҳатто мусулмон бўлмаган мутахассисларнинг эътирофига биноан у барча замонавий ҳаворижларнинг маълумотномасига айланган. Муҳбир Жейсон Бурк (Жасон Бурке) ўзининг "Ал-Қоида" китобида шундай ёзган:

"Унинг (Қутбнинг) 1966-йилда қатл этилишидан олдин ёзган "Йўлнинг муҳим босқичлари" китоби, Исломий радикалликнинг классик китобига айланди" (Ал-Қоида, Жейсон Бурке, 364-бет).

Қутб ўзининг янги ишида мусулмон жамиятларни исломдан чиқишида айблайди ва "куфр етакчилари ва уларнинг хизматкорларига" қарши қуролли ва шафқациз курашни тарғиб қилади. Мисол учун, Қутб замонавий мусулмон жамиятларини такфир қила туриб (куфрда айблаб) шундай ёзади:

"Дарҳақиқат, ўзларини мусулмон деб ҳисоблайдиган одамлар мусулмон эмасдирлар. Улар жоҳилият қонунлари (исломгача бўлган кўп худолик даври) билангина яшайдилар холос" ("Йўлнинг муҳим босқичлари", 185-бет) Саййид Қутб ўзининг бошқа бир "Қуръон соясида" ("Фи ал-Зйлал ал-Қур'ан") китобида бутун инсониятни куфр ва муртадликда айблайди, ҳатто амал қилувчи ва намозни адо этувчи мусулмонларни ҳам:
"Инсоният мутлақ куфрга тушиб қолди. Ҳатто дунёнинг турли бурчаклардаги минораларда туриб, «Аллоҳдан ўзга сиғинадиган илоҳ йўқ» сўзини маъносини тушунмасдан мунтазам равишда такрорлайдиган ва бунга чақирадиганлар ҳам (бу ерда гап кунига 5 маротаба намозга чақирувчи мусулмонлар ҳақида бормоқда). Ахир улар кўпроқ гуноҳ қилишади ва қиёмат кунида уларнинг жазоси шиддатлироқ бўлади. Чунки улар ҳақиқатни билиб, мусулмон бўлганларидан сўнг, муртад бўлдилар ва одамларга сиғина бошладилар" ("Фи ал-Зйлал ал-Қур'ан") 1057/2).

Саййид Қутбнинг юқорида зикр этилган ҳалок қилгувчи бўлган баёнотлари ҳавориж-экстремистлар мафкурасининг асосини ташкил этди ва кейинчалик эса террорчилик ҳаракатлари ва бегуноҳ инсонларнинг қонини тўкиш учун баҳона бўлди. Шу муносабат билан нуфузли салафий уламолар Саййид Қутбнинг китобларини ўқишдан огоҳлантиришди. Машҳур яманлик олим, марҳум шайх Муқбил ибн Ҳади (раҳматуллоҳи алайҳ) Саййид Қутбнинг китоблари ҳақида қуйидагиларни айтган:

Саййид Қутб (раҳматуллоҳи алайҳи) нинг "аз-Зилол" ва бошқа асарларига келсак, биз уларни мутолаа қилишни қатъиян тавсия этмаймиз, чунки бу китоблар ёшлар орасидаги баъзи инсонларни "Жамаат-ут-Такфир" (ўзга мусулмонларни куфрда айблайдиган гуруҳлар) га эргашувчилардан бўлиб қолишига сабабчи бўлган. ("Фадайх ва насаиҳ" 64)

Тез орада Саййид Қутбнинг янги бўлган экстремистик ва инқилобий қарашлари "Мусулмон биродарлар" ҳаракатининг кўплаб тарафдорлари орасида, айниқса Абдел Наср ҳукумати томонидан қувғин қилинганлар орасида тез тарқалди.Шу тарзда, Қутбнинг радикал қарашлари кенг тарқалганидан сўнг, ихвонлар икки асосий гуруҳга бўлинди:

Қутбийлар - зўравонлик усуллари билан ҳокимиятга келишнинг тарафдорлари. Қутбийлар ҳокимият тепасига келиш учун сайловларда ва сайлов жараёнларида қатнашиш тақиқланган, ва ҳатто буни "куфрнинг намоён бўлиши" деб ҳисоблайдилар, чунки бунда мусулмон киши, инсон қонунларининг Аллоҳ қонунларидан устунлигини тан олган бўлади.

Баннаийлар (Ҳасан ал-Банна номидан келиб чиққан) - қуролсиз ва демократик усуллар билан ҳокимиятга келиш тарафдорлари. Бироқ, шуни таъкидлаш лозимки, баннаийлар сайлов жараёнлари орқали демократик йўл билан ҳокимиятга келишни қўллаб-қувватласалар ҳам, бунинг имкони бўлмай қолган тақдирда, улар Қутбийлар сингари, ҳокимиятни ағдариш ва уни қўлга киритиш учун террорни ва зўравонлик чораларини қўллашни жоиз деб билишади. Буни шоҳ Фарук давридан то ҳозирги кунгача ҳарбийлаштирилган ихвон жангарилари томонидан амалга оширилган кўплаб суиқасдлар ва террорчилик ҳаракатлари ҳам тасдиқлайди.

Замонавий тарихимизда биз бугун Муҳаммад Мурсий тахтдан ағдарилгандан сўнг, ихвонлар Мисрда йўқотилган ҳокимиятни қайтариб олиш учун мунтазам равишда зўравонлик ва террорга қўл ураётганликларини гувоҳи бўлмоқдамиз.

Муҳим бўлган иккинчи далилга ҳам эътиборни қаратиш лозим: қутбитлар ва баннаитларнинг услублари ва ёндашишлари турлича бўлса-да, иккала гуруҳнинг ҳам умумий мақсади бир - ҳокимиятга келиш. Шунинг учун Аҳли-Сунна уламолари ихвонларнинг иккала турини ҳам ҳаворижлар деб ҳисоблашади.


МИСРДАН САУДИЯ АРАБИСТОНИГА "БУЮК КЎЧИШ"

Мисрдаги давлат тўнтариши ва Абдел Наср ҳокимият тепасига келгандан сўнг, Саудия Арабистони ва Миср ўртасидаги муносабатлар ёмонлаша бошлади. Абдел Наср социалистик пан-араб ҳаракатининг (ёки "насеризм") етакчисига айланди ва барча арабларни бирлаштирадиган ягона араб республикасини яратишга интилди. У барча араб мамлакатларидаги миллатчи инқилобий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаб, шунинг ортидан барча араб монархларининг, шу жумладан, энг йирикларидан бири бўлган Саудия Арабистонининг ҳам ашаддий душманига айланди.

Ихвонларга қарши қатағонлардан сўнг, улар турли араб мамлакатларидан бошпана излашни бошладилар. Айниқса, диний бўлган Саудия Арабистони жозибадор эди. Ихвонлар ўзларини исломга қарши режимнинг қурбонлари сифатида, бу эса уларга ислом динини ошкора эътиқод қилишга имкон бермаганлигини сабаб қилиб кўрсатган ҳолда, Саудия Арабистонидан бошпана сўрадилар. Кўплаб илоҳиётшунослар ва Саудия Арабистони ҳукумати вакиллари ҳали ихвонларнинг мафкураси билан етарлича таниш эмас эдилар, шунинг учун уларга ҳамдардлик билдириб, раҳм-шафқат кўрсатишни бошладилар. Шундай қилиб, икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг кескинлашуви вазиятида Саудия Арабистони Абдел Наср қатағонларидан қочган ихвонлар учун ўз мамлакати эшикларини очди.

Саудия Арабистонига ихвонларнинг катта оқими қирол Файсал даврида (1964-1975) ёғилди. Агар Абдел Наср араб социалистик миллатчиликни тарғиб қилган бўлса, ундан фарқли ўлароқ, қирол Файсал кўпроқ дунё мусулмонлари ва араблар ўртасидаги исломий бирдамликка ишонган ва унга даъват қилган.

Қирол Файсал таълим соҳасида кенг қамровли ислоҳотларини давом эттирди, бунинг натижасида кўплаб мактаблар, университетлар ва ўқув муассасалари очилди. Аммо очилган юзлаб ўқув муассасалари учун Саудия Арабистонининг таълим тизимида ўқитувчилар ва профессорлардан иборат кадрлар етишмаган. Қирол Файсал ўз мамлакатининг диний қадриятлари ҳақида кўп қайғурган ва шунинг учун чет эллик диний ўқитувчиларни бошқалардан кўра устун қўйган. Бу эса нима сабабдан айнан шу даврда Мисрдан ихвонларнинг асосий оқими Саудия Арабистонига келганлигини тушунтиради. Ихвонларнинг Мисрдан Саудия Арабистонига "Буюк кўчиши", улардан кўпчилигининг қиролликнинг таълим тизимида ва хайрия ташкилотларда муҳим раҳбарлик лавозимларини эгаллаб олишлари билан якунланди.

Шу тарзда, ихвонлар эгаллаган муаллимлик лавозимлари уларга ўз фикрларини Саудия Арабистони жамиятининг турли қатламлари орасида ёйиш учун қулай имконият яратди. Саййид Қутбнинг асарларини тарқатиш, турли йиғилишларда қатнашиш ва мунозалар олиб бориш орқали, "биродарлар" тез фурсатда ўз мафкурасини аҳолининг барча қатламлари, шу жумладан зиёлилар орасида ҳам кенг ёйишга муваффақ бўлишди. (Kepel, Gilles (2006) "The War for Muslim Minds: Islam and the West". 173–74 саҳифалар)


ИХВОНЛАР ВА САЛАФИЙЛАР ЎРТАСИДАГИ ФАРҚ

Таъкидлаш жоизки, ихвонлар Саудия Арабистонига кўчиб келишидан олдин, аҳолининг орасида асосан Аҳли Сунна вал Жамоанинг анъанавий эътиқоди ёки бошқача айтганда, салафийлик тарқалган эди. Аҳли сунна ёки салафийликнинг анъанавий қарашлари, Мисрдан келган ихвонлар тарқата бошлаган сиёсий қарши ҳаракат тушунчаларига нисбатан доимо ёт бўлиб келган. Салафийлар якка худоликка (тавҳидга) - ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга ва бу йўлда шаръий билимларни эгаллаш ва уларни ҳаётга татбиқ қилиш орқали ўзларини такомиллаштиришга катта аҳамият беришади. Шу билан бирга, салафийлар динда
бирор бир янгилик (бидъатни) қабул қилмайдилар ва Аҳли Сунна вал Жамоа таълимотига (ақидасига) қатъий амал қиладилар.

Мусулмон ҳукмдорларнинг адолацизлигига нисбатан бўлган муносабатда, ихвонлардан фарқли ўлароқ, салафийлар бунга фақат пайғамбар Муҳаммад (с.а.в) нинг кўплаб сўзларига асосланган Аҳли Сунна вал Жамоанинг анъанавий нуқтайи назаридан қарашади, шундан баъзилари қуйида келтирилган:

«Ҳукмдорга бўйсунинг ва итоат қилинг. Агар у сизни орқангиздан уриб, молингизни тортиб олса ҳам, тингланг ва итоат қилинг» (Муслим).

«Ким ҳокимга самимий насиҳат қилиб уни тўғриламоқчи бўлса, буни омма олдида қилмасин» (Аҳмад).

«Ҳолиққа итоасизликда маҳлуққа бўйсуниш йўқ» (Термизий).

Шу тарзда, салафийлар мусулмон ҳукмдорга қарши сиёсий мухолифат қатъиян ман этилади деб ҳисоблашади, ҳатто у ҳукмдор золим ва зулм қилувчилардан бўлса ҳам. Бундан ташқари, салафийлардан ташқари, Исломда ҳеч бир оқим адолациз ҳукмдорга қарши чиқишни тақиқлаш бўйича бундай қатъий фикрга эга эмаслигини таъкидлаш лозим. Шу нуқтаи назардан, Аҳли Суннанинг баъзи олимлари Исломдаги барча оқимларни ҳаворижлар деб аташган. Бу оқимларнинг барчаси, маълум шарт ва муайян шароитларда адолациз ҳукмдорларга қарши чиқишга изн беришади. Шу сабабли, таниқли уламо тобеин Аюб ас-Сахтаян (раҳматуллоҳи алайҳ) бидъат (янгилик) тарафдорларининг барчасини ҳаворижлар деб атаган. У шундай деган:

"Ҳаворижларнинг номлари турлича, аммо уларнинг барчаси (ҳукмдорга қарши) жанг қилишга ижозат беради" ("Шариа", 2057)

Ихвонларга келсак, салафийлардан фарқли ўлароқ, уларнинг доимий бўлган асосий мақсади мусулмон мамлакатларда ҳокимиятни эгаллаб олиш ва келажакда ягона мусулмон давлатини - исломий халифаликни қайта қуришдир. Бу мақсадга эришиш учун ихвонлар бутун дунё мусулмонлари, улар қандай секта ва оқимга мансуб бўлишидан қатъий назар, бирлашишлари ва ўзларининг ўрталаридаги ихтилофларини унутишлари шарт, ҳатто бу эътиқоднинг (ақиданинг) асосий масалаларида бўлса ҳам. Буларнинг барчаси мусулмонларнинг умумий мақсади - исломий ҳалифаликни барпо этишга эришиши учундир. Ихвонлар ўз секталарининг асосчиси Ҳасан ал-Банна томонидан олға сурилган шиорга амал қилмоқдалар:

"Муштарак бўлган нарсалар асосида бирлашайлик ва келишмовчиликларда бир-биримизни кечирайлик.

"Шундай қилиб, ихвонлар мафкурасига биноан, мусулмонлар турли секталарга эргашувчиларнинг нотўғри тушунчаларини инкор қилмасликлари ва бу ҳақида гапирмасликлари керак, гарчи бу ўликларга сиғинадиган, пайғамбарнинг асхоблари ва аёлларини (Аллоҳ улардан рози бўлсин) ҳақорат қилувчи ва уларга туҳмат қилувчи энг адашган фирқалардан бўлса ҳам. (7)

(7) Ушбу нотўғри бўлган ёндашувнинг тасдиғини ихвонларнинг пешволари ва уларнинг мафкурачиларининг тан олишларида ҳам кўриш мумкин. Мисол учун, буни "Мусулмон биродарлар" ҳаракати раҳнамоси Умар ал-Тилмисани (1904-1986) "Зикрият ла Музаккарат" китоби, 246-250 бетларда топиш мумкин.

Ҳеч шак-шубҳа йўқки, бу барча пайғамбарларнинг (уларга саловот ва саломлар бўлсин) соф таълимотларига зид бўлган йўлдир. Бизга маълумки, барча илоҳий пайғамбарлар тўғри таълимотга даъват этиб, ширк, бидъат этиқод ва фалсафанинг барча кўринишларига қарши курашганлар. Уларнинг издошлари Аллоҳ Таоло ва Унинг пайғамбарлари ўргатган барча унсурларни тан олишга ва эътиқод қилишга рози бўлганликлари сабабидангина бирлаш олдилар ва ягона жамоага айландилар. Бунга Қуръоннинг кўп оятлари ва саҳиҳ ҳадислар гувоҳлик беради. Мисол учун, бунда Абу Вакид ал-Лайсий ривоят қилган ҳадисни эслашимиз мумкин:

