Элон Маскнинг ҳаётидаги бир кун
28 июнь дунёдаги энг эксантрик миллиардерлардан бири Элон Маскнинг туғилган куни. У бешта ўғилни тарбиялаш билан бирга Марсни забт этишни ва бутун инсониятни электр автомобилларга ўтказишни орзу қилади. Биз Тесла ва СпаcеХ компаниясининг эгаси ва бош директорининг одатий кунларини қандай ўтказиши ҳақида гаплашамиз.
Кофеинсиз эрталаб. Одатда Элон Маск эрталаб соат 7 да уйғонади. У куннинг кўп қисмини иш билан машғул бўлиш билан ўтказади ва бу унга ҳар доим ҳам осон бўлавермаслигини тан олади. Узоқ вақт давомида тадбиркор ўз оҳанги ва тетиклигини сақлаб қолиш мақсадида кофеинли (асосан жуда кўп кофе ва кола) ичимликларни ичганини, аммо кейинчалик ушбу ичимликлар унинг соғлиғига салбий таьсир қилганини айтади. Бир неча йил олдин периферик кўриш қобилиятини йўқотаётганини ҳис қилади ва бунинг асосий сабаби кофеин маҳсулотлари эканлиги, энди кофеинсиз ҳаётда яшаш лозимлигини тушуниб етади. Ҳозирги кунда Маск фақат Кокс диетадалигини ва кўпроқ ухлашга ҳаракат қилишини айтади.
Қўлингиздаги томир уришига бармоғингизни қўйинг. Маск кунига ўртача 12 соат ишлайди ва бу вақтини бешта компанияни бошқаришга ажратади: Тесла, СпаcеХ, Неуралинк (мия импулсларини ўқиш технологиясини ишлаб чиқиш билан шуғулланади), Опен АИ (суньий интеллектга ихтисослашган компания) ва Лос-Анжелесда жойлашган Боринг Компаний (бурғулаш ва туннеллаш)га алоқадор ишлардир. Яқинда Маск "Боринг" компанияси ҳақида твитер саҳифасида шундай маьлумот қолдирди: унинг сўзларига кўра, аслида бу компанияни бошқариш жуда қизиқарли иш аммо Тесла ва СпаcеХ-ни бошқаришга 95% вақтини сарфлаётганини билдирди. 2017 йил июнь ойи бошида Тесла акциядорлари йиғилишида эса Маск Тесла компанияси унинг кўп вақтини олиб қўяётгани чунки дуч келадиган муаммолар уни ўзига магнит майдондек тортаётганини айтиб ўтди.
Тесла ва СпаcеХ ўртасидаги иш жараёни. Смартфондаги электрон почта - бу икки компания ўртасидаги вақтни бошқаришга ёрдам берадиган ажойиб хизмат, дейди Маск. Бу электрон почта орқали исталган вақтда, исталган жойда яьни сайрда, машинада ёки бошқа ҳар қандай жойда бўлишидан қатьий назар ишлаши мумкинлигини таькидлайди. Шунингдек, миллиардер интервюсида кун давомида Тесла ва СпаcеХга бир хил вақт ажратишини иштиёқ билан сўзлайди. СпаcеХ-да иш вақти асосан душанба ва сешанба кунларига тўғри келади, сешанба куни кечқурун эса Лос-Анжелесдан Пало-Алто шаҳридаги Тесла офисига парвоз қилишини , чоршанба ва пайшанба яна Тесла куни эканлигини, жума кунида эса Лос-Анжелесга қайтиш кераклигини айтади. Маск ҳатто дам олиш кунида ҳам ишлар билан банд бўлишини ва бундан ачинмаслигини қўшимча қилади. Агар ортиқча вақти бўлганида уни ҳам Тесла ва Спаcе Хга бағшида қилган бўлар эдим дейди у.
Хобби ва бўш вақт. "Бу сизни ҳайратга солиши мумкин, лекин спорт мен учун жуда кўп машаққат талаб этмайди" дейди Маск ўз севимли машғулотлари ҳақидаги гапирар экан. У мусиқа тинглашни яхши кўради, айниқса у машинада саёҳат қилаётганда севган қўшиқларини эшитади, қўшимча ўрнида машинада мусиқа қўшилган плейлистларни тузиш жуда қийин бўлса-да, лекин келажакда буни амалга ошириш режасида борлигини ва бундай плайлист қўшиш имконини берадиган алгоритмлар яратишини айтади. Миллиардер кинони жуда яхши кўради, лекин у иш туфайли одатдагидан кам кино кўраётганлигидан афсусда. Маск болалар ва дўстлар билан кўпроқ вақт ўтказишга ҳаракат қилади, бундай ажойиб дақиқаларда кўнглимга хуш келган ҳар қандай иш билан шуғулланишдан баҳра олишини сўзлайди.
Уйқу. "Кам ухласам, жаҳлим чиқади", - дейди у асабийлашиб. Олдинга қўйилган мақсадларга эришишим, машаққатли турмуш тарзимни бошқариш ва янги режаларни бошлаш учун янгиланган куч бўлиши лозим ва бунинг учун ўртача 6-6,5 соат ухлаш талаб этишини айтади.
Мақола Элон Маск нутқидан тайёрланди
Таржимон: Н. Латипова