«O‘ZLITINEFTGAZ» АЖда навбатдаги технологик ечимлар ишлаб чиқилди: “Янги Алат конининг БВНда газ конденсати ва қатлам сувини тайёрлаш тизимини лойиҳалаш”
Газ йиғиш, тайёрлаш ва ташиш бўлими мутахассислари томонидан Янги Алат конининг БВНда газни дастлабки тайёрлаш қурилмасини (УПГ) лойиҳалаш учун технологик ечимлар ишлаб чиқилди. Углеводород қазиб олиш кўрсаткичларини тезкор прогнозлаш билан бир қаторда қудуқлар ва конларнинг технологик жараёнларини ишончли назорат қилиш ва мониторинг қилиш тизими ишлаб чиқилган. Ишнинг мақсади – “Узбекнефтгаз” АЖга қарашли конларда рақамлаштириш тизимини – “Е-KON” орқали қудуқ маҳсулотларини ҳисобга олиш сифатини оширишдан иборат.
Газни тайёрлаш – саноат шароитида газ оқимидан углеводород конденсатини, қатлам суюқлигини ва механик аралашмаларни ҳақиқий технологик параметрларда чиқариш учун мўлжалланган технологик жараёндир.
Газни лойиҳалашнинг асосий вазифаси газни ўлчаш тугунларида ҳисобга олиш учун ҳосил бўлган газни қатлам суюқлиги ва механик аралашмалардан тозалашдан иборат.
Янги Алат конининг 11 та қудуқлари маҳсулотлари алоҳида шлейфлар орқали БВНга юборилади. Қудуқ оғзидан БВН-1гача бўлган босим йўқотишлари ўртача 0,13 атм.ни ташкил этди, шлейфнинг диаметри 168 мм ва ўртача узунлиги 1,8 км. Кейинчалик, БВН-1 қудуқлари газ қувури орқали Кувачи-Алат УППГга (ЛУОК) юборилади. БВН-1дан УППГ гача бўлган босим йўқотишлари 0,31 атм., диаметри 426 мм ва узунлиги 5,8 км бўлган газ қувури-коллектордан ташкил топган. Газ қувури бўшлиғида тўпланган суюқликнинг ҳисобланган ҳажми 33,9 м3ни ташкил этади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг “Е-KON газ-конденсат конларини рақамлаштириш” лойиҳаси доирасида Янги Алат конида газни қайта ишлаш учун янги қурилма ўрнатилди. 1-сонли БВН нинг технологик схемасига уч фазали сепаратор, беқарор конденсат учун сиғим, қатлам сувини газдан тозалаш мосламаси ва насослар қўшилди. Қудуқлардан ишлов берилган газ ажратиш мосламасига келиб тушади, у ерда суюқлик ва аралашмалар ажралиб чиқади.
Сўнгра эса газ ва конденсат Кувачи-Алат УППГга юборилади. Газ қувуридаги босимнинг йўқолиши минимал ва газ қувури бўшлиғига тўпланган суюқлик ҳажми 6,2 м3ни ташкил этади.
Янги Алат конининг БВН-1 газидан сув олиш учун қурилма жорий этилгандан сўнг, Янги Алат УППГ Кувачи-Алат газ қувури-коллекторидаги иш босимининг 0,19 алмосферага пасайишига эришилди.
Газни ташиш тизимининг технологик режимларини қиёсий дастлабки таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, Янги Алат конида газ қазиб олишнинг ҳисобланган умумий таъсири кунига 72,0 минг куб метрни ташкил этди. Қурилма ишга туширилгунга қадар БВН-1да газ қазиб олиш кунига 792,0 минг куб метрни ташкил этган бўлса, “Е-KON” лойиҳаси доирасида “Янги Алат” УПГ ишга туширилганидан сўнг бу кўрсаткич кунига 864,0 минг куб метргача ошди.
Янги Алат конида сув тўплаш ва газ ташиш тизимининг технологик схемасини такомиллаштириш ва сув олиш қурилмасини жорий этиш натижаларига кўра, БВН-1 бўйича газ қазиб олишнинг умумий таъсири 9,1 фоизга ошди. Хусусан, қўшимча 4 та қудуқни қайта улаш 6,1 %га, “Янги Алат” УПГ нинг киритилиши эса 3,0 %га ортди.