«Бир куни биз Пайғамбаримиз (саллолоҳу алайҳи ва саллам) билан Ҳунайнга (ҳарбий юруш) бордик. Ўша вақт биз яқинда куфрни тарк этган янги мусулмонлар эдик. Мушриклар ўзларининг маросимлари учун тўпланиб, қуролларини устига осган ва уни Зат Анват («маржонли») деб атаган нилосат (лотус) бор эди. Шундай қилиб, биз бу нилосатдан ўтган пайтимизда: «Ё Расулуллоҳ, бизга ҳам худди уларники каби Зат Анватни тайин қилинг» деб айтдик. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ Буюкдир! Бу аввалги қавмлар эргашган нарсадир! Жоним Қўлида бўлган Зотга қасамки, сиз худди Исроил ўғиллари Мусога: «Бизга ҳам улар каби илоҳ ясаб бер» деб айтганидай гапирдингиз. У деди: «Албатта, сиз жоҳил қавмсиз» (Қуръон, 7-сура, 138-оят). Сизлар, албатта, ўтмишдошларингизнинг йўлидан борасизлар!» (Термизий)

Эътибор беринг, Абу Вакид ал-Ласи ва бир қатор саҳобалар динга янги кирган ва илмсиз мусулмон бўлишларига қарамай, Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) уларнинг адашишликларига кўзларини юммаганлар, аксинча уларнинг талаблари ва эътиқодлари Ислом ақидаси асосларига зид бўлгани учун бутун бир гуруҳ саҳобаларни қаттиқ танқид қилганлар. Бундан ташқари, Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в) бу гуруҳ саҳобаларнинг мушриклар қўшинига қарши жанг қилиш учун Ҳунайнга кетаётган улкан мусулмон қўшинининг бир қисми бўлганлигини ҳам инобатга олмадилар.

Бирор ким, Исломни энди қабул қилган аскарларни очиқ ва шафқациз танқид қилиш, уларни яқинлашиб келаётган жангни тарк этишларига ёки ҳеч бўлмаганда унда пассив равишда қатнашишларига олиб келиши ва шунинг учун Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в) уларнинг ислом ақидасидаги нотўғри тушунчаларни жанг тамомланганидан сўнг тушунтиришлари мумкин эди деб айтиши мумкин. Аммо, кўриб турганимиздек, Ислом Пайғамбари, ҳеч нарсага қарамай, динга янги кирган саҳобаларнинг нотўғри бўлган нуқтайи назарини дарҳол танқид қилди ва тўғирлади. Буларнинг барчаси бизга Исломни тўғри тушуниш ва эътиқод қилиш - энг муҳим нарса эканлигини, бу барча пайғамбарлар (уларга салавоту саломлар бўлсин) нимани таълим берганликлари, нима мақсад билан яшаганликлари ва даъват қилганликларини кўрсатади.

Ушбу тамойилга ҳар доим мусулмон жамоатчилигининг ҳақиқий олимлари, шу жумладан пайғамбарнинг саҳобалари (Аллоҳ улардан рози бўлсин) ҳам амал қилган. Шу сабаб тарихдан маълумки, мусулмонларнинг биринчи солиҳ халифаси Абу Бакр (р.а.) бошчилигидаги Пайғамбарнинг барча саҳобалари, Исломдаги битта фарзни - закотни (мажбурий садақа) тан олишдан бош тортган Арабистон яриморолининг турли минтақалари аҳолиси билан биринчи можарога киришишган, кейинчалик эса жанг қилишган.

Бундан ташқари, Ироқда иймон устунларидан бири бўлган Аллоҳ таолонинг тақдирни олдиндан белгилаши ҳақида бўлажак қадарийларнинг бидъат бўлган нуқтайи назарлари пайдо бўлганида, бу ҳақида Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) нинг ўша даврда яшаган саҳобалари Ибн Умар ва Ибн Аббос (р.а.) бундан хабар топишлари билан, дарҳол иймон масаласида битта хатога йўл қўйган мусулмонларга нисбатан ўзларининг тутган қаттиқ йўлларини намойиш қилдилар (8).

(8) Рабби бин Ҳади ал-Мадҳали, ал-Маукиф аш-Саҳиҳ Мин Аҳлил Бидаи, саҳифа: 20

Ибн Умар ва Ибн Аббос бошчилигидаги пайғамбарнинг саҳобалари, улар барча нарсада Аллоҳнинг тақдирни олдиндан белгилаб қўйганига ишонмагунларича, Аллоҳ уларнинг ибодатларини қабул қилмаслигини очиқ-ойдин айтдилар (Муслим).

Қуръон, Суннат ва саҳобаларнинг тушунчасидан келиб чиқувчи бу барча далиллар мусулмонларни тўғри эътиқод асосида эмас, балки ҳокимиятга келишга ёки Исломий давлатни яратишга интилиш асосида бирлашишга чақирувчи ихвонларнинг адашганлигидан далолат беради.

Бошқа томондан, сиёсий ва ижтимоий муаммоларга ҳаддан ташқари эътибор бериш, шунингдек, якка худолик ва тўғри эътиқод қилишнинг аҳамиятига бепарволик билан муносабатда бўлганликлари сабабли, ихвон раҳбарлари ўзларининг аудио ёзувлари ва маърузаларида кўпинча ҳатто оддий саволларга нисбатан ҳам очиқ-ойдин жоҳилликларини намоён қилишган. Масалан, ихвонларнинг асосий мафкурачиларидан бири Саййид Қутб ўз асарларида Мусо Пайғамбар (алайҳиссалом) ва Пайғамбарнинг кўплаб саҳобалари тўғрисида ҳақоратли сўзларни айтган.

Унинг асарларида, шунингдек, барча мусулмон жамиятларини куфрда айблаш, мавжудлик бирлигининг бидъат назарияси (ваҳдатул вужуд), "Аллоҳдан ўзга сиғинишга лойиқ илоҳ йўқ" атамасини нотўғри талқин қилиш (ла илаҳа илла Аллоҳ), Аллоҳнинг исмлари ва сифатларини бузиш, оход ҳадисларга эътиқод қилиш масаласини инкор этиш (оз сонли узатувчилар занжири бўлган ҳадислар) ва ислом уламолари томонидан кўрсатилган бошқа кўплаб нотўғри тушунчаларни учратиш мумкин (9).

(9) Қаранг. Шайх Раби "Адваа Исломия Али Акидати Саййид Қутб ва Фикриҳи" китоби

Ammo siyosiylashgan va inqilobiy fikrli, ammo shu bilan birga diniy savodsiz va Islomga to'liq amal qilmaydigan ixvonlar Saudiya Arabistoniga ko'chib o'tdilar va Islomga to'liq amal qiluvchi hamda siyosatdan uzoq bo'lgan salafiylar bilan to'qnash keldilar.


ЯНГИ СEКТАНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ

Саудия Арабистонига кўчиб ўтиб, қиролликнинг диний раҳбарлари билан учрашганларидан сўнг, "Мусулмон биродарлар" сектасининг кўплаб аъзолари салафий илоҳиётчиларининг диндорлиги ва шариат билимларини чуқур билишларидан ҳайратда қолдилар. Ихвонлар шунчаки бир диний сиёсий ҳаракат бўлиб, аниқ шаръий билимларга эга эмасдилар ва Саудия Арабистонининг салафий илоҳиётшуносларидан Аҳли Сунна вал Жамоанинг таълимотларини ўргана бошладилар.

Аммо, афсуски, кўпгина ихвонлар салафийлардан эътиқод ва ислом қонунларини таълим олиш ва ўрганиш билан бир қаторда Саййид Қутбнинг мусулмон ҳукмдорларга қарши чиқиш, уларни ва бошқа мусулмонларни куфрда айблаш билан боғлиқ бўлган инқилобий ва экстремистик қарашларидан бутунлай воз кечишни истамадилар. Бундан ташқари, улар Саудия Арабистонида ёш салафийлар орасида Саййид Қутбнинг инқилобий-ҳаворижий қарашларини тарқата бошладилар.

Шу тарзда Саудия Арабистонига кўчиб келган кўплаб ихвонлар, бир томондан салафий диний таълимотлари таъсири остида, бошқа томондан эса қироллик фуқаролари орасидаги салафийликнинг кўплаб ёш издошлари, Саййид Қутб таълимоти таъсири остида аста-секин ўзига хос "мутация" га учрайди ва тез орада янги сектага айлана бошлади. Салафий уламолари бу сектани турли номлар билан атайдилар: ҳаворижлар, замонавий ҳаворижлар, қутбийлар, сурурийлар, ихвонлар, такфирийлар ва ҳоказо.

