ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ МАРҲАМАТ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ
2023 йил 17 май куни Халқ депутатлари Марҳамат тумани Кенгашининг навбатдаги 50-сессияси бўлиб ўтди. Унда кун тартибидаги масалалар бўйича:
- Марҳамат тумани аҳолиси ва ижтимоий соҳа объектларини 2023 йилда энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш тўғрисидаги;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 февралдаги 85-сонли қарорига мувофиқ «Асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини кафолатли етказиб бериш ва нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича йўл харитаси»ни тасдиқлаш тўғрисидаги;
- «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги;
- Марҳамат туманида жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида 2023 йилнинг 3 ойи давомида олиб борилган ишлар ҳақидаги;
- Марҳамат туман маҳаллий бюджетининг 2023 йил 1-чорагида даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми маблағларини йўналтириш тўғрисидаги;
- Марҳамат туман маҳаллий бюджетининг сифатли ижро этилиши ва маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлардан янада самарали фойдаланишни таъминлаш тўғрисидаги;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги «Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шерикчилик асосида модернизация қилиш тўғрисида»ги ПҚ-118-сонли қарори ҳақидаги;
- Марҳамат туманидаги пахта-ғалла йўналишидаги 6 та фермер хўжалигининг ер участкасини ижарага бериш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ва ер майдонларини туман захирасига қайтариб олиш бўйича Асака туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритиш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.