Энг яхши инвестиция бу ......?
ҲАММА ЎҚИШИ ШАРТ!!! 16
Ассалому алейкум ҳурматли Лидерлар. Охирги 10 йилликнинг энг топ сўзлари бу инвестиция, инновация, креативлик, лидер ва 4-саноат инқилоби. Кўпчилик менга шахсан савол беради, келажакка тайёр бўлиш учун ёки нимага бугун кўпроқ инвестиция киритиш керак деб? Кўпчилик ўйлайди, инвестиция бу фақат бизнес, дўкон очиб маҳсулот сотиб ол ва устига қўйиб сот. Тўғри бу балки қайсидир маънода озгина фойда келтириши мумкин. Лекин менинг фикримча, бу дунёдаги энг яхши инвестиция бу ақлга, яъни ўзини қайсидир соҳада ривожланишига тикилган инвестициядир. Яқинда бир танишим келиб озгина тўплаган маблағим бор нима қилсам бўлар экан деди, яъни фойда келтириши учун.
Мен ундан сўрадим хорижий тилни биласанми?
- Йўқ.
- Охирги марта ўз мутахассислигинг бўйича ёки биронта бадиий китоб сотиб олиб ўқидингми?
- Йўқ.
- Фарзандларинг борми?
- Бор.
- Хорижий тилни биладими?
- Йўқ.
- Биронта спорт турига ёки санъатга қатнашадими?
- Йўқ.
Демак сени масаланг оғир. Агар менга ишонсанг сенга бизнес режа қилиб бераман дедим. Қанча маблағинг бор?
- 15 млн. сўм бор.
Яхши, бугунги кунда қанча ойлик олаяпсан?
- 2 млн. сўм. (соҳасини яхши билмаган, хорижий тилни билмаса, ундан ишхонада янгилик чиқмаса, албатта бундан кўп олишни ўзи мушкул).
Биз у билан ўтириб қоғозга 15 млн. сўмни тўғри инвестиция қилиш бўйича бизнес режа туздик.
Биринчи қилган ишимиз. Китоб оламига бориб соҳаси ва дунёқараши ривожланишига ёрдам берадиган 10 та китоб сотиб олдик. Ҳар бирини ичига уни ўқиб чиқиш муддатини белгиладик.
Иккинчи қилган ишимиз инглиз тили курсларига бориб унинг ишдан чиқиш вақтига мослаб аъзо бўлдик. Ҳафтада 3 марта соат 19.00 дан 21.00 гача ва ҳар якшанба “Conversation club”, яъни инглиз тилида бирон мавзу бўйича суҳбатга.
Учинчи қилган ишимиз фарзандини инглиз тили тўгарагига, спортдан шахматга ва санъатдан фортепианога ёздирдик.
Тўртинчи муҳим қилган ишимиз ҳар шанба бизнес режамиз қанчалик амалга ошаётгани бўйича мониторинг қилиш, хатоларимизни таҳлил қилдик ва уларни тўғирлаб бордик.
НАЗАРИЯ: Менежментда Деминг цикли бор унга кўра ҳар қандай ислоҳот ёки бизнес режа 4 та циклдан иборат. Булар:
1. режалаштириш ¬– 2. бажар – 3. текшириш, таҳлил қилиш, корректировка (тўғирлаш) – 4. амалга ошириш (ҳаракат).
Режаларимиз 7 ойдан сўнг ўз натижасини берди. Инглиз тилидан IELTS топширди ва 6 олди, ушбу вақт давомида 16 та Bestseller бўлган китобларни ўқиб чиқди. Ўзбекистондаги топ компанияларга СV сини топширди ва суҳбатдан ўтди. Ҳозирда катта бир компанияда лойиҳа бошлиғи бўлиб ишламоқда ойлиги қанча дейсизми? Сир, лекин 10 млн сўмдан аниқ кам эмас. Мана сизга оддий бўлган воқеа.
Мисол: Охирги уч Олимпия ўйинларида Усэйн Болт 9 та олтин медални қўлга киритди. Шу уч Олимпия ўйинларида, у жами бўлиб 115 сониягина югурган. Ва 119 млн. доллар пул ишлади. Югурган ҳа бир сонияси учун 1 млн. доллардан ортиқроқ тўғри келар экан. Лекин шу 115 сония учун, Усэйн Болт 20 йилдан қўпроқ тайёргарлик кўрди.
Мана шу – ИНВЕСТИЦИЯ дейилади.
Ҳурматли Лидерлар бир нарсани билинг, энг яхши инвестиция бу ўзингизга тикилган маблағ ва ажратилган вақтдир. Уни сиздан ҳеч ким олиб қўя олмайди ва банкрот ҳам бўлмайсиз.
Отабек Хасанов
Liderlar телеграм канали