Адвокатлар билан навбатдаги очиқ мулоқотлар давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17-18 октябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи якунлари бўйича Адлия вазири ва вилоят ҳокими ўртасида имзоланган “Йўл харитаси”га асосан, 2019-2020 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар ижроси юзасидан жорий йил 10 март куни Сурхондарё вилоят Адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раиси А.Эрназаров, Адвокатлар Палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.Каюмов ва бошқарма масъул ходимлари иштирокида вилоятда фаолият юритаётган 117 нафар адвокатлар билан адвокатура соҳасидаги янгиликлар ҳамда соҳада юзага келаётган муаммоларни ҳамкорликда бартараф қилиш мақсадида навбатдаги “Очиқ мулоқот” ўткизилди.

Мазкур очиқ мулоқот давомида вилоят ҳудудий бошқармаси фаолиятини такомиллаштириш, амалиётдаги айрим муаммолар хусусидаги муҳокамалар якуни юзасидан тегишли таклифлар билдирилиб, келгусида ҳамкорликдаги вазифалар белгилаб олинди.