Инфографика: Глобал иқтисодиётнинг келажагини шакллантирадиган 8 асосий йўналиш:
Технологик босқин
Visual Capitalist фикрича, яқин вақтгача йирик компанияларнинг аксарияти саноатга этибор қаратди.Энди ҳақиқат ўзгарди – технология ва тижорат маъмулотни моддий объектлардан кўра қимматроқ қилиб қўйди.
Apple, Amazon и Microsoft жисмоний объектларни ишлаб чиқарувчи аньанавий саноат корпоратцияларини тўхтатиб қўйди. Технология бизнеснинг барча соҳарларини қамраб олаяпти: чакана, реклама, соғлиқни сақлаш, молия, ишлаб чиқариш, таълим.
Пулнинг эволюцияси
Нашриётга биноан, “пул”нинг таърифи жуда ноаниқ: банклар ҳаводан триллионлаб пуллар яратадилар, блокчейн орқали сиз тезда рақобатдош криптовалюта яратишингиз мумкин. Кредитлар ҳажми ортиб бормоқда: дунёда қарийб 247 триллион доллар қарз, шу жумладан энг йирик давлатлар ҳукуматлари томонидан қарийб 63 триллион АҚШ долларни ташкил қилади.
Дунё нақд пуллардан қутулмоқда, Швеция, Япония, Швейцария ва бошқа мамлакат марказий банклари салбий кредит ставкалари эвазига пул беришмоқда, аммо криптовалютанинг қиймати $200млрд дан кўпроқни ташкил қилмоқда. Одамлар пулни бошқача қабул қила бошладилар ва бу келажакка таъсир қиладиган асосий омиллардандир.
Дунё бойлигининг ландшафти
Жаҳон бойликларининг тақсиомти доимо ўзгариб бормоқда ва рекордлар ўрнатмоқда – баъзи технология компаниялари 1 триллион долларга тенг капиталлашувга эга.
Мумкин бўлган ўсишга қарамасдан, бой одамларни хавотирга соладиган кўплаб омиллар мавжуд: инфляциядан бозорга тобора кўпроқ таъсир кўрсатадиган геосиёсий муаммолар.
Шарқнинг тез ривожланаётган иқтисодиёти
Хитой узоқ йиллар давом этган иқтисодий ўсишни давом эттирмоқда ва келгуси бир неча йил ичида мамлакат ўзинг салоҳиятнини ва амбицияларини намойиш этиши кутилмоқда. Ушбу бозорлар учун тўғри прогнозлар яратиш осон эмас – Хитой иқтисодиёти ва аҳолиси жудда катта, баъзи шаҳарларнинг иқтисодиёти бутун мамлакатдан кўпроқ.
Хитойда 1 миллиондан зиёд аҳолиси бўлган 100дан ортиқ шаҳарлар мавжуд ва ҳар бир шаҳарда саноат ёки кончилик, ёки ахборот технологиялари ишлаб чиқилмоқда. Мисол учун Янцзы дарёсидаги бир неча шахарни ўз ичига олган минтақа ялпи маҳсулоти 2,6 трлн ташкил этиб – бу борада Италиядан кўпроқ.
Технологик ривожланишни тезлаштириш
Дунё аввалгига қараганда тезроқ ўзгариб боради: ҳар йили технология йутуқлари кўпайиб боради, булар Мур қонунида тасвирланган.
Бозор тезда янги технологияларни қўллаши ва уларни тез тарқатиши мумкин: янги маҳсулотлар ихтиро қилинганидан сўнг бир неча ой давомида фойдаланувчиларга этиб боради. Мисол учун Pokemon Go 19 кун ичида 50 миллионта уйинчини қайд этди. Автомобиллар фонида (62 ёш), телефонлар (50 йил) ёки банклар карталари (28 йил), 19 кун – бу бир зум.
“Яшил” инқилоб
Visual Capitalist кўра, цивилизация барқарор энергетикага ўтиш даврида. Ушбу ўзгаришнинг қийматини баҳолаш учун сиз вақт ўтиши билан энергиянинг ўзгаришини умумий тасаввур қилишиз керак. Ушбу нашр 1776 йилдан 2018 йилгача бўлган даврда АҚШда энергия истеъмоли тақдим этди, энергия технологиялари бозори қанчалик ўзгариб бораётган.
Технологиялар ривожланиб бораётган тезлик билан Visual Capitalist таҳлилчилар энергия инфратузилмаси ривожланишининг янада юқори тезлигини кутмоқда.
Аҳолини демографик кўрсаткичлари ўзгариши
Visual Capitalist таҳлилчилар фикрича, глобал иқтисодиёт келгуси 10 йил ичида бутунлай ўзгар��и. Ғарбий мамлакатларда ва Хитойда аҳолининг ўсиши камайиб бормоқда, Африка қитъаси ва қолган Осиё аҳолиси жадал урбанизациялаш билан бирга аҳолининг тезкор ўсишини бошдан кечирмоқда.
21-асрнинг охирига келиб, Африкада фақат Нью-Йоркдан каттароқ 50 миллионгача бўлган одамлар сони 13 мегаполис бўлиши мумкин. Шу вақтга келиб Шимолий Америка, Европа, Жанубий Америка ва Хитойнин мегаполислари энди дунёдаги энг зич аҳолига мансуб шаҳарлардан бири бўлиб қололмайди.
Савдо парадокси
Икки мамалакат ўртасидаги рационал ва келишилган савдо-сотиқлиги икки томон учун хам фойдали бўлган жараёндир. Иқтисодчилар, бу принципга асосланиб эркин савдонинг барча бозор иштирокчилари учун фойдали бўлиши керак, деб ҳисоблашади – иккинчи жахон урушидан кейин мамлакатлар савдо санкциярани бекор қилишга ҳаракат қилишганди.
Энди, Visual Capitalist га кўра, у энди ишламайди – ижтимоий ва сиёсий таъсир биринчи ўринга чиқади ва сиёсатчилар савдо муносабатларига тўсқинлик қилади. Мисол тариқасида таҳлилчилар, АҚШ ва Канада икки томон савдо ҳамкорлари бўлган мустаҳкам муносабатларга ишора қилмоқда. Бироқ сиёсат ва глобал эркин савдо ўртасидаги парадок хусусан, Хитойга қарши АҚШнинг савдоий уруши билан боғлиқ равишда доимо долзарб бўлади.