August 4, 2020

СУЛАЙМОН УЛВОН - ҲАВОРИЖ / ТАКФИРИЙЛАР РАҲБАРИ

(Ва ҳаворижларнинг замонавий раҳбарлари ва уларнинг гуруҳларининг номлари)


Шайх Абдулҳамид ал-Жуҳанийдан савол сўралди:

"Ассалому алайкум ва Раҳматуллоҳ, эй ҳурматли шайхимиз, Аллоҳ сизни марҳаматласин ва сизга илмда барака берсин. Эй ҳурматли шайхимиз, бизнинг бир саволимиз бор, сабаби бизнинг шаҳримиздаги кўплаб ёшлар фитнага учрадилар.

Бу савол бир шайх билан боғлиқ бўлиб, улар у ҳақида айтишадики: Сулаймон Улвон бизнинг замонамизнинг муҳаддиси. Ушбу шайхни батафсил таҳлил қилинишига умид билдирамиз. Мамлакатимиздаги кўплаб мусулмонлар Саудия ҳукмдорига такфир чиқармоқдалар ва бунга далил қилиб кимки Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилмаса, у инсон кофир бўлади деб айтмоқдалар. Биз уларга ушбу катта саволларда Фавзан ва шу каби бошқа катта уламоларга қайтишимиз кераклигини айтдик.

Уларнинг айтишича: Фавзан - у ҳеч ким эмас, у ҳатто шайх Сулаймон Улвоннинг тирноғига ҳам арзимайди. Улвон олим, аммо Фавзан ва бошқалар сарой уламолари ҳисобланишади ва улар яна бошқа ёмон бўлган сўзларни ҳам айтишади. Аллоҳ сизнинг фойдали илм ва солиҳ амалларингизни кўпайтирсин".

______________________

✅ Жавоб:

"Ар-Раҳман (барча мавжудотларга раҳмли) Аллоҳ номи билан. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Барча мақтовлар фақат оламларнинг Раббиси Аллоҳга тегишлидир, пайғамбаримиз Муҳаммадга, унинг оиласига ва унинг барча саҳобаларига салавот ва саломлар бўлсин.

Ундан кейин: сиз гапираётган бу гуруҳ (одамлар) таниқли гуруҳдир. Улар бизнинг давримизнинг ҳаворижлари ҳисобланишади ❌❌

Улар турли номлар билан пайдо бўлди:

ҳиджр ва такфир жамоати - азалдан Миср ва Яманда;

"Ал-Қоида" - таниқли Ҳавориж бин Лодин томонидан асос солинган;

ва яна Мисрдаги ҳаворижлар, Завахири ва шунга ўхшайдиганлар;

яна Жухейман жамоати, ал-Харам (Макка) га қурол билан кириб қон оқизган;

Даъиш (ИШИД) - жиноий, террористик гуруҳ, аҳли-суннани муртад деб ҳисоблаб такфир қилишади, уларни қонини тўкиб, уларнинг қонини ва молини ҳалол қилишади, масжидда ибодат қилоятганларни ўлдиришади - ҳаттоки улардан бири ўзини Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) масжидида портлатиб юборди;

яна ҳаворижлардан Абу Муҳаммад ал-Мақдиси Исом ал-Баркови номи билан таниқли бўлган такфирий, анча олдин Саудия давлати такфири ҳақида китоб тузган, ва кўплаб фитна ва алдамчи нарсаларга мойил бўлган кишиларда ўз изини қолдирган;

ва яна бир ҳаворижлардан Абу Қатада ал-Филистини, у ҳам ислом давлатларига такфир чиқаради, "Мусаллоҳнинг такфирит жамоати" ни маъқуллаб, Алжирда содир бўлганидек болалар ва аёлларни ўлдиришга рухсат беради;

Сиз айтаётган Россияда жойлашган бу инсонлар гуруҳи, бизнинг замонимиздаги Саудия Арабистони қироллилига ва унинг ҳукмдорларига такфир чиқарувчи, уламоларни ҳукмдорлар орқасидан эргашган сарой уламолари ҳисоблаб уларни сотқинликда айблайдиган ҳаворижлар ❌❌ туркумидан ҳисобланишади. Бу маълум, бу маълум нарса (ҳаворижлардан). ❌❌❌ Бу ёмон, ҳавориж, ҳарурит манқа (бурундан чиқувчи) урғу узоқ вақтдан бери, тахминан 40 ёки 50 йил олдин маълум бўлган. Бу борада ўзиб кетганлари:

Жуҳайман,

Саид Қутб,

Абу Қатада,

бин Ладен,

🔥🔥🔥 ва уларнинг барчаси.

Ва шулардан энг буюк харурит (ҳавориж) Сулаймон бин Улвон. У ҳозирда биз (Саудия) да ҳаворижларнинг етакчисининг етакчиси ҳисобланади. Такфирийлар, харуритлар, ҳаворижлар ақидасида бўлганлардан ташқари ҳеч ким унга эргашмайди ва унинг изидан юрмайди.

Улар у ҳақида (Улвон) таажубланарли даражада ошириб гапиришади: у муҳаддис, буюк олим, факиҳ эканлигини - буларнинг барчаси ёлғон. ❌❌ У илм талаб қилувчи, Бурейда шаҳри, Қосимда илм эгалари ва факиҳларидан фойда олган, матнларни ёдлаган. Аммо, афсуски илм олиб, у тўғри манҳаж (йўл) ни ва ақл-заковатни олмади.

❌❌ Бу инсон Суннат ва ягона мусулмон жамоатидан юз ўгирган, ҳукмдорларни такфир қилиш касалига мубтало бўлган, бу ерда (Саудия Арабистонида) илм эгаларидан ажралган. Булар (сиз эслатиб ўтганлар) унинг орқасидан ва фақатгина унга ўхшаб суннат, жамоат ва илм эгаларидан ажралганларгагина эргашишади. Ундан сўнг улар катта уламоларни сотқинликда, ҳукмдорларга эргашишда айблашади.

Эй биродарларим, бу маълум бўлган гуруҳдир. Бу ҳаворижлар гуруҳи. Ва уларнинг оқибати худди Даъиш (ИШИД) кабидир - дахшатли оқибатдир. Масжидларни портлатиб, ибодат қилаётганларни ўлдиришади. Ва яна Пайғамбар Ҳарамида ҳам (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) портлатиш амалга оширишади. Бундай ғояларга (ҳаворижийликка) эга бўлган ҳар бир ёшга - Аллоҳдан қўрқишни, бу (ғоялардан) узоқлашишини, тавба қилишини, суннатни ва тўғри эътиқодни ўрганишини, олимларга ҳурмат кўрсатишини насиҳат қиламан. Сизларга ❌ "такфир вал-ҳижра", ❌ даъиш (ишид), ❌ ал-Қоида гуруҳлари, ❌ Улван, ❌ Макдиси, ❌ Абу Қатада ва шу каби касал ҳаворижларга эргашмасликка кўрсатма бераман.

❗❗❗❗ Уларнинг издоши бўлишдан эҳтиёт бўлинг.

⛔ Улар "Аҳли-Сунна вал-Жамоа" дан эмас, улар Суннат ва жамоанинг душманлари ҳисобланишади (ягона мусулмон жамоати)

Аллоҳдан омонлик ва фаровонлик сўраймиз. Бу менинг уларга бўлган насиҳатларимдир, сиз бўлса ўз йўлингизда собит туринг: ҳақиқат, суннат ва жамоат (бирлик), тўғри ақида, тўғри йўл (манҳаж) ишончли уламолардан олинади, Фавзан ва унга ўхшаганлардан. Уларни тарк қилинг, инша Аллоҳ, уларнинг нотўғри, алдамчи нутқлари - Саудия Арабистони давлатини такфир қилишлари, уламоларнинг сўзларини аҳмоқлик санашлари сизга таъсир қилмайди. Бу гапларнинг барчаси нотўғри, бу сизга ин ша Аллоҳ таъсир қилмайди. Барча ҳамдлар ёлғиз Аллоҳгадир.

المعرفة المطلوبة