August 5, 2020

Шaйх Аль-Фаузан Абдульазиз Ат -Тарифи, Сулaймон Аль-Ульвон, Халид Ар Рашид ҳақида

Савол сўровчи = С
Шайх Фавзан = Ф

С: Ассалому алейкум
Ф: Ваалайкум ассалом
С: шайх Солиҳ, ишларингиз, соғлиғингиз қандай?
Ф: Ҳа!
С: Аллоҳ сизни асрасин, сизга баракали соғлиқ берсин, Аллоҳ сизни асрасин! Менда савол бор, агар рухсат берсангиз.
Ф: Ҳа!
С: Аллоҳ сизни муборакласин, эй шайх! Ёшлардан бўлган баъзилар ҳукмдорларни ҳақорат қилмоқда ва айтишмоқдаки ҳукмдорлар олимлар ва хатибларни қамоққа ташлашяпти. Олимлар деганда улар Абдулазиз ат-Тарифи, Сулаймон ал-Улвон ва Холид ар-Рашидни назарда тутишмоқда.
Ф: Уларни тарк қил, улар билан бирга ўтирманг, уларни тарк қилинг!
С: БаракаЛлаху фикум шайх, аммо улар билан алданган одамлар ҳам бор, Аллоҳ сизни асрасин
Ф: Улардан узоқлаш ва одамлар уларни эсдан чиқаришлари учун насиҳат қил, Аллоҳ сиздан рози бўлсин.