Фреймлар ҳақида гаплашамиз
Фигмадаги асосий элементлардан бири бу - фреймлар йоки артбоардлардир. фрейм бу якуний хужжат ҳисобланиб, у веб-сайт саҳифаси ёки мобил илова экрани бўлиши мумкин.
Сиз фрейм ўлчамларини ўзингиз киритишингиз ёки ўнг тарафдаги ускуналар панелидан кўпчилигимизга танилиб улгурган қурилмалар - ноутбуклар, соатлар, планшетлар учун таййор экран ўлчамларини танлашингиз мумкин.
Фрейм объектларни ўз ичида бирлаштиради. Фрейм ичида дизайн чизганингизда чап тарафдаги панелда слойлар (қатламлар) қўшилади. Фигмадаги слойлар(қатламлар) бу - фреймни ичига чизилган объектлардир. Мисол учун: текстлар, фигуралар, фотосуратлар.
Сиз фрейм ичидаги объектларни гуруҳлашингиз йоки қатламларга бўлишингиз мумкин.
Windows - Ctrl+Alt+G - объектларни фреймда бирлаштириш
MacOS - Ctrl+Shift+G - фреймни объектларга бўлиш
Объектларни вертикал йоки горизонтал текислаш учун, йоки улар орасидаги масофаларни бир текислаш учун ўнг тарафдаги панелдан фойдаланилади.
Фрейм ичидаги объектларни гуруҳлаш мумкин. Айтайлик сиз веб-сайтнинг бир неча саҳифаларини чизяпсиз. Ҳар бир саҳифанинг пастки қисмида, footer да контактлар бўлса: телефон, электрон почта шунга ўхшаш маълумотлар. Чап тарафдаги менюдан объектларни гуруҳласангиз Object → Group Selection йоки Ctrl (Cmd)+G. Сиз объектлар қатламида ўзгаришларни кўришингиз мумкин. Улар бир гуруҳга бирлашган бўлади. Бу сизга бир вақтни ўзида барча объектларни кўчиришингиз йоки жойини ўзгартиришингиз имконини беради.
Бундан ташқари, сиз фреймдаги элементларни ҳолатини йоки оддийроқ қилиб айтсак ҳаракатини чеклаб қўйишингиз мумкин. Мисол учун сиз фрейм ўлчами ўзгарган тақдирида ҳам дизайнда ишлатган тугмангиз доим фреймнинг бурчагида бўлишини хоҳлайсиз. Бунинг учун сиз фреймдаги керакли объектни белгилаб Constraints ускунасидан фойдаланишингиз керак.
Фрейм бу - тугалланган дизайн ҳисобланиб уни сиз битта файл сифатида юклаб олишингиз мумкин. Сақлашдан олдин барча объектларингиз фрейм ичида турганлигига ишонч ҳосил қилишингиз керак. Агар бирон бир объектни фрейм ташқарисига чиқарсангиз дизайнни бир қисмини йўқотиб қўйишингиз турган гап. Шу сабабли сақлашдан аввал файлни превью ҳолатда текшириб олинг ва керакли форматни танланг.
Манба: Tilda Education, Гид по Фигме для начинающих веб-дизайнеров