Мерос илмига оид
Қуръони каримда зикр қилиниб, миқдори белгиланган фарзлар олтитадир. Улар қуйидагилар:
1/2 нисф – ярим улуш
1/4 рубуъ – тўртдан бир улуш
1/8 сумун – саккиздан бир улуш
2/3 сулусон – учдан икки улуш
1/3 сулус – учдан бир улуш
1/6 судус – олтидан бир улуш
Энди мазкур насиба миқдорларига ҳақли бўлган ворисларни зикр қилиб ўтсак.
Аввало, 1/2 нисфга бешта ворис ҳақлидир, улардан биттаси эркаклардан, тўрттаси аёллардан:
Эр
Қиз
Ўғилнинг қизи
Туғишган сингил
Ота бир сингил. Буларнинг ҳар бирига мерос олиши учун белгиланган шартлар бор.
1/4 – рубуъ тўртдан бир улушга ҳақли бўлганлар иккита – эр ва хотин. Агар хотин вафот этиб, ундан фарзанд қолган бўлса, эри тўртдан бир олади.
1/8 – сумун мерос миқдорига эр вафот этиб ундан фарзанд қолган бўлса, аёли саккиздан бир улуш олади.
2/3 – сулусон бу улуш миқдори тўрт гуруҳ ворислар насибаси бўлиб, барчаси аёллардир:
Икки ва ундан ортиқ қизлар.
ўғилнинг икки ва ундан кўпроқ қизлари.
икки ва ундан кўпроқ туғишган сингиллар.
икки ва ундан кўпроқ ота бир сингиллар.
1/3 – сулус бу икки хил ворисларнинг мероси ҳисобланади:
Она – агар маййитнинг фарзанди ёки ўғилнинг фарзанди бўлмаса, учдан бир олади.
Икки ва ундан кўпроқ бўлган она бир ака-ука, опа-сингиллар, агар маййитнинг асли ва фаръи бўлмаса учдан бир улуш олади.
1/6 – судус бу миқдорнинг ҳақдорлари еттитадир:
Ота – агар маййитнинг фарзанди бўлса, ота олтидан бир олади.
Жадди саҳиҳ – ота бўлмасдан, маййитнинг фарзанди бўлса, бобо олтидан бир олади.
Она – агар маййитнинг фарзанди, ака-ука, опа-сингиллари бўлса, она олтидан бир улуш олади.
Ўғилнинг қизи – агар маййитнинг битта қизи бўлса, у қиз нисф олади, ўғилнинг битта ва ундан ортиқ қизлари бўлса, судус олади.
Ота бир сингил – агар маййитнинг биттагина туғишган синглиси бўлса, ота бир сингиллар олтидан бир оладилар.
Она бир ини ёки сингил – она бир ини агар маййитнинг асли ва фаръи бўлмаса, судус олади.
Жадда саҳиҳа – она бўлмаганда жадда саҳиҳа (онанинг онаси, отанинг онаси) олтидан бир мерос олади.
Бизнинг манзил: Dilshodbek Law Firm