March 23, 2019

“Ўз тақдирим”

“Ўз тақдирим” – тушунчаси!

“Ўз тақдирим” – нима ўзи бу?

Бу-ҳаётимизнинг олий моҳияти-рўйи заминдаги умргузаронлигимиз учун Тангримиз тайёрлаб кўйган ЙЎЛ, Бироқ энг муқаддас орзулар истиқболига ана шу ЙЎЛдан боришга журъат топиш ҳаммага ҳам насиб қилавермайди.

Нега ҳамманинг ҳам орзу-умидлари рўёбга чиқавермайди?

Бунга йўлдаги ТЎРТТА ғов халақит беради.

Биринчиси шуки – одамзотга гудаглигидаёқ ҳаётдаги энг катта орзулари-амалга ошмайдиган орзулар, деб сингдирилади. У ана шу тушунча билан улғаяди, йиллар ўта борган сайин унинг қалби беҳисоб истиҳолалар ва қўрқувдан қурум боғлаб боради, гуноҳкорлик ҳиссига тўлиб қолади. Бир куни шундай лаҳза келадики, “Ўз тақдири йўли” дан бориш истаги ана шу чиркин юк туфайли унга ўлимдан ҳам кучлироқ бўлиб туюлади ва ўшанда инсон ўзини бу дунёга нима учун келганлигини англаш туйғусидан маҳрум бўлиб қолгандай ҳис қилади. Аслида ўшанда ҳам ўзининг олий моҳияти борасидаги тушунча ҳали қалбида жон сақлаб турган бўлади.

Мабодо инсонга ўз қалбининг туб-тубига чўккан орзуларини қутқариб олишга журъат этса ва уни рўёбга чиқармоқ учун курашдан воз кечмасликка аҳд қилса, у одамни янги бир синов кутиб туради: Мухаббат! У ҳаётнинг қандай неъматига рўбарў келганини, қандай ҳиссиётларни бошдан кечириши мумкинлигини билади, аммо ҳамма нарсадан воз кечиб, орзуларимга эришиб кетсам, яқинларимни азоб ва изтиробга қўяман, дея қўрқади.

Қачонки инсон муҳаббат тўсиқ эмаслигини, йўлдаги йўлдош, кўмакчи эканлигини англаб етган чоғ уни тўртинчи ғов қарши олади: Омадсизлик ва мағлубият қўрқуви!Ўз орзуси учун курашаётган инсон бошқаларга нисбатан кўпроқ азоб чекади, қайсидир амали айтганидай чиқмай қолса: “Садқаи сар, ўзим ҳам ўлиб турганим йўқ эди”, қабилида қўл силташга ҳам ҳаққи йўқ. Чунки бу фақат ўзининг хохиши эканлигини ва бу йўлда борини тикканлигини ҳам яхши билади. У яна ўз Тақдири белгилаган йўл бошқа йўллар сингари машаққатли эканлигини, бу йўлда “Қалби ўзи билан бирга” эканлигини ҳам яхши англайди. Шунинг учун ҳам Олам Жангчиси ҳаётнинг энг мушкул дамларида асқотадиган сабр-бардошга эга бўлмоғи ва унинг орзуси ақл бовар қилмас тарзда бўлса ҳам ушалмоғига бутун Олам ёрдам беришига ишониши лозим.

Шунинг учун, омадсизлик ва мағлубиятлар ортда қолган кун-бир кун албатта ортда қолади-биз ўзимизни бутунлай бахтли ҳис қиламиз ва ўзимизга кўпроқ ишона бошлаймиз.

Шундай қилиб, инсон ўз қалбининг тубига чўкиб бораётган олий орзусини қутқариб олиб, беқиёс меҳр ва муҳаббат билан парвариш қилади, уни рўёбга чиқариш йўлида орттирган юрагидаги жароҳатлар ва чандиқларга ҳам парво қилмайди, даъфатан у шунча узоқ интилган орзуси ушалаётганини, ҳатто эрта-индин рўёбга чиқиши мумкинлигини сезиб қолади. Айни шу дамда уни сўнгги ғов, сўнгги синов кутиб туради: ҳаётининг энг олий орзуси ушалиши олдидаги қўрқув.

Ана шу тўртта ғовдан энг доғулиси, номаълум бир муқаддаслик, илоҳийлик либосига буркангандек туюладигани – музаффарлик нашидаси ва қувончидан воз кечиш туйғусидир! Агар қачонки инсон, ўзи жидд-у жаҳд билан курашган орзусига ўзини муносиб ҳисобласа, у гуёки Худонинг қўлидаги қуролга айланади, мана шу оламга, Курраи Заминга ташрифининг АСЛ моҳияти унга аён бўлади.

Пауло Коэльо, “Алкимёгар”

2000 йил

@Liderlar