Пластик карточкалар
Ҳозирги кунда барчада пластик карталар мавжуд. Пластик карталар кўплиги одамни адаштириши ва пин-код эсдан чиқишига олиб келиши ҳам мумкин. 3 марта нотўғри терилган пин-код картани блок ҳолатига тушириш турган гап.
Муаммо:
1) Карталар кўплиги
2) Пин-кодлар эсдан чиқиши (аксарият одамларда)
3) Пластик карта пин-кодини банкга бормасдан туриб ўзгартириш имкони йўқлиги (мисол учун банкоматларда)
Шаҳсан мани ўзимда бу каби муаммо учраб туради баъзида, шу сабабдан бўлса керак ўзимдаги мавжуд карталарга бир хил пин-код қўйганман лекин бу хар доим ҳам ёрдам бермай қолади.
Notion дастурига барча пластик карталарими рақамини ва амал қилиш муддатларини киритиб қўйган эдим. Бугун магазинга кириб бази бир маҳсулотлар сотиб олмоқчи эдим.
Ҳамма нарсаларни олиб кассага борган вақтимда пластик карта пин-коди хато чиқди.
Тегишли банкга ҳам қўнғироқ қилдим ва карта пин-коди тўғри келмаётганини айтдим. Оператор “Фақатгина банкга келиб пин кодни ўзгартишим мумкинлиги” айтди.
Так что карта маълумотлари билан бирга пин-кодини ҳам киритишни одам қилишм керак экан.