«OʻZLITINEFTGAZ» АЖда ёнғин пайтида ходимларни эвакуация қилиш бўйича машғулотлар ўтказилди
«OʻZLITINEFTGAZ» АЖ ходимларни эвакуация қилиш ва шартли ёнғинни ўчириш бўйича машғулотларни муваффақиятли ўтказди
Ходимларнинг касбий ва психофизиологик тайёргарлигини замонавий даражада сақлаб қолиш мақсадида, «OʻZLITINEFTGAZ» АЖ одамларни эвакуация қилиш ва шартли ёнғинни ўчириш бўйича ўқув машғулотларини ўтказди. Ўқув машғулотлари ходимларнинг фавқулодда вазиятлар юзага келганда тезкор ҳаракат қилиш ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилишга тайёрлигини текширишга қаратилган.
Машғулот давомида Компания ходимлари эвакуация ва ёнғинни ўчириш бўйича ўз маҳорат ва билимларини намойиш этдилар. Назарий машғулотлардан тортиб амалий эвакуация ва шартли ёнғинни ўчиришгача бўлган машғулотларнинг беш босқичи ўтказилди. Ходимлар фавқулодда вазиятларда тез ва аниқ ҳаракат қилиш, шу жумладан шахсий ҳимоя воситалирдан фойдаланиш ва жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш қобилиятлари синовидан муваффақиятли ўтдилар.
Бундан ташқари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) бўлинмалари ва тиббиёт ходимлари билан ҳаракатларни мувофиқлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Ўқув машғулотлари натижасида барча автоматик ёнғиндан ҳимоя қилиш тизимлари тўғри ишлади, машғулотнинг мақсад ва вазифаларига эришилди.
«OʻZLITINEFTGAZ» АЖ барча иштирокчиларга фаол иштироки ва юқори даражадаги тайёргарлиги учун миннатдорчилик билдиради, шунингдек компаниянинг хавфсизлиги ва ишончлилигини таъминлаш учун ходимларнинг малакасини оширишни давом эттириш ниятидадир.