Бидъат ва унинг ҳукми
Савол: Исломдаги бидъат нима? Унинг ҳукми нима?
Жавоб: Аллоҳ жорий қилган нарсага тескари бўлган ҳар бир амал бидъатдир. Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам жорий қилмаган ҳар бир ибодат (динда) янги пайдо қилингандир. Чунки Аллоҳга фақатгина У зот Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам тили билан бизга жорий қилган услубдагина ибодат қиламиз.
У (бидъат)нинг ҳукми ман қилингандир, чунки у шариатга тескари. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кимки бизнинг ушбу ишимизда янги нарсани пайдо қиладиган бўлса, у рад этилгандир» (Бухорий 2697, Муслим 1718, Абу Довуд 4606, Ибн Можа 14, Аҳмад 6/256). Яна соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кимки бизнинг амримиз бўлмаган бир ишни қилса, у рад этилгандир». Муттафақун алайҳ (Муслим 1718, Аҳмад 6/180).
Амалнинг қабул бўлиш шарти, унинг холис Аллоҳ учун бўлиши ва Аллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам тили орқали жорий қилганига мувофиқ бўлиши лозим. Мана шу «Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммад Росулуллоҳ» икки шаҳодати маъносидир. Унинг маъноси Аллоҳгагина ибодат қилиш ва Аллоҳга фақат Китоби ва Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва саллам тили орқали жорий қилгандек ибодат қилишдир.
Аллоҳ барчамизга суннатни лозим тутиш ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам йўлларига амал қилиш, бидъат ва (динга киритилган) янги ишлардан четлашишни муваффақ айласин. Пайғамбаримиз Муҳаммадга Аллоҳнинг саловоту саломлари бўлсин.
Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Оли Шайх