UI KIT лар ҳақида гаплашамиз
И так UI Kit ўзи нима?
UI kit — бу тайёр график элемент ҳисобланади. UI Kit системаси қандай ишлайди десангиз: бир дизайнер график элементлар тўпламини чизади, ясайдида, кейин уни барча учун интернетга юклайди ёки сотади. Бошқа дизайнерлар эса уни юклаб олиб ёки сотиб олиб уз дизайнларида (интерфейсларида) ишлата бошлайди.
Шундай қилиб, кўп дизайнерлар нольдан барча элементларни ясаб чиқишига вақт сарфлаб юришмайдида шунчаки тўғри келадиган стильдаги UI Kit ни юклаб олиб ичидаги тайёр элементлардан фойдаланишади. Битта стильдаги элементлар интерфейсингизни яна ҳам чиройли ва тушунарли қилиб бериши мумкин. Янги чизишни бошлаган дизайнерга анча фойдаси тегадиган нарса)
Веб-дизайнерлар UI kit ларни интернет-магазинлар, мультимедиа иловалари, янгилик сайтлари ва исталган бошқа лойиҳага Веб ва мобайл учун тайорлаб беришида.
Бошқа дизайнерларнинг лойиҳалари билан ишлар экансиз табиийки муҳим ва майда нарсаларга беихтиёр эътибор қаратишни бошлайсиз. Кузатишлар ортидан ўзимизнинг шахсий қарашларимиз шаклланиб боради. Теория билан амалиёт(практика) — ривожланишнинг асоси десак бўлади.
UI Kit қандай масалаларни ҳал қила олади
Ҳар бир лойиҳа учун элементлар тўпламини чизиб чиқиш шарт эмас. UI Kit қандай муаммоларга ечим бўла олишини ҳозир кўриб чиқамиз.
Мураккаб лойиҳаларни осон давом эттириш
Кейинчалик ривожлантиришни мақсад қилинган лойиҳа системалаштиришга муҳтож бўлади — янги саҳифадаги чизган дизайнларимиз олдин чизилган дизайнлар билан уйғунлашиши керак. UI kit бизга стилистикани бир хил ушлашда, янги қулай ечимлар беришимизга ёрдам беради ва вақтимизни тежайди. Бу нафақат бизни вақтимизни балки frontend-дастурчиларни вақтини тежашга ҳам ёрдам беради.
Билимлар базасини шакллантириш
Бир вақтни ўзида дизайнерлар ва дастурчилар бир лойиҳа устида ишлаётган бўлса-ю камига жамоага янги ходимлар келса уларга бошлаган лойиҳамиздаги дизайнни қандай система асосида чизилганини тушунтириб беришимиз қийинлашиб кетади. Мутахассислар дизайнерлар элемент қандай кўриниши ва қандай ишлаши кераклигини яхши билишади. Янги келган(новичок) дизайнерлар эса маслаҳатга доим муҳтож бўлишади. Хар сафар янги келган дизайнерларга вақт сарфламаслик учун, шунчаки уларга UI Kit ни кўрсатиб тушунтириб бериш анча фойдалироқ. Уни ҳам тушунтириш керак лекин нисбатан камроқ вақт кетади.
UI Kit ларда ҳар бир элементни асосий файли бўлади. Бу дизайнерга нольдан нимадир қайта чизишини нисбатан камайтиради ёки бир элементни макетдаги барча слойлардан қидириб чиқмасликга ёрдам беради. Дизайнер битта саҳифадаги тайёр тўпламдан керакли элементларни шунчаки танлаб олиб ишлатади.
Агар доимий ривожлантириб бориладиган мураккаб лойиҳа (мисол учун интернет магазин) бўлса-ю ва бу лойиҳа устида кўплаб дизайнерлар ишлаётган бўлса, аниқ UI kit керак бўлади. Агар сиз унчалик катта бўлмаган лойиҳа (мисол учун лендинглар) тайёрлаётган бўлсангиз UI kit сиз ҳам амалласа бўлади.
UI kitга қандай элементлар қиради
Элементлар тўплами дизайнер уни айнан нима учун тайёрланганига боғлиқ бўлади. UI kit лар хар хил бўлади мисол учун e-commerce лойиҳалар, корпоратив сайтлар, блог сайтлар учун тайёрлангани каби. Ҳозир энг кўп тарқалганларини кўриб чиқамиз.
Навигация элементлари
Горизонтал ёки вертикал панеллар, менюлар, гамбургер менюлар ва бошқалар киради.
Шакллар
Фойдаланувчи тўлдириши керак бўлган барча нарсалар: рўйхатдан ўтиш формалари, қайта алоқа формалари, буюртма бериш формалари киради.
Футерлар
Агар сиз лендинг чизаётган бўлсангиз футерга фақат контактлар йоки менюлар нусхалари ташкил қилади.
Виджетлар
Сайт учун муҳим бўлган дашборддаги барча кўрсаткичлар: обуначилар сони, об-ҳаво, Профиль суратлари, валюталар курси ваҳо казолар.
Киритиш майдонлари ва бошқарув элементлари
Inputs, buttons ва бошқа базавий элементлар
Блог элементлари
Янгиликлар ва мақолалари қандай кўриниши ҳақида
e-commerce элементлари
Фильтрлар, каталог, маҳсулот карточкаси, кўринишларнинг ҳар хил вариантлари, маҳсулотлар кўринишлари, тўлов қилиш жараёни кўринишлари.
Одатда дизайнерлар UI Kit ни презентация кўринишида тайёрлашади. Кўп ҳолатларда хар хил элементлардан ташкил топган тайёр саҳифаларни кўрсатиб ўтишади. Аслида UI Kit - бу сотиб олиш ёки сотиш мумкин бўлган тайёр маҳсулот ҳисобланади. Бунинг учун махсус сотув майдончалари ташкил этилган, мисол учун: Designmodo market, UI8, Creative Market ва бошқалар.
Универсал UI Kit тайёрласа бўладимиёки битта UI Kitни хар хил лойиҳаларда ишлатса бўладими? Назарий жиҳатдан олсак ха, ишлатса бўлади, лекин тўпламлар хар бир лойиҳа учун индивидуал тарзда тайёрланади ва бизнес-мақсадлари "фирменный стиль"ни ҳисобга олинади.
Лекин бошқа кўп сервислар орқали бепул тўпламларни топиш мумкин. Мисол учун: Freebiesbug ва Graphic Burger. Бу дизайн соҳасига энди қадам ташлаётганлар учун жуда фойдали. тайёр ечимлардан фойдаланиш мумкин. Бу сизни ўзингизнинг тўпламингизни тайёрлашга илҳомлантириши мумкин, ва базавий билимларини мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Манба: Skillbox Media
Текст: Роман Чигирев