Янги секта Муҳаммад пайғамбар (с.а.в) вафотларидан сўнг, дарҳол пайдо бўлган ислом тарихидаги биринчи тоифа шарафига ҳаворижлар деб номланган. Ҳаворижларнинг асл бўлган қарашларига биноан, гуноҳи кабира қилган ҳар бир мусулмон исломдан чиқади ва кофир бўлади. Агарда ҳукмдор бирон бир масалада шариат билан ҳукм юритмаса, у гуноҳи кабира қилган бўлиб, зўрлик йўли билан ағдарилиши лозим бўлган кофирга айланади. Асл ҳаворижларда Аҳли Сунна ва Жамоанинг эътиқодига зид бўлган бошқа қарашлар ҳам бор. Аммо, асл ҳаворижларнинг асосий пойдерворларидан бири бу мусулмон ҳукмдорларни куфрда айблаш ва уларга қарши чиқиш эканлиги сабабли, уламолар янги сектани кўп ҳолларда шунчаки ҳаворижлар деб аташади.

Баъзида уламолар янги сектани асл ҳаворижлар билан ақиданинг барча масалаларида эмас, балки "мусулмон ҳукмдорларни куфрда айблаш ва уларга қарши қурол билан чиқиш" каби баъзи бир асосий масалалардагина ўзаро мувофиқ келишларини кўрсатиш учун уларни замонавий ҳаворижлар деб ҳам номлашади. Хусусан, уларга бундай номни ХХ асрнинг таниқли олими марҳум шайх Албоний (Аллоҳ раҳмат қилсин) берган (шайхнинг ал-Бани "ал-Сурурия Хариджия Асрия").

Уламолар янги сектани Саййид Қутб шарафига қутбийлар деб ҳам аташади, чунки у ўз асарларида замонавий мусулмон жамиятлари ва уларнинг ҳукмдорларига нисбатан ҳаворижий экстремистик тамойилларни биринчи бўлиб қўллаган ва "асослаган". Замонавий ҳаворижларни қутбийлар деб аталишига яна бир сабаб, уларнинг барчасини Саййид Қутбга бўлган фанатик муҳаббат бирлаштиради, уни эътиқодининг кўплаб муҳим масалаларида очиқ-ойдин хатоларига ва адашишларига қарамай.

Янги сектани Муҳаммад Сурур шарафига сурурийлар деб ҳам аташади. Айнан у, ҳаворижий экстремистик ва асл аҳли сунна эътиқодларини амалда ва назарияда қориштириб, янги сектанинг шаклланишида асосий ролни ўйнаган. Кейинги бобда биз бу шахс ҳақида батафсилроқ муҳокама қиламиз.

Баъзида уламолар янги сектани шунчаки ихвонлар деб аташади, чунки қутбийлар ҳам ихвонлар сингари умумий асосий мақсадга эга - мусулмон мамлакатларда ҳокимиятни эгаллаб олиш. Фақат ихвонлар-баннаийлар ва қутбийлар, юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, улар учун умумий бўлган мақсадга эришиш учун турли хил усул ва ёндошувларга эгадирлар.

Шунингдек, янги сектани такфирийлар деб номлашади, чунки улар шариат билан ҳукм қилмайдиган барча мусулмон ҳукмдорларни кофир деб айблашади. Улар яна кўп ҳолларда барча вазир ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларини ҳам куфрда айблашади. Ва улардан баъзилари бу ҳукмдорларни кофир деб ҳисобламайдиган оддий одамларни ҳам куфрда айблашади. Кўплаб сурурийлар куфрда айблашда, билмасликда оқланишни ҳам тўлиқ рад этишади. Улар, шунингдек, такфирдаги шартлар ва тўсиқларга риоя қилмасдан намозни тарк этганларнинг барчасини кофирликда айблашлари билан танилганлар ва улар билан қўшилмайдиганларни муржиалар деб аташган.

Шундай қилиб, янги сектани, салафийлик қарашлари остида яширинган ҳаракат сифатида таърифлаш мумкин, аммо аслида улар билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Улар ўзларининг секталарида яққол намойиш қиладиган адашувларидан бири, бу мусулмонларни куфрда айблаш ва адолациз ҳукмдорга қарши чиқишдир. Шу муносабат билан улар ихвон Саййид Қутбнинг экстремистик қарашларига амал қилишади. Ёки бошқача қилиб айтганда, қутбийлик ёки сурурийлик - бу куфрда айблаш ва ҳукмдорга қарши чиқишдаги ҳаворижийлик, ва диннинг баъзи ақида масалаларида салафийлик ортига яширинишдир.

Замонавий ҳаворижларни салафийлардан ажратиб турадиган бошқа хусусиятлари ҳам бор, уларни Аллоҳнинг изни билан келгуси мақолаларимизда батафсил муҳокама қиламиз. Бироқ, умумий олганда, сурурийларнинг деярли барча ўзига хос бўлган хусусиятлари, кофирликда айблаш ва адолациз ҳукмдорга қарши чиқиш масалаларида ҳаворижий қарашларидан келиб чиқади.

ХХ асрнинг таниқли олими, марҳум шайх Аҳмад Нажми (раҳматуллоҳи алайҳ) сурурийларни салафийлардан ажратиб турадиган 3та асосий сифат билан таърифлаган:

  1. Сурурийлар халқни мавжуд режимларни ағдаришга ундаш мақсадида ҳукмдорларнинг камчиликларини ёйишни ва тарқатишни яхши кўрадилар. Улар мусулмон ҳукмдорларни (шу жумладан Саудия Арабистони қиролини ҳам) кофир деб ҳисоблашади, лекин баъзан буни яширишлари мумкин. Шу билан бирга, уларнинг ҳокимларга нисбатан очиқ салбий муносабати, уларни мусулмон деб ҳисобламасликларини англатади.
  2. Улар жиҳодга чақирадилар, лекин улар жиҳод деганда кофирларга қарши урушни назарда тутмайдилар. Улар жиҳодни мусулмон ҳукмдорларни ағдариш ва ҳокимият тепасига келиш учун жанг деб билишади.
  3. Сурурийлар нуфузли салафий уламолар воқеаларнинг асл моҳиятини англамайдилар деб ишонадилар ва тарғиб қиладилар (10) (Аҳмад Нажми "ал-Фатава ал-Жадид Ан-манҳаж ад-Да авия фатволари тўплами, 53-54 бетлар)

(10) Сурурийлар, барча ихвонлар сингари, "фикҳ ал-вақи" (воқеаларнинг асл моҳиятини англаш) каби тушунчалар ҳақида гапиришни яхши кўрадилар. Ушбу тушунча остида улар асосан давлатнинг ички ва ташқи сиёсати билан боғлиқ бўлган саволларни назарда тутишади: жиҳодни эълон қилиш ёки тўхтатиш, бошқа давлатлар билан ташқи алоқалар, ҳукмдорга қарши чиқиш, инқилоб ва бошқалар.

Сурурийлар ташқи тарафдан катта салафий уламоларни ҳурмат қилишларини ва севишларини намойиш қилсалар ҳам, юқорида зикр қилиб ўтилган масалаларда уларга мурожаат қилиб бўлмаслигини очиқ-ойдин тарғиб қиладилар. Юқорида келтирилган саволларга келсак, улар ҳақида фақат сурурий хатибларга мурожаат қилишингиз лозим.Сурурийлар буни ҳурматли бўлган катта ёшли уламолар, гўёки улардан фарқли равишда янгиликлар, таҳлилий сиёсий журналлар ва мақолаларни ўқимасликлари, бунинг ўрнига, салафий уламолар фақат шариат илмларини ўрганиш ва ўқитиш билан шуғулланишлари, шунинг учун дунёда нима воқеа-ҳодисалар юз бераётгани ҳақида тўлиқ хабардор бўлмасликлари мумкинлиги билан изоҳлашади.Аслида, сурурийлар томонидан "фикҳ ал-вақи" тушунчаси ҳақидаги суҳбат ва тарғиботлар, олимларга ҳурмат кўрсатадиган салафийларнинг кўп қисмини ўз сафларига жалб қилиш учун маккарона ҳийла-найрангдан бошқа нарса эмас. Сурурий хатиблари нуфузли салафий уламоларни сотқинликда тўғридан-тўғри айблай олмайдилар, акс ҳолда оддий салафийлар улардан юз ўғириб, уларни тингламайдилар. Бироқ сурурийлар, уламолар уларнинг аҳволини билиб, уларни ошкора инкор қилмагунларича, уламоларни адашганликда ва хиёнатда очиқ айбламайдилар. Шу сабабдан, салафий уламолар қачонки 20-асрнинг бош ҳаворижи Усома бин Ладенни ошкора инкор қила бошлаганларида, у уялмасдан уларни сотқинликда ва лаганбардорликда айблади (Бин Ладеннинг Ал-Жазира каналидаги "Улуғ Ҳуруб ал-Карн" интервюсида, 11 март , 2001 - йил).

Хулоса қилиб айтганда, замонавий ҳаворижлар ёки сурурийларнинг янги сектаси - Саййид Қутбнинг ҳаворижий мафкураси билан қоришган салафийлик таълимотидир. Лондонда жойлашган "Яқин Шарқ" халқаро араб газетаси ("Шарқ ал-Авсат") суруризмни "Ибн Таймия ва Саййид Қутб ақидасинг қоришмаси" деб аниқ белгилаб қўйган.


ЗАМОНАВИЙ ҲАВОРИЖЛАР ЯНГИ СEКТАСИНИНГ МАФКУРАВИЙ ОТАЛАРИ

Замонавий ҳаворижларнинг янги ташкил топган сектасининг шаклланишига асосан 3та шахс таъсир кўрсатган: Саййид Қутб, Муҳаммад Қутб ва Муҳаммад Сурур. Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, Саййид Қутб ва Муҳаммад Сурур шарафига салафий уламолар янги ташкил топган секталарни қутбийлар ёки сурурийлар деб аташган.

Биринчи шахс - Саййид Қутб ҳақида биз юқорида аллақачон унинг замонавий ҳаворижлар учун замонавий мусулмон жамиятлари ва ҳукуматларига нисбатан асосий экстремистик ва инқилобий тамойилларни ўрнатгани ва "асослаган" ини келтириб ўтдик.

Иккинчи шахс - марҳум Саййид Қутбнинг туғишган укаси Муҳаммад Қутб (1919-2014). Мисрнинг кўплаб ихвонлари сингари Муҳаммад Қутб 1972-йилда Саудия Арабистонига кўчиб ўтди ва ўқитувчилик билан шуғуллана бошлади. Жидда шаҳридаги Қирол Абдулазиз Университетида ўқитувчилик лавозимига тайинланиб "ислом мероси" фанидан дарс бера бошлаганидан сўнг, у акаси Саййид Қутбнинг китоблари ва ғояларини фаол равишда чоп қилиб, уларни ёш саудияликлар орасида тарқата бошлади.

Муҳаммад Қутб, салафийларнинг таъсири остига тушган бошқа ихвонлар сингари, тез "мутация" га учради ва суруризмга даъват қила бошлади.

У ўзининг "Йигирманчи асрдаги жоҳиллик" китобини ёзиб, у амалда ўз акасининг гўёки мусулмон бўлишликдан тўхтаган замонавий мусулмон жамиятлари ва уларнинг ҳукмдорларига нисбатан бўлган ҳаворижийлик қарашларини тарқата бошлади.

Бундан ташқари, Муҳаммад Қутб ҳар қандай эътиқод масалаларида ўз акаси Саййид Қутбни ҳақиқий салафий сифатида таништиришга ва исботлашга ҳаракат қилган асосий шахс эди. Бироқ, Саййид Қутбнинг Аҳли Сунна вал Жамоа эътиқодига зид бўлган кўплаб баёнотлари Муҳаммад Қутб ўз акасини илмий жиҳатдан ҳимоя қилиш имкониятини бермаган, у фақат "мен акамни жуда яхши биламан, у буни назарда тутмаган" деган сўзлар билангина чекланган.

Шуниси эътиборга лойиқки, унинг университетдаги талабаларидан бири бўлажак террорчи, таниқли ҳавориж Усома бин Лодин бўлган. Усома бин Лодиннинг экстремистик-ҳаворижийлик қарашларининг шаклланишига университетдаги айнан шу икки ўқитувчининг: Муҳаммад Қутб ва Абдуллоҳ Аъзам ғоялари сабаб бўлган (11) (Kenneth Katzman, "Al Qaeda: Profile and Threat Assessment", 1-саҳифа).

(11) Абдуллоҳ Аъзам (1941-1989) - Иорданияга кўчиб борган фаластинлик, у ерда "Мусулмон биродарлар" Иордания филиали ҳаракатининг фаол аъзоларидан бири бўлган. Бошқа ихвонлар сингари, у Иорданиядан Саудия Арабистонига кўчиб ўтишга мажбур бўлди ва у ердаги университетда ўқитувчи сифатида қутбийликни тарғиб қилишни давом эттирди. 1979-йилда Афғонистонда Совет истилоси кучларига қарши уруш бошланганда, Абдуллоҳ Аъзам мужоҳидларнинг асосий етакчиларидан бирига айланди. 1984-йилда Усома бин Лодин билан биргаликда анти-совет мужоҳидлари учун маблағ тўплаш учун "Ёрдам бюроси" офисини очди. Кўплаб мутахассисларнинг фикрига кўра, Абдуллоҳ Аъзам ва бин Лодин биргаликда "ал-Қоида" ҳаворижий ташкилотининг асосчиларидир.

Унинг бошқа бир шогирди Саудия сурурийларининг бўлажак раҳбарларидан бири Сафар ал-Ҳавали эди, бу ҳақда кейинроқ батафсил гаплашамиз. 1986-йилда Сафар ал-Ҳавали Муҳаммад Қутбнинг илмий раҳбарлиги остида диссертациясини ҳимоя қилди, кейинчалик у Сафар ал-Ҳавали "талаба ўз устозидан ўзиб кетганлигининг намунаси" эканлигини эълонқилди (Kepel, Gils, The War for Muslim Minds : Islam and the West sahifa. 174-5).

Саййид Қутбнинг экстремистик мафкураси принциплари бўйича янги сектани яратишда асосий ҳисса қўшган учинчи шахс Муҳаммад Сурур (1938-йилдан ҳозирги кунгача) эди. Муҳаммад Сурур 1950-60-йилларда Суриядаги "Мусулмон биродарлар" ҳаракатининг фаол аъзоси эди. У Сурияда бўла туриб, салафий уламолар таъсири остида Аҳли Сунна вал Жамоанинг эътиқодига эргашиб яширинишни бошлади. Шу сабабли Муҳаммад Сурур "Мусулмон биродарлар" ҳаракатини ислоҳотлар ўтказишга ва анъанавий сунний қарашларга амал қилишга кўпроқ эътибор беришга чақирди. У, шу асосда, ягона эътиқодга қатъий риоя қилиш ва бошқа секталарнинг ақидаларини танқид қилиш ихвонларнинг позициясини заифлаштиришга ва бу халқни ҳокимиятга қарши қўзғашга ҳамда мавжуд режимларни ағдаришга ҳалақит беришига ишонган Суриянинг анъанавий ихвонлари (баннаитлар) билан зиддиятга киради.

1967-йилда, Сурия ҳукумати ва ихвонлар ўртасидаги яна бир можародан сўнг, Муҳаммад Сурур Миср ихвонлари сингари қочиб Саудия Арабистонига кўчиб ўтди. У Бурайда шаҳрида қўним топиб, ислом илмий институтида математикадан дарс бера бошлайди. Кейин у ўзининг янги сектаси таълимотларини ёш талабаларга кенг тарғиб қила бошлайди. Айнан шу институтда Муҳаммад Сурур 12 ёшли Салмон ал-Ауд билан биринчи бор учрашган. Салмон (у ҳақида батафсил кейинроқ сўз юритамиз) Муҳаммад Сурурнинг энг яхши талабаларидан бири бўлади ва келажакда Саудия суруритларининг энг нуфузли етакчиларидан бирига айланади.

1973-йилда ҳукумат Муҳаммад Сурурнинг ҳукуматга қарши яширин тарғиботидан хабар топганида, у Саудия Арабистонидан Қувайтга қочишга мажбур бўлди. 1983-йилда Муҳаммад Сурур Буюк Британиянинг Бирмингем шаҳрида қўним топади ва у ерда ўзининг янги "Ас-Сунна" журналида ўзининг ҳаворижийлик мафкурасини чоп этишни ва тарқатишни бошлайди. Журналнинг экстремистик таркиби (контент) туфайли кўплаб Араб давлатларида, шу жумладан Саудия Арабистонида уни тарқатиш тақиқланган ("Islam and Political Reform in Saudi Arabia: The Quest for Politcal Change", Mansoor Jaseem Alshamsi, саҳифа. 15)


САУДИЯ АРАБИСТОНИДА СУРУРИЙЛАРНИНГ ЯНГИ АВЛОДИ ПАЙДО БЎЛИШИ ВА УЛАРНИНГ САЛАФ УЛАМОЛАРИ ТАРАФИДАН ФОШ ЭТИЛИШИ

Мақоламиз бошида таъкидлаганимиздек, Саудия ҳукумати ва кўплаб салаф уламолари дастлаб таъқибга учраган ихвонларни мамнуният билан қабул қилдилар, чунки, биринчидан Саййид Қутбнинг хавфли ҳаворижий қарашларини билишмаган, иккинчидан, нуқтайи назарлари мустаҳкам бўлган Аҳли Сунна вал Жамоа билан чуқур танишганларидан сўнг, сиёсатдан бутунлай узоқлашадилар ва ибодат қилиш ҳамда илм олиш билан шуғулланадилар деб ҳисоблашган. Аммо биз олдинги бобда амин бўлганимиздек, ихвонларнинг Саудия Арабистонинга кўчиши салафийлик пардаси ортида яширинган янги ҳаворижийлик сектасининг пайдо бўлиши билан якунланди.

Тез орада замонавий ҳаворижларнинг мафкурачилари, Муҳаммад Қутб, Муҳаммад Сурур, Абдуллоҳ Азам ва бошқа кўчиб келганлар, ўзларининг ортидан бутун бир янги саудиялик сурурит-ҳатиблар авлодини қолдирдилар. Янги ҳаракатни сурурийларнинг ўзлари "саҳва" (уйғониш) ёки "саҳва ал-исламия" (исломий уйғониш) деб атайдилар. Тез орада "саҳв ёшлари" ва "саҳв шайхлари" каби тушунчалар пайдо бўлди.

"Саҳва" ёки янги авлод замонавий ҳаворижларнинг асосий раҳбарлари Салмон ал-Ауда (Муҳаммад Сурурнинг шогирди) ва Сафар Ҳавали (Муҳаммад Қутбнинг шогирди) эди. Шунингдек, машҳурликда кам бўлмаган "саҳва шайхлари" дан яна Аид ал-Қарний (Муҳаммад Сурур шогирди), Наср ал-Умар ва бошқалар эдилар.

Асосан ёшлар билан ишлаш, шеър ва ҳикоялар ўқиш, ҳамда Аҳли Сунна вал Жамоанинг баъзан мураккаб изоҳларидан кўра кўпроқ қизиқарли ва ҳиссиётларга бой қиссаларни афзал кўриш орқали "саҳва" воизлари қисқа фурсатда оддий халқ орасида машҳурликка эришдилар.

Салафийлик ниқоби остида яширинган замонавий ҳаворижлар, ташқи тарафидан Саудия Арабистонининг салафий уламоларига ҳурмат кўрсатган, кўп инсонлар, шулар қаторида қиролликнинг кўплаб уламолари ҳам буларнинг асл ниятидан бехабар эдилар.

Бироқ, янги ҳавориж мафкурасининг пайдо бўлиши барча салафий уламолар учун қоронғи бўлиб қолмаган. Маълумки, сурурийлар Саудия Арабистонида Саййид Қутб асарларини фаол равишда тарқатиш ва тарғиб қилишни бошладилар. Шу сабабдан салафий-уламолар сафидан бўлган танқидчилар Саййид Қутбнинг китобларини Аҳли Сунна вал Жамоанинг таълимотига қанчалик мос келишини ва уларни тарқатиш хавфли ёки йўқлигини билиш учун текширишни бошладилар.

Унинг китобларини текширишни бошлаган, улардаги барча хато ва адашишларни фош қилган ва улардан огоҳлантиришни бошлаганлардан бири олим шайх Рабия ибн Ҳади ал-Мадҳали (Аллоҳ уни асрасин) эди. У Саййид Қутбнинг китобларини инкор қилувчи ва сурурийлар оқимидан ва уларнинг мафкурасидан огоҳлантирувчи бир нечта асарлар ёзган. Аста-секинлик билан шайх Рабиянинг раддиялари академик доираларда тез тарқала бошлади ва кўплаб салафий уламолар ҳамда илм талаб қилувчилар учун янги сектанинг хавфлилиги ва хатолари маълум бўлди (12). Шайх Рабия билан биргаликда сурурийларга қарши танқид ва огоҳлантиришни бошлаган дастлабки таниқли олимлардан баъзилари Муҳаммад Аман ал-Жами, Абдуллоҳ Ад-Дувейш, Аҳмад Ан-Нажми, Зайд ал-Мадҳали ва бошқалар.

(12) Бугунги кунда Саййид Қутбнинг кўплаб китоблари Саудия Арабистонида расман тақиқланган.

Сурурийлар, ўз навбатида, олимлар ва уларнинг издошларини "мадҳалийлар" (шайх Рабия ал-Мадҳали шарафига), "жомийлар" (шайх Муҳаммад Аман ал-Жами шарафига), "Гулат ат-Таа" (ҳукмдорларга ҳаддан ташқари бўйсуниш) ёки муржиялар каби номлар билан айблаб, ўзларини ҳимоя қила бошладилар. Шундай қилиб, биринчи бўлиб айнан экстремист-ҳаворижлар "мадҳалийлик" атамасини уларни фош қилган ва хатоларини кўрсатган салафий уламоларига нисбатан ўйлаб топдилар.

Ташқи томондан салафийлик ва нуфузли уламоларга бўлган ҳурмат туфайли сурурийлар маълум вақт давомида Саудия Арабистонинг энг обрўли уламоларнинг танқидларидан ўзларини ҳимоя қилишга эришдилар. Хусусан, гап марҳум шайх Ибн Боз (Аллоҳ раҳмат қилсин) бошчилигидаги Катта Уламолар Қўмитаси ҳақида кетмоқда. Бироқ, аслида, улар оддий мусулмонлар орасида машҳурликни сақлаб қолиш учунгина фақат ташқи кўринишда бу уламоларга ҳурмат кўрсатдилар. Ўша пайтда сурурийларнинг асосий фаолияти Саудия Арабистонидан ташқарида такфир (куфрда айблаш) мафкурасини ёйишга қаратилган эди. Замонавий ҳаворижларнинг энг севимли мавзулари, давлатни шариатга мос бўлмаган ҳолда бошқариш, намозни тарк қилиш ва жоҳиллик туфайли ширкка тушиб қолган кишини оқлашнинг йўқлиги каби мавзуларга эътибор қаратилди. Аммо ўша пайтда саудиялик сурурийларнинг экстремистик ва ҳаворижийлик даъватлари асосан Саудия Арабистонидан ташқарида сезилгани сабабли, маҳаллий ҳокимият ва кўплаб уламолар "саҳва" тарафдорларида ҳаворижийлик белгиларини пайқамадилар.

Саудиялик ҳаворижларнинг асл юзини кўрсатган бурилиш нуқтаси 1990-1991 йиллардаги Форс кўрфази уруши эди. 1990-йилда Ироқ тўсатдан ҳужум қилиб, Қувайтни босиб олганидан сўнг, кўплаб араб давлатлари, шу жумладан Саудия Арабистони ҳам Саддам Ҳусайннинг кейинги қурбони бўлишликдан хавфсирай бошладилар. Ўша пайтда Ироқ Яқин Шарқдаги энг кучли армиялардан бирига эга эди ва Саудия Арабистони Саддам Ҳусайннинг тажовузини якка ўз қўли билан тўхтата олмаслигини тушунган. Шу сабабли Саудия ҳукумати Америка қўшинларини Саудия Арабистонига киришга вақтинча рухсат беришга мажбур бўлди. Бу рухсат берилишидан олдин, қирол Фаҳд Катта Уламолар қўмитасидан ижозат беришини ва бу қарор шариатга зид келиши, келмаслигини тасдиқлашларини сўради. Натижада, Ибн Боз бошчилигидаги Катта Уламолар Қўмитаси, Қуръон ва Суннатдаги барча ҳолатлар ва далилларни инобатга олган ҳолда, қироллик расмийлари АҚШ қўшинларини ўз ҳудудларига вақтинча киритишлари мумкинлиги тўғрисида фатво чиқарди.

Айнан шу даврда сурурий раҳбарлари ўзларининг ҳаворижийлик қарашларини очиқчасига намойиш этдилар ва Саудия ҳукуматини ошкора тарзда қоралаб, уларга қарши чиқа бошладилар. Энди барча салафий уламолар янги сектанинг асл моҳиятини англаб етдилар ва унинг раҳбарларидан огоҳлантиришни бошладилар. Шундай қилиб, барча катта салафий уламолар, жумладан шайх Ибн Боз, Усаймин, Албоний, Муқбил шайх Рабияни ва бошқаларни қўллаб-қувватладилар ва Салмонга, хусусан Сафарга ва умуман сурурийларга қарши очиқ огоҳлантиришни бошладилар.

Саудия ҳукумати шайх Ибн Боз бошчилигидаги Катта Уламолар Қўмитасининг илтимосига бинонан сурурий Салмон ва Сафарга ҳар қандай ваъзгўйлик фаолиятини тақиқлаган.

1993-йил сентябр ойида шайх Ибн Боз Саудия Арабистони ИИВ (Ички ишлар вазирлиги) вазири Найф бин Абдулазизга ўзининг шахсий мактубида қуйидагиларни ёзади:

"Катта Уламолар Қўмитаси йиғилиши, иккаловининг (Салмон ва Сафар) йиғилиш аъзоларига кўрсатилган ва ҳукумат кўрсатиб берган хатоларини, уларга тақдим қилинишини бир овоздан маъқулладилар. Ушбу хатолар уларга давлат томонидан тузилган комиссия ичидаги ҳурматли "Ислом ишлари, вақф ва даъват вазирлиги" тарафидан танланган икки уламо тақдим этишлари лозим. Агар комиссия уларнинг иккаловига хатоларини кўрсатганларидан кейин улар тавба қилсалар ва хатоларига бошқа қайтмасликка ваъда берсалар, Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, шунинг ўзи етарлидир. Агарда улар рад этсалар ва ўзлариникида туриб олсалар, жамиятни уларнинг хатоларидан ҳимоя қилиш учун, уларга маърузалар, хутбалар ва умумий дарслар ўтказишни тақиқлаш керак. Уларнинг аудио ёзувларини тарқатиш ҳам тақиқланиши керак. Аллоҳ уларнинг иккаласини ҳам тўғри йўлга бошласин" (Асл мактубга қаранг, бу ерда http://www.alrbanyon.com/vb/showthread.php?t=8747).

1994-йилда саудиялик ҳаворижларнинг халқни ҳукуматга қарши қўзғашга қаратилган яна бир уринишларидан сўнг, Саудия ҳукумати "Саҳва" раҳбарлари Салмон ва Сафарни, ва уларнинг кўплаб издошларини ҳибсга олди ва қамоққа ташлади.

Шундан сўнг, замонавий ҳаворижларнинг баъзи тарафдорлари бутунлай махфий фаолият йўлига ўтдилар, қолганлари эса ал-Қоида сингари Саудия ҳукуматига қарши очиқ уруш эълон қилган турли хил экстремистик ҳаворижий ташкилотларга қўшилишди. Бундан ташқари, Сафар ал-Ҳавали 2001-йил сентябр ойида Эгизак биноларга қарши терактни қўллаб-қувватлайди, Усома бин Ладен эса ўз аудио ва видео хабарларида тез-тез Салмон ва Сафарнинг радикал фатволарига мурожаат қилади. Шу билан бирга ал-Қоида тарафдорлари Саудия Арабистони ҳудудида доимий терактлар ўтказишни бошлайдилар, ва иккинчи тараф (Саудия Арабистони) эса бугунги кунгача давом этиб келаётган террорга қарши янги уруш эълон қилишди.

Замонавий ҳаворижларнинг мафкуравий раҳбарларига келсак, уларнинг баъзилари воизлик фаолиятларидан бутунлай воз кечишади (Сафар ал-Ҳавали сингари), бошқалари даъват билан шуғулланишни давом эттирадилар, аммо энди Саудия расмийларини ошкора тарзда танқид қилмайдилар. Бунинг ўрнига, улар ўз эътиборларини Саудия Арабистонидан ташқаридаги мусулмон ҳукуматларга қарши иғвогарлик билан даъват қилишга қаратдилар. Мисол учун, Саудия Арабистонининг сурурий бўлган воизлари Салмон ал-Ауда, Аид ал-Қарний, Наср ал-Умар, Муҳаммад Арифи, Абдул-Азиз ат-Тарифий лар бошқа ихвон мафкурачилари билан елкама-елка "араб баҳори" номли диний-мафкуравий тарғиботда фаол иштирок этдилар. Бу ерда гап Саудия Арабистони сурурий воизлари ҳақида кетмоқда. Саудия Арабистони ташқарисидаги сурурийлар воизлари эса Саудия Арабистонининг ўзида ҳам, бошқа мусулмон мамлакатларда ҳам ҳокимиятни ағдаришга чақирмоқдалар.

2014-йил май ойида Саудия ҳукумати "Мусулмон биродарлар" ни террористик ҳаракат деб эълон қилиб, замонавий ҳаворижларга яна бир кучли зарба берди.


МУЛОҲАЗА ҚИЛГАН ҲОЛДА ХУЛОСА

Ушбу мақолада биз, айнан "Мусулмон биродарлар" сектаси Исломнинг энг қадимги бўлган сектаси - ҳаворижларнинг мафкурасини тиклаш ва тарқатувчиларига айланган. Кейин эса, биз ушбу экстремистик ҳаворижий сектани ақидада собит суннийлар - салафийларга таъсирини кўриб чиқдик. Асл салафийларнинг ёки Аҳли Сунна вал Жамоанинг эътиқодлари билан танишиб чиқиб, мусулмон ҳукмдорга қарши сиёсий ҳаракат, гарчи у ҳукмдор зулм қилувчи ва золим бўлса ҳам қатъиян ман этилганлигига ишонч ҳосил қилдик.

Шундай бўлса ҳам биз ўзаро таъсир қандай бўлганини кўрдик: бир тарафдан салафийларни ихвонларнинг ҳаворижийлик мафкурасига таъсиридан, бошқа тарафдан салафийлик таълимотларини экстремист-ихвонларга таъсиридан янги замонавий ҳаворижлар ёки суруритлар сектаси пайдо бўлди.

Буларнинг барчаси бизга, ҳақиқий салафийликнинг экстремизм билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини кўрсатади. Ихвонларнинг эсктремистик мафкураси бугунги кунда дунёдаги ҳақиқий салафийликнинг эътиқод масалаларидаги қарашини тан олмайдиган кўплаб мусулмон оқимларига ўз таъсирини кўрсатди.

Бунга мисол сифатида, биз бир вақтнинг ўзида ал-Қоида, ИШИД ва бошқа ҳаворижий ташкилотлари билан бир қаторда ихвон қутбий мафкурасини қўллаб-қувватлаётган сўфий экстремистик бўлган "Толибон" ҳаракатини келтиришимиз мумкин. Толибонлар - бу ақидада мотуридийлар, фикҳда ҳанафийлар, ибодат қилиш ва зикр туширишда деобандитлардир (сўфий тариқати). Шу сабаб, Толибонлар марҳамат олиш илинжида ўз азизларининг қабрларини зиёрат қиладилар (ташриф буюрадилар). Бу унсурларнинг барчаси салафийларнинг асосий таълимотларига мутлақо зид эканлигини озгина бўлса ҳам таҳлил қила оладиган ҳар бир инсон учун ойдиндир. Аммо буларнинг барчаси "Толибон" га Саййид Қутбнинг ҳаворижий мафкурасига содиқ қолган ҳолда, ал-Қоида билан ҳамкорликда "кофирлар" га қарши "дунё миқёсидаги жиҳод" ни олиб боришига тўсқинлик қилмайди.

Шунингдек, "Ҳизб ат-Таҳрир" экстремистик ҳаворижий ташкилотни ҳам мисол келтиришимиз мумкин. Қачонлардир "Мусулмон биродарлар" ҳаракатидан ажралиб чиққан бу ташкилот, бошқа замонавий ҳавориж секталари сингари турли хил усул, шу аснода террорчилик ҳаракатлари билан ҳокимиятга келишга интилишади. Бундан ташқари, бу ҳаворижий ташкилот эътиқод масаласида Муътазили тоифасининг таълимотларига амал қилади. Шунинг учун Ҳизбу ат-Таҳрир қабр азобини инкор этади, Дажжолнинг чиқишига ишонмайди ва эътиқод масаласида оҳод ҳадисларни (оҳод ҳадис - узатувчи занжири кўп бўлмаган ҳадисдир) қабул қилмайди. Буларнинг барчаси асл сунний (салафий) таълимотига мутлақо зид эканлиги кундек равшан.

Буларнинг ҳаммаси бизга бугунги кунда мусулмонлар орасида экстремизм а терроричиликнинг тарқалишининг асосий сабаби салафийлик, мотуридийлик, ҳанафийлик ёки сўфийлик эмас, балки ихвонларнинг ҳаворижий мафкураси эканлигидан далолат беради. Бу барча ёмонликларнинг илдизи турли оқим ва секталарнинг сафига кириб борувчи "Мусулмон биродарлар" сектасининг ҳаракати ва мафкурасида ётади.

Мисрнинг собиқ ташқи ишлар вазири Аҳмад Абу ал-Гайт "Мусулмон биродарлар" ҳаракати тўғрисида адолатли гапирган эди:

"Улар (ихвонлар) ИШИД, Нусра (Суриядаги ал-Қоида филиали), ал-Қоида ва шунга ўхшаш (экстремистик) барча таҳдид солувчи гуруҳларнинг чўқинтирган оталаридир" (Gulf News, "Former Mubarak minister says Muslim Brotherhood is "godfather"...", 14-декабр, 2014-йил).

Ушбу сектанинг расмий вакилларининг галстук тақиб, соқолни қиртишлаб ва инсон ҳуқуқлари тўғрисида баралла овозда бақираётганликларига алданмайлик. Биз аллақачон ихвонларнинг барча кўринишлари террорга ва ҳукуматни зўрлик билан ағдаришга изн беришига ишонч ҳосил қилдик.

Ушбу ташкилотнинг собиқ раҳбари (муршид) Муҳаммад Аъкиф "Мусулмон биродарлар" сектасининг мақсади ҳақида нима дейди:

"Мусулмон биродарлар" нинг вазифаси халқни ўз ҳукмдорларига қарши кўтаришдир ("Сиррул Жамаа, 42-бет).

Бир киши эътиқоднинг ҳаттоки бир масаласида (ақида ва манҳаж) да ҳам бошқа бир сектага (тоифага) эргашадиган бўлса, у одамни салафий ёки аҳли сунна деб ҳисоблаш мумкин эмаслигини англаб етиш муҳимдир. Таниқли Аҳли Сунна вал Жамоа уламоси ал-Барбаҳари (951-йилда вафот этган) шундай деган:"Мусулмоннинг:

"Унда Аҳли Суннанинг барча сифатлари тўпланмагунча, фалончи Аҳли Суннадан", деб айтиши жоиз эмас ("Шарҳ ас-Сунна", 122-бет).

Охир-оқибат, агар биз пайғамбар саҳобаларига ва дастлабки сунний имомларга назар ташласак, улар баъзи инсонларни бидъатчиликда айблаганликлари ва Аҳли Сунна эътиқодининг битта масаласида четга чиқсалар, уларни Аҳли Суннадан чиқарганликларини кўрамиз. Дарҳақиқат, ўша даврда турли секталарнинг (тоифалар) фалсафалари ҳали тўлиқ шаклланиб, ажралиб чиқишга улгурмаган эди. Юқорида биз Ибн Умар ва Ибн Аббос бошчилигидаги пайғамбарнинг саҳобалари Аҳли Сунна эътиқодининг фақат битта масаласи, Аллоҳнинг қадари масаласида эргашмаганликлари учун уларни бидъат ва адашишда айблаганликларини ҳикоя қилган эдик.

Шунингдек, Имом Малик (711-795) билан содир бўлган тарихни мисол қилиб келтиришимиз мумкин, бир киши келиб, Аллоҳ таолонинг тахтга юксалиши сифатини сўрай бошлайди. Бунга имом Молик шундай жавоб беради:

"Аллоҳ юксалганлиги (Қуръон ва Суннатдан) маълумдир. Бу юксалишнинг сифатини тушуниш мумкин эмас. Юксалишга ишонишлик - мажбурий. Бу (юксалишлик сифати) ҳақида сўраш - хурофот (бидъат). Ва мен ҳисоблайманки, сиз бидъатчи (бидъат тарафдори) дан бошқа одам эмассиз (Абу Нуайм, "ал-Ҳила" 6 / 325-326).

Шундай қилиб, бу инсон Имом Моликдан Аллоҳ Таолонинг фазилатларидан бир сифатини тасвирлашни талаб қилганлиги сабабли, Имом Молик (раҳматуллоҳи алайҳ) уни бидъатчи деб атади ва уни Аҳли Суннадан чиқарди. Унда, салафийлар учун эътиқоднинг муҳим бўлган, мусулмонни ҳеч қандай тўсиқсиз ва шартларсиз куфрда айблаш, ҳукмдорга қарши чиқишга рухсат бериш, сиёсий мақсадларда баъзи бидъатчи секталарга яхши муносабатда бўлиш ва шу каби масалаларда қарама-қарши бўлган сурурийлар ҳақида нима ҳам дейиш мумкин. Ҳеч шубҳа йўқки, уларни салафийлар ёки аҳли суннадан деб ҳисоблаш мумкин эмас. Буларнинг барчаси бизга салафийлар мадҳалийлар, жиҳодийлар, такфирийлар ва бошқаларга бўлинмаслигини исботлайди. Фақат ҳақиқий салафийлар, аҳли сунна издошлари (баъзилар ноҳақ равишда мадҳалийлар деб атайдилар) ва бошқа ҳавориж тоифалар мавжуддир.

Аллоҳ Таолодан мусулмонларга тўғри йўлни кўрсатишини ва уларни барча замонавий ҳаворижларнинг ёмонлигидан ҳимоя қилишини сўраймиз.