Сиз Раҳбармисиз ёки Лидер?
ХАММА ЎҚИШИ ШАРТ № 13
Ассалому алейкум ҳурматли каналимиз аъзолари ва юртимиз лидерлари. Узоқ танаффусдан сўнг бугун сизларга навбатдаги “Ҳамма ўқиши шарт” рубрикамизни навбатдаги сонини тақдим этмоқдамиз. Бугунги мавзуимиз “Раҳбар ва Лидер” деб номланади. Бу жуда ҳам қизиқарли ҳикоядир. Барча Раҳбар ва Лидерларга ўқишни тавсия этаман. Ҳикоямиз сўнггида сизга савол билан мурожаат қиламиз. Савол: Сиз Раҳбармисиз ёки Лидер? Жавобини ўзингиз столингиз устида турган қоғозчага ёзинг.
Демак бошладик. Ушбу воқеа бундан VI аср аввал, яъни XV асрда бўлиб ўтган. Иккита катта кема Европадан Осиёга қараб йўлга чиқади. Икки кемада ҳам ўз капитанлари яъни раҳбарлари бор эди. Аввал биринчи кема воқеаси билан ҳикоямизни бошласак.
Биринчи кема капитани Джон жуда қаттиққўл капитан бўлади. У ҳар доим барча кема аъзоларини назорат қилар экан. Бир сония ҳам ҳеч кимни ишсиз қолдирмасликка ҳаракат қиларди. Унинг бошқарув фалсафаси агар ходимлар ҳар доим ҳаракатда бўлса, ҳеч кимни бир сония ҳам бўш вақти бўлмаса, кема аъзоларида доимий қўрқув бўлиши яъни қаттиқўллик бу натижа беради деган фикрда эди. Бу ўз натижасини берар эди. Кема ҳар доим тоза, ҳар ким ўз ишини билиб қилар, ҳамма ҳар доим банд бўлар эди. 24 соат ҳамма ҳаракатда эди. Бироқ ҳар доим ҳаммада қўнглининг ички тубида қўрқув яшарди. Ушбу кемада аънаналар устунлик қилар эди, ҳеч ким ҳеч қачон ўз ташаббуси билан янгилик қилишга ҳаракат ҳам қилмас эди. Сабаби ташаббус жазоланарди.
Кема ўз йўлининг 11- куни қаттиқ тўфонга дуч келади. Кечаси билан кема бортидаги барча матрослар туни билан тўфон билан курашди. Табиат инсон кучидан устунлик қилди ва кема сув тубига ғарқ бўлди. Кема аъзолари барчаси тирик қолди, сабаби тўфон шундоққина кичик бир оролча ёнида содир бўлганди. Шу оролча кема аъзоларининг жонига оро кирди ва уларни тирик қолишига хизмат қилди. Тонгда кема капитани оролни айланиб чиқди ва барча кема аъзоларини йиғиб мажлис ўтказди. Унда кечаги тўфондан бор йўғи 5 кунлик овқат захира қолгани ва бу ердан тез кетиш тараддудини кўриш лозимлигини айтди. Барчага топшириқ берди унга кўра энг яқин инсонлар яшайдиган катта оролга етиб бориши учун вақтинчалик кема қуриш лозимлигини ва бу ишни 3 кунда амалга ошириш лозимлигини таъкидлади. Барчага иш бўлиб берди ўзи уларни қаттиқ назоратга олишни бошлади. Барча тинимсиз меҳнат қилар эди икки кун кетма кет ишлагандан сўнг барча чарчади ва капитандан бироз дам олиш кераклигини, одамларга хордиқ лозимлигини тушинтиришга уринишлар зоя кетди. Капитан фақат олға деб бақирар, бир сония ҳам ҳеч кимга тиним бермас эди. Учинчи кун кечаси ҳамма чарчаган, ҳолдан тойган холда ишлар эди. Бир чол кемани энг нозик жойи бўлган пастки қисмини рандалаётганда кўзи кетиб қолди ва ёғочни қалинлигини керагидан ортиқ юпқа қилиб қўйди. Учинчи кун капитан таъкидлаганидек кема ҳам тайёр бўлди. Уни текширишга ҳам вақти бўлмади ва барчани тез кемага чиқишга топшириқ берди. Капитан ўзини қаттиққўлигидан хурсанд эди чунки бу ўз натижасини берган эди, яъни 5 кунда тайёр бўлиши керак бўлган кемани 3 кунда тайёрлатган эдида...
Ҳикоямизни иккинчи қахрамони бўлган иккинчи кема саргузаштлари ҳақида давом эттирсак.
Демак, иккинчи кема ҳам денгизга савдо сотиқ учун йўлга чиққан экан. Кема капитани шотландиялик Аллан эди. У хақиқий лидер эди, яъни ҳар доим жамоаси учун қайғурадиган, унинг учун шахсий ютуқдан кўра жамоавий ютуқлар муҳим эди. Ҳар доим жамоасини қийин вазиятлардан ақл заковати билан олиб чиқар ва жамоаси у билан ҳар қандай қийинчиликлардан асло қўрқмасди сабаби уларнинг капитани ҳақиқий етакчи эди. Кема аъзолари бир бирлари билан муносабати ва кемадаги маданият ҳамда муҳит юқори савияда худди бир зиёлилар оиласидек эди. Ҳар доим кемада юқори кайфият, хурсандчилик, ҳамма ўз ишини билиб қилган, тозалик ва ҳурмат бу ерда ҳар доим мажуд эди.
9-куни қаттиқ шамол ва тўфон бошланди. Кема аъзоларини кечаси билан ҳаракати фойда бермади ва кема кичик бир оролчага бориб урилди ҳамда денгиз садхига ғарқ бўлди. Тонгда барча кема аъзолари оролчада ётар эди. Барчани кўнглида бир гап: нима энди шу оролчада ўлиб кетамизми. Ҳамманинг диққати Алланда эди. Капитан оролни кўздан кечириб чиқиб бу ерда яшаш учун ҳеч қандай имконият йўқлигини тушунган эди. У ҳаммани ўз олдига йиғди ва баланд овозда жамоасига мурожаат билан чиқди.
“Ҳурматли кемамиз аъзолари. Биз бир-биримизни кўп йиллардан бери таниймиз. Биз бир жамоа, яъни бир тану бир жон бўлиб кетганмиз. Ҳаётимиз давомида жуда кўп қийинчиликларни кўрганмиз ва уларни енгиб ўтганмиз. Бугун Худо бизни яна бир синовга дуч қилди. Бизнинг олдимизда иккита йўл мавжуд. Биринчиси заҳирамизда 5 кунлик озиқ овқат бор, тақдирга тан берамиз ва 5 кун бор захирамизни озиқланамиз. Олтинчи куни оч қоламиз. 8 кун очлик бизни ҳайвонга айлантиради. 9-кун кучлилар кучсизларни ейишни бошлайди. 11-кун кучлилар бир бирини ейишни бошлайди. 14-кун энг кучлимиз ёлғизликда азобда қийналиб ўлади. Келажакда фарзандларимиз бизларни қидириб келишади ва бизни тақдиримизни кўриб ҳайратланади ва бизнинг фарзандимиз бўлганидан минг марта афсусланади ва биз тарихда вахшийлар деган ном оламиз.
Иккинчи йўлимиз. Биз бор ақлимиз, салоҳиятимиз ва кучимизни бирлаштирамиз ва янги кема ясаймиз бу ерда катта дарахтлар мажуд. Шундай кема ясаймизки биздан сўнг у фарзандларимизга, авлодларимизга мерос бўлиб қолсин. Ушбу кема келажак авлод учун бизнинг жамоамизнинг нақадар мустаҳкам бўлганини эслатиб турсин. Тасаввур қилинг биз яна океанга қайтамиз, сув шовқини, юзингизга уриб турган шабадани хис қилинг. Марҳамат келинглар келишиб икки йўлдан бирини танлайлик. Барча ўз фикрини айтишга хақли”.
Барча бир овоздан иккинчи йўлни яъни янги кема ясашни танлашди ва барча ўзи билиб ўз ишини бошлашди. Кема Лидери Аллан ҳам енг шимариб барча қатори меҳнат қилар, керакли жойда жамоа билан маслаҳатлашар эди. Тўртинчи кун кема тайёр бўлди, уни сувга тушириб текширишди. Ушбу кема аввалги кемадан анча ишончли эди. Кема ўз манзили сари йўлга отланди.
Демак, биринчи кема капитани яъни қаттиққўл раҳбар Джон ҳикоясига қайтамиз. Денгизга чиққанининг иккинчи куни кемани пастги қисмидан сув ўтишни бошлабди. Барча тушинишдики, тиним билмай, чарчоғ билан туну кун ясалган кема сифатсиз эди. 3-кун кема денгиз сатхига барча кема аъзолари билан ғарқ бўлибди...
Иккинчи Аллан кемаси манзилга шамол тезлигида етиб борибди. Ушбу мустаҳкам кема йиллар давомида унга хизмат қилибди. Энг қизиғи ушбу кема бугунги кунгача Шотландияда мавжуд. Ҳар йили ушбу мустаҳкам жамоа ва Аллан каби Лидернинг шарофати билан яратилган кемани кўришга миллионлаб туристлар ташриф буюришади. Лидер Аллан айтганидек бу кема нечи асрлардан бери фарзандларига хизмат қилмоқда.
Сўнгги сўз ўрнида...
Ҳар бир раҳбар ўйлайдики қаттиқўллик, доимо назоратда ушлаш бу ўз натижасини беради. Тўғри беради, бироқ у ташкилотда янгилик, креативлик ва инновация бўлмайди.
Лидер бор ташкилотда ҳар бир жамоа мақсадни билади. Унга етишиш учун бор кучи билан хизмат қилади. Унинг устидан 10 нафар назоратчи керакмас, у кутиб ўтирмайди қачон раҳбар хонасини чироғи ўчади ва орқасидан кетадиган. Балки унинг учун назоратчи бу унинг виждони бўлади. Агар сиз ташкилотингизда янгилик ва инновация бўлишини хохласангиз унда қўл остидагиларингиз билан шундай муносабатда бўлингку улар ҳис қилсин ташкилотнинг бир қисми эканлигини, ўз келажагини ташкилот келажаги билан боғлай олсин.
Савол:
Сиз Раҳбармисиз ёки Лидер?
Муаллиф: Отабек Хасанов
Лидерлар канали аъзолари учун махсус ҳикоя.