February 21, 2019

КЎЗА КУНДА ЭМАС КУНИДА СИНАДИ

“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси раҳбарияти томонидан доимий тарзда пиллачилик соҳасида жиноятчиликни олдини олиш борасида, яъни коррупцияга, мансаб суиистеъмолчилиги ва талон -торожликка йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантириб келинади.

Жумладан, 2018 йил 17 июл куни Уюшма таркибидаги корхона ва ташкилотлар иштирокида ўтказилган йиғилишда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ўқиб эшиттирилиб Уюшма ходимлари, таркибидаги корхоналар ва ташкилотлар раҳбар ходимларидан тилхатлар олинган.

“Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг телеграмм гуруҳида қўйилаётган расмлар ва маълумотларда Республика бўйича 2019 йил пилла мавсуми учун касаначилар билан шартномалар тузилаётганлигини кўриш мумкин.

Ўтган йили пилла мавсуми бошида вилоятларда олиб борилган мониторинг ишларида баъзи туман “Агропилла” МЧЖ ходимлари томонидан касаначилар билан тузилаётган шартномаларга ўзлари имзо чекаётганликлари ва олдинги йилларда олинган паспорт нусхалари илова қилинган ҳолатлари аниқланиб, уларни буни такрорламаслик ҳақида огоҳлантирилган эдик.

Ушбу ҳолатлар бу йил ҳам такрорланмаслигини олдини олиш мақсадида Уюшма раҳбарлари томонидан шартнома тузишни мавсум олдидан анча эрта бошлашга кўрсатма берилган.

Президентимиз томонидан имзоланиб, 2017 йил 4 январдан кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни коррупцияга барҳам бериш учун барча асосларни яратиб берди. Мазкур қонун ижроси тўлиқ ва самарали таъминланиши учун 2017 йил 2 февралда давлатимиз раҳбарининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Каррупция тушунчаси бу фақатгина пора бериш ва олишдан иборат эмас, бу тушунча остида ҳужжатларни сохталаштириш, имзо ва муҳрларни қалбакилаштириш, маълумотларни ўзгартириш, қўшиб ёзиш каби иллатлар ҳам киради.

Ўзбекистон Республикасининг жиноят кодексининг 228-моддаси-да сохталаштирувчининг ўзи ёки бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган ёки муайян мажбуриятдан озод этадиган расмий ҳужжатлар тайёрлаши ёки расмий ҳужжатларни қалбакилаштириши ёхуд бундай ҳужжатларни сотиши, шундай мақсадларда корхона, муассаса ёки ташкилотнинг имзоларини, қалбаки штамплари, муҳрлари, бланкаларини тайёрлаш – жавобгарликка олиб келиши белгиланган.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, ўз иш фаолиятингизда ҳужжатларни сохталаштириш, бировнинг номидан имзо чекиш ва муҳрларни қалбакилаштириш, маълумотларни ўзгартириш, қўшиб ёзиш каби иллатларга йўл қўймаслигингиз зарур, зеро “Кўза кунда эмас кунида синади” деган мақол бор.

Уюшма Бош юрисконсульти О.Джураев