January 5, 2019

​Қуръони каримнинг мўъжизаларидан бўлган ушбу маълумотларга назар солинг!

Ундан ҳайратланманг, таажжубга тушманг, чунки Бу – Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг китоби.

Қуръонда зикр қилинган баъзи калималар ва уларнинг адади:

Дунё – 115 марта, охират – 115 марта.

Фаришталар – 88 марта, шайтонлар – 88 марта.

Муҳаммад – 4 марта, шариат – 4 марта.

Одамлар – 50 марта, пайғамбарлар – 50 марта.

Солиҳлик, салоҳият – 50 марта, фасод – 50 марта.

Иблис – 11 марта, ундан паноҳ сўраш – 11 марта.

Эркак – 24 марта, аёл – 24 марта.

Ҳаёт – 145 марта, ўлим – 145 марта.

Солиҳ амаллар – 167 марта, ёмонликлар – 167 марта.

Жаҳр (очиқ, ошкора) – 16 марта, алания (очиқлик, ошкоралик) – 16 марта.

Мусибат – 75 марта, шукр – 75 марта.

Ҳидоят – 79 марта, раҳмат – 79 марта.

Қуръонда зикр қилинган калималар ва уларнинг зидди ёки маънодоши бўлган калималарнинг ададига эътибор беринг! Бундай ҳисоб-китоб Қуръон Аллоҳнинг ҳузуридан эканлигига, башарият Унинг мислини келтиришдан ожиз эканлигига далил бўлади.

Энди баъзи калималар илоҳий ҳикмат билан неча карра зиёда зикр қилинганини кўриб чиқамиз:

Жазо – 117 марта, мағфират – 234 марта.

Икки карра кўп, нима учун? Чунки Аллоҳнинг раҳмати ва мағфирати барча нарсани қамраб олади. У зотнинг раҳмати ғазабидан устундир.

Қийинчилик – 12 марта, осонлик – 36 марта.

Уч карра кўп, нима сабабдан? Чунки бир қийинчилик икки осонликни асло енга олмайди.

Яна баъзи ададлардаги мулоҳазалар аҳамиятга молик:

Қуръони каримда Одам алайҳиссаломнинг ҳам, Ийсо алайҳиссаломнинг ҳам исмлари 25 мартадан зикр қилинган. «Оли Имрон» сурасининг 59-оятида Аллоҳ таоло марҳамат қилган: «Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида Ийсо худди Одамга ўхшайдир».

Намоз (солат) калимаси 5 марта зикр қилинган.

Бир кеча ва кундузда беш маҳал намоз фарз.

Кун калимаси 365 марта зикр қилинган.

Бир йил 365 кундан иборат.

Қуръондаги илоҳий мўъжизаларни кўришда давом этамиз:

«Ер» калимаси 13 марта, «денгиз» калимаси 32 марта зикр қилинган.

Агар бу сонларни йиғиндисини 100 % деб оладиган бўлсак, «денгиз» калимаси 71 % га, «ер» калимаси эса 29 % га тенг бўлади. Сайёрамизнинг 71 % қисмини сув, 29% қисмини эса қуруқлик ташкил қилади.

Роббим, қандай улуғ зотсан! Сендан ўзга илоҳ йўқ, Ўзинг поксан!