ҲЕЧ ҚАНДАЙ ДИПЛОМГА ЭГА БЎЛМАГАН 28 ЁШЛИ МУТАХАССИС МУВАФФАҚИЯТИ ҲАҚИДА (Петер Кору)
28 ёшли Натан Танкус Нью Йорк шаҳридаги Жоҳн Жай Жиноий Суди Коллежидаги бакалавр ўқишини тугатмаган. Аммо у Марказий Банкга (the Federal Reserve) оид фикрлари энг кўп қўллаб қувватланадиган шарҳловчига айланиши учун етарлича иқтисодий ва молиявий кўникмаларга эгадир. У шу йилда нашрдан чиқаришни бошлаган газетаси АҚШ Марказий банки, АҚШ Қимматли Қоғозлар ва Биржа комиссияси, АҚШ Валюта Назорати бўлими ҳамда АҚШ Ғазначилик Бошқармасида ва яна Твиттерда молиячи, журналист, иқтисодчи ва Wall Street брокерлари орасидан ҳам кўплаб обуначиларига эга.
Танкус 2015 йилдан бери аста секин ижтимоий тармоқларда ўз обуначилари сонини ошириб борди аммо ўтган йилдагина у пул механизмига оид ўзининг чуқур қарашлари билан аудиториясини ақл бовар қилмас даражда кенгайтира олди. Сентябр ойида у Марказий Банкни катта миқдордаги кредит сотиб олишига мажбур қилган Кафолатланган Кредит тизимидаги нуқсонларни чуқур таҳлил қилди. Жорий йилда у Марказий Банкнинг COVID – 19 инқирозига барҳам бериш учун кўрган чора-тадбирларини батафсил изоҳлаган бир нечта “Инқирозга оид шарҳлар” номли постлар ёзди. Бунда у Т-ҳисоблар номли капитални чап томонга ва солиқ мажбуриятларини ўнг томонга қўядиган услубдан кенг фойдаланди.
“Бу йигит пул олди-бердилари ҳақида жуда яхши билимга эга”, - дейди Давид Бекворт, Георге Масон Университети Мерcатус Маркази юқори илмий ҳодими.
Танкуснинг дипломсиз бу даражада кўтарилиб кетиши жуда ҳам қизиқ, қисман Интернетда бўлиб ўтаётган иқтисодий ва молиявий мунозаралар учун ҳам. Аммо у ерда шахснинг тажрибаси ва маълумотлари ҳар доимгиданда камроқ рол ўйнайди. Танкус интернетдаги назоратчиларнинг камлигидан унумли фойдаланди ва Америка Иқтисоди Журнали ва Чораклик Иқтисод каби журналларда тақриздан ўтиб кейин нашр қилинадиган фикрларданда ўткирроқ ҳамда самаралироқ фикрларини оммага намойиш қилди.
Танкуснинг бу дараждаги машҳур бўлиб кетишидан унинг ўзидан кўра кўпроқ ажабланадиган одам бўлмаса керак, албатта. Ва ниҳоят у Манҳеттандаги ўз болалик уйидан кўчиб кетишга етадиган пул ишлаб топди. “Бу мутлақо янги ва ажойиб тажриба бўлди”,- дейди Танкус. 450 обуначисига эга газета унга йилига $45000 фойда келтиряпти ва у ўйлашича нутқлари ва ёзишмалари орқали у яна қўшимча $20000 топа олади. “Ва ниҳоят бу мен учун тўлиқ маошли ишга айланди, - дейди у ,- ва ҳали ўз устимда ишлашим керак бўлган жойлари жуда кўп”.
2008 ва 2009 – йиларда у Манҳеттандаги Шаҳар Академик Лабораторияси мактабида таҳсил оларди. Ўша пайтда устозлари молиявий инқироз ҳақида тушунча беришни бошлашган. 2009 – йилнинг ёзги таътилида у консерватив иқтисодчи Милтон Фридман ва Анна Счвартзлар томонидан ёзилган “Қўшма Штатлар молиявий тарихи” номли илмий ишни ўзи мустақил ўрганиб чиқди. Ва тез орада у либерал Майнард Кейнеснинг “Ишга ёллаш, солиқлар ва пул” номли илмий ишини ўрганди. “Туб маъносига етмагунимча бу ишларни қайта-қайта ўқидим”, - дейди у. У ўшанда ҳаракат сифатида авж олаётган “Замонавий пул муносабатлари тушунчаси” ҳамда Ҳейман Минскийнинг “Молиявий беқарорлик фаразлари” каби ишларни ўрганганида эндигина мактаб ўқувчиси эди.
Олий маълумотга эга бўлиш у учун осон кечмади. Ўзининг биринчи йилини Нью Йорк шаҳри Вэллс Коллежида ўтказди ва кейин Кейнес Иқтисоди иқтисодчилари Марк Лавоие ва Марко Секкаресиа билан ўқиш учун Оттава Университетига кетади. Ўзининг айтиши бўйича, “молиявий ёрдам билан боғлиқ муаммолар учун мен у ерда омадим юришмади” ва у кейин Нью Йорка қайтади ва Нью Йорк шаҳар университети бўлими ҳисобланган Жоҳн Жай Коллежида чап иқтисодчи Ж.W.Масон билан таҳсил олади.
Аммо ҳалигача у ўзига керакли бўлган нарсаси, яъни Британиядаги Манчестер Университетида ҳуқуқшунослик бўйича докторликни ёқлаш учун дипломини олмаган эди. Нега айна ҳуқуқ? “Мен шуни англаб етдимки пул тарихи билан боғлиқ бу баҳсларни иқтисод орқали ҳеч қачон ҳал қилиб бўлмайди. Бу ерда ҳуқуқий ва тарихий саволлар ётибди” , - дейди у.
Танкус иқтисод соҳасидаги ўз ўрнини ва мақсадини аниқ билади - худди журналистикага ўхшаб, бу тарихнинг биринчи қораланмасини ёзиш. “Мен тинмай ёзяпман бошқалар ҳеч бир ишни ўз ўрнига қўя олмаётган бир пайтда, - дейди у , - Сен энг зўр академик бўлишинг мумкин аммо агар мунтазам ёзмасанг сен ҳеч қанақасига одамларга керак нарсани берадиган инсон эмассан. Мен шунчалик ёзаманки, мақсадим одамлар ўзига керакли нарсани олишсин”.
Марказий Банк АҚШ иқтисодини қутқариш усчун ноодатий усулларини эълон қилгандан кейин Танкус 31 кунда 21 та узун илмий мақолалар ёзди. “Баъзида эрталаб 5, 6 гача уйғоқ ўтириб ишлашга тўғри келар эди,- дейди у , - бу жуда ҳам ақл бовар қилмас тезликда ёзиш эди”
Унинг постлари фақатгина унинг фикрларини ёқлайдиган тарафдорларинигина эмас, балки Марказий Банк қилаётган ишларининг барча икир-чикирларини тушуниш ниятида бўлган оддий инсонларнинг ҳам эътиборини тортди. Унинг Твиттер обуначилари орасида Bloomberg News, the Wall Street жоурнал ва The New York Times мухбирлари; Лазард инвестиция банки бош ижрочи директори, собиқ Обама аппарати расмийси Петер Орсзаг; Конгресс Бирлашган Иқтисодий Коммиттети катта иқтисодчиси Алан Cоле ҳам бор.
“Биз бир умумий тилда гаплашамиз, ва балки турли хулосаларга келармиз”, - дейди Beckworth, ўз сиёсатини марказий деб ҳисоблайдиган Георге Масон университети иқтисодчиси. “Бу йигит сизга ҳар доим ақлли ва доно жавоблар беради”,- - дейди у.
Ижтимоий Тармоқда одамлар ўз қарашларига мос инсонлардангина эшитаётган бу замонда ҳалигача келишмовчиликларни ҳал қилиш керак бўлган жойларнинг борлиги янада ишлашга ундайди. Танкус айтадики “Биз коинотни гўёки иқтисоддагилар назорат қилиши учун ёйиб ташлаганга ўхшаймиз”
муаллиф Петер Кору
таржимон Латипова Нигора