Битимларнинг расмий имзоланиши
22 апрель куни «ИННОПРОМ. Центральная Азия» халқаро саноат кўргазмасини ўтказиш доирасида «O‘ZLITINEFTGAZ» АЖ, «ИНТИ» АНО, «ВНИИНЕФТЕМАШ» АЖ ўртасида уч томонлама битим ҳамда «O‘ZLITINEFTGAZ» АЖ ва «ХРОМОС Инжиниринг» МЧЖ ўртасида икки томонлама битим расмий равишда имзоланди. Тантанали тадбир Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев ва Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси ўринбосари, Россия Федерацияси саноат ва савдо вазири Денис Мантуровнинг бевосита иштирокида бўлиб ўтди.
«O‘ZLITINEFTGAZ» АЖ, «ИНТИ» АНО ва «ВНИИНЕФТЕМАШ» АЖ ўртасидаги битимни имзолашдан мақсад нефть-газ ва унга алоқадор тармоқлар учун ностандарт ускуналарни ишлаб чиқиш бўйича Конструкторлик марказини яратишдан иборат.
«O‘ZLITINEFTGAZ» АЖ ва «ХРОМОС Инжиниринг» МЧЖ ўртасидаги битимнинг мақсади нефтЬ-газ саноати мутахассисларининг малакасини ошириш соҳасида узоқ муддатли, самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат. Келишув доирасида «NEFTGAZ-MALAKA» ўқув-тадқиқот маркази ( «O‘ZLITINEFTGAZ» АЖ) негизида «Мутахассис Таҳлилчилар Мактаби»ним очиш режалаштирилган.
Шубҳасиз, ушбу битимларнинг имзоланиши «O‘ZLITINEFTGAZ» АЖнинг халқаро технологик ҳамкорлигини янги босқичга кўтариш имконини беради, бу эса ўз навбатида Жамиятнинг илмий-техникавий ривожланишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси ёқилғи-энергетика корхоналари учун юқори малакали мутахассислар тайёрлашни, уларга техник жиҳатдан тартибга солишнинг халқаро стандартлари кўникмаларини сингдиришни таъминлайди.