Ўзим ногиронман оёғим суяклари емирилиш бошлаган икки фарзандим болалигида отасиз қолган
Бизга Исaева Муяссар 1980 йил Бухоро Вилояти Бухоро Шаҳрида туғилган опа мурожаат қилдилар. Улар билан телефон орқали бироз суҳбатлашдик шу суҳбатимиздан бир парчасини сизларга ҳавола этамиз.
«Турмуш ўртоғим Aбкалимов Руслан 1972 Йил Бухоро Шаҳрида Туғилган улар 2012 Йил Россия Федерациясини Москва Вилоятида бахтсиз ҳодиса Туфайли ҳаракатланиб Келаётган Поезд Остида Қолиб Кетиб Воқеа Жойида Вафот Этганлар. Россиядан эримнинг жасадини ҳам олиб кела олмадим, Ўзим 2-гуруҳ ногирониман, болалигимдан юришга қийналаман. Ўнг оёғим чап оёғимга нисбатан калта, бош бармоғимни ерга қадаб, аранг ҳаракатланар эдим.
5 - Йил Aввал Бухоро шаҳрида шифокорларни текширувидан ўтганимда улар шундай ташхис қўйишди: Ўнг томонлама Чаноқ-сон бўғими Диспластик косартрози 4-даражаси оғриқ билан ташхислашган. Шифокорлар Операция учун 4000 AҚШ Доллари талаб қилиншини айтишган эди, лекин менда шароит йўқ.
Қизчамни кўриш ўткирлиги анча пасайган эди яқинда бир саҳоватли инсон кўзларини операция қилишда ёрдам берди. Шу инсандан умрбот миннатдорман доимо уларни хаққига дуодаман. Аллоҳ ажри мукофитини берсин. Фарзандларим билан катта ҳовлининг бир четида («обший двор»да) яшаймиз. Уйларимиз эски, таъмир талаб ҳолатда шифтлар қулаб тушиши хавфи остида яшаяпмиз, ҳар кеча қулаб кетмасмикан деб жон ҳовучлаб ётамиз. Ўзимни Оёғим берган азоблар туфайли ишлай олмаяпман, ногиронлик нафақам эса тирикчиликка етмаяпти. Отам Вафот этганлар Онам эса ўгай Укам билан бирга яшайдилар улар ҳам юрак хуружини бир маротаба бошдан ўтказдилар ўзларини шароитлари бизга ёрсам қиладиган аҳволда эмас.
Aввал Бухоро Вилояти ҳокимлигига ҳеч бўлмаса шу бир хона уйимни таъмирлаб беришларини айтиб ёрдам сўраб мурожаат қилган эдим улар хомийлар топиб таъмирлашга ҳаракат қиламиз дейишган эди мана шу гапга ҳам 2 йил бўлди, лекин бирорта натижа йўқ. Яқинда Маҳалла фуқаролар йиғинидан ёрдам сўраб мурожаат қилган эдим, уларга ҳам раҳмат айтаман 2 маротаба моддий ёрдам кўрсатишди Аллоҳ рози бўлсин.
Қўли очиқ сахий инсонлардан Aллоҳ йўлида, 2 етим фарзандларим ҳаққи ёрдам сўрайман, менга ёрдам қўлини чўзганларнинг бирига минг берсин, илоҳим. Болаларимга мендан бошқа қарайдиган ҳеч кими йўқ, болаларимни келажаги учун илтимос ёрдам беринг», - дейди суҳбатдошимиз.
Меҳр Ёрдам Гуруҳи Сиз азизларимиздан, ушбу оиланинг машаққатли кунларида оғирини енгил қилайлик, бир инсонни шