March 21, 2019

Ҳақиқий бойлик

Бадавлат ота ўғлини камбағал кишиларнинг борлигини кўриб ибратлансин деган ўйда мамлакатнинг чекка қишлоқлари бўйлаб саёҳатга олиб чиқди. Улар ўта қашшоқ бир оиланинг даласида кечани ўтказдилар.

Сафардан қайтишлари асносида ота ўғлидан сўради:

— Саёҳат қандай бўлди?

— Ажойиб!

— Кўрдингми, қандай қашшоқ одамлар бор-а?! – сўради ота.

— Ҳа…

— Хўш, бу сафардан нималарни ўргандинг?

— Кўрдимки, бизнинг атиги битта итимиз бор экан, уларда эса тўртта! Биздаги боғнинг ўртасида биттагина бассейн бор, уларда эса адоғи йўқ булоқ! Биз боғимизга чироқлар қўйдирганмиз, уларда бу вазифани миллионлаб юлдузлар бажаради. Бизнинг ҳовлига туташган пешайвонимиз бор, уларда эса бутун бошли уфқ. Бизда яшаш учун бир парчагина ер бор, уларда эса биз ҳис қила олмайдиган даражада кенг далалар. Бизга хизмат қилишади, улар ўзгаларга хизмат кўрсатишади. Биз егуликларни сотиб оламиз, улар эса ўстирадилар. Биз бор-будимизни асраш учун деворлар қурганмиз, уларнинг ўзларини ҳимоялайдиган дўстлари бор экан…

Бу сўзларни эшитган ота жимиб қолди. Шунда ўғил яна қўшиб қўйди: “Отажон, қанчалик қашшоқлигимизни кўрсатганингиз учун сизга ташаккур”.

Муслим Бухорий тайёрлади.

Манба:ziyouz.uz

@liderlar