October 6, 2019

СИЗ ЎЗИНГИЗГА ИШОНАСИЗМИ?

Ўткир Абдукаримов

Муваффақиятли инсонлар нима учун ўзига бўлган ишончини кучайтиришга ҳаракат қиладилар? Ўзига бўлган ишонч инсонга нима беради? Ишонч шунчалик зарурми?

Бундай инсонлар бошқаларга қараганда кучлироқ кўринишади. Одамларнинг диққат эътиборида бўлишади. Ишонч инсонга куч ва қудрат бериб, қўрқувни йўқотади ҳамда одамнинг заиф томонларини енгишга ёрдам беради.

Ўзига бўлган ишонч инсоннинг фикри ва ҳаракатлари тўғри ҳамда оқилона эканлигини тасдиқлайди.

Ўзига бўлган ишончи йўқ одамнинг эса тўғри қарори ҳам ўзи учун шубҳа туғдиради. Шубҳаларига берилиб буни бошқаларга ҳам ишонтиришга уринади.

Ишонч мақсад сари қатъият билан курашишга ундаб, инсон йўлидаги тўсиқлар ва қийинчиликлар олдида ўзи эришишни орзу қилганига қўл силтамасликка ундайди.

Ўзингизга бўлган ишончни қандай шакллантиришингиз мумкин: ўз мақсад ва принципларингизни англаб олиш, мақсадни фақат хаёл қилиш билан чекланмай балки уни амалга оширишга харакат қилиш, ўз соғлиғингиз ва ташқи кўринишингизга эътибор бериш, шахсий ривожланиш, спорт билан шуғулланиш, салбий фикрлашни йўқотиш, яхши одатларни шакллантириш, дўст ортириш, яхшиликлар қилиш орқали кучайтириш мумкин.

Ҳаётда қайси соҳада ишлашингиз ва кимлигингиздан қатъий назар муваффақият ва ғалаба қозониш учун ўзингизга бўлган ишонч жуда муҳим саналади.

Спортчи рингга чиқишидан олдин фикран ва рухан ғалабага тайёр бўлса, ўзида ғолиб инсон юрагини ёқса албатта ғалаба қозонади. Нега омадсизлар ғалаба қозона олишмайди, сабаб улар кураш бошидаёқ рухан ўзларини мағлуб этишади.

Спортчи ғалабасининг 90%и бу унинг рухан тайёрлигига, атига 10% қисми жисмоний ҳолатига боғлиқ экан.

Омадга тайёрланиш - бу аффирмация деб аталади ва уни такрорлаш ёрдамида онгни, ҳаёллар ва кайфиятни ўзгартириш мумкин. Бошқа сўз билан айтганда — бу ўз-ўзини ишонтириш демакдир.

Қуйида бокс қироли, XX асрнинг буюк шахсларидан бири Муҳаммад Алининг чемпион бўлишидан олдин ўзини чемпионликка руҳан тайёрлаш жараёни кўрсатилган. Бундай инсонлар ҳаётда миллионлаб инсонларнинг лидер бўлишлари ёки муваффақият қозонишларига турки беришганликлари аниқ.

Liderlar