Телеграмда пул топиш мумкинми?
Телеграмда пул топиш сирлари. Қанча даромад олиш мумкин?
Aссалому алайкум ҳурматли дўстлар, Ботимизга келиб тушган саволлар телеграмда пул топиш билан боғлиқ бўлганлиги сабабли мен сизни Телеграмда пул топиш номли мақоласи билан ҳурсанд қилмоқчиман.
2015 йилнинг сентябр ойларида Телеграм асосчиси Павел Дуров эндиликда мессенгер орқали кўплаб хабарларни юбориш учун канал очиш имкониятини тақдим етди. Бошланишига бу функсияга унчалик ҳам эътибор қаратишмади, лекин 2016 бошларига келиб, Телеграм-каналлар машхур бўлиб кетти. Биз таниқли каналлар қанча пул топишига қизиқиб кўрдик ва уларни қаторига қандай қилиб кириш мумкинлиги ҳақида гапириб бермоқчимиз.
Телеграмда пул топиш нимадан бошлаш керак
Ушбу мақола орқали қуйидаги маълумотларни билиб оласиз:
Ҳаммаси қандай бошланганди?
Ўзбекистонда Телеграмда пул топиш мумкинми?
Телеграмда Реклама беришни 2та усулга билишимиз мумкин
2016-йил бошларида машхур Тwиттер-блоггери Михаил Кафанов “қизиқарли мақолалар” номли каналини ишга туширди. Қиладиган иши оддий эди: ҳар куни кечаси ноутбукда ўтириб, мақолаларни саралаб, каналга ҳар хил мавзудаги энг яҳши мақолаларни қўярди. Бошида унинг каналига фақат дўстлари обуна бўлишди, кейинчалик уни умуман танимайдиган одамлар ҳам кела бошлашди.
Канал жуда тез ўсиб борди ва телеграмнинг машхур каналига айланди. Тез орада авторга Интернетда реклама беришнинг янгича усули топилганини эшитган реклама берувчилар мурожаат этишди. Ўша вақтда канал обуначилари сони 10 мингтага йетганда Кафанов бир реклама учун нарх қўйди – 8 000 рубл.
Биринчи ойда у яҳши смартфон харид қилишга йетадиган пул жамғарганини билдирди. Яҳши смартфон у пайтлар 50-60 минг рубл турар еди. Демак, рекламадан яҳши даромад олган.
Телеграмда пул топиш kun.uz канали ҳақида
Ўзбекистонда Телеграмда пул топиш мумкинми?
Ўзимизни ўзбекистонлик каналларга келсак, kun.uz сайтининг расмий каналига 160 мингдан ортиқ одам обуна бўлган. Кафановни каналида еса ҳозир 36 мингга яқин одам бор. Фарқни қаранг! 160 минг қайердаю 36 минг қайерда, 4 баравар кўпроқ одам. Бу билан бизда Телеграм фойдаланувчилари кўплиги ва фаол эканликларига амин бўламиз. Aҳир бежизга, телеграмдаги фойдаланувчилар сони бўйича дунё рейтингида 3-ўринни Ўзбекистон олмади.
Мен бир йигитни биламан, ёши 17-18 да, латифалар7 канали автори (админ), 2 йил аввал шу йигит каналида 70 мингдан ортиқ одам бор еди, kun.uz каналида еса 60 минг ҳам чиқмас еди. У қиладиган иши қийин эмасди, канал номидан билган бўлсангиз янги латифалар қўйиб борарди. У шунчаки қайердандир тайёр латифани олиб каналига қўяр ва пулни оқиб келишини томоша қилиб ётарди.
Бир куни Латифалар7 админига реклама қўйиш истагида эканимни, реклама нархи қанча бўлишини сўраганимда, битта пост 40 минг сўм деб айтди. Нархни белгилашни билмасди. Чунки кўпчилик реклама нархини каналдаги одамлар сонидан келиб чиқиб белгилайди. Шунда ҳам болакай яҳши даромад оларди. Менимча у ҳозир каналини сотиб юборган, чунки қидирув орқали топа олмадим. Демак Телеграмда нафақат реклама қўйиб, балки каналга одам йиғиб, сони кўпайгач, сотиб пул ишласа ҳам бўлади.
Телеграмда Реклама беришни 2та усулга бўлишимиз мумкин
1-усул. Масалан Сиз бир каналга реклама бермоқчисиз, яъни ўзингизни канални реклама қилиб, одам жамламоқчисиз. Ҳисоб-китоб қанақа бўлади? Aдмин Сизни рекламани жойлайди ва ундан ўтган ҳар бир обуначи учун 100 сўмдан пул олади. Фараз қилинг, Сизда катта 50 мингта одамлик канал бор ва Сиздан каналингизга реклама қўйишни илтимос қилишяпти:
Сиз реклама берувчи каналини реклама қилдингиз
Реклама берувчи каналига Сиздан 10 мингта одам ўтди
Реклама берувчи Сизни чўнтагингизга 1 млн сўм солиб қўйди. 10 000 * 100 = 1 млн
Бир кунда битта реклама учун 1 млн топаяпсиз
2-усул. Сиз реклама бериш қоидаларини ўзгартирдингиз ва 2-усул орқали ишлаб кўрмоқчисиз. Чунки Сизга реклама берган одам каналига Сизни каналдан одамлар ўтиши қийин масала, яна 10 минга?! Шунинг учун Сиз умумий қилиб, обуначилар қанча ўтишидан қатъий назар битта пост нархини белгиладингиз. Пост нархи сизни каналдаги одамлар сонига қараб белгиланади. Масалан 50 мингта одам бор бўлса, ҳар бири учун 10 сўмдан оласиз. Бу нархни ўзингиз белгилайсиз, каналингиз обрўси ва бошқа омилларга қараб бу нарх баландроқ бўлиши мумкин. Ҳаммаси каналингиз ва реклама беручи одам канали мавзусига боғлиқ. Ҳисоб-китоб қилайликчи:
Сиз реклама берувчи тақдим этган постни ўзингизни каналга жойладингиз
Реклама берувчи каналига Сиздан қанча одам ўтди энди буни аҳамияти йўқ
Сиз пост учун 500 минг сўм олдингиз. 50 000 * 10 = 500 минг
Бир кунда битта пост қилганингиз учун 1 млн топаяпсиз. энди кунига 3-4 та реклама тушиб турса зўр бўлар эдия?
Ҳа, юқорида келтирган мисолим ҳазил ҳам, ёлғон ҳам емас, ҳаммасини реал ҳаётдан, ўзимизни маҳаллий каналлардан олиб айтаяпман.
Тез кунларда Сизга қандай қилиб одамларни жалб этишни, нафақат телеграмда, балки инстаграм ва бошқа одам йиғиш мумкин бўлган ижтимой тармоқлар ҳақида маълумот бераман. Шунингдек:
Сизга реклама беришларини кутиб ўтирмасдан, атиги 1000 та одами бор каналда ҳам ойига $500-$1000 пул топиш сирларини,
одамларни ушлаб туришни,
статистика олиб боришни,
постларни қандай жойлашни,
пост жойлашда нимага еътибор беришни ва бошқа жуда керакли маълумотларни бераман.
Ишонаверинг, нима деётганимни яҳши биламан ва бунга Сиз ҳам амин бўласиз. Қачонки, каналингиздан олган биринчи $100 чўнтагингизга келиб тушганда, “ҳа, пул ишлаш мумкин экан деб, бир бизни эслаб қўясиз эслаб қўясиз.
Каналимни кузатиб боринг сизларга бундан хам кўп ўзим билган маълумотларни тез кунларда ўргатаман.