January 5, 2019

2019 йилда 2 та янги Boeing 787 Dreamliner самолёти харид қилинади

Ўзбекистонда аҳоли учун қулайлик яратиш мақсадида транспорт-логистика инфратузилмаси янада ривожлантирилади, янги темир йўллар қурилади ва электрлаштириш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш чоралари кўрилади. Бу ҳақда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида айтилган.

Қайд этилишича, 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг тармоқ жадваллари ишлаб чиқилади.

Бунда:

янги 2 та “Boeing 787 Dreamliner” самолётини харид қилиш, “Тошкент-Шарқий” замонавий аэропортини қуриш;

“Андижон-Савай-Хонобод” темир йўл участкаси модернизация қилиш, Тошкент метрополитенининг Юнусобод, Сирғали ва Тошкент шаҳрининг айланма ер усти қисмининг биринчи босқичини қуриш назарда тутилади.

Бажариш муддати - йил давомида, ижро учун масъуллар - “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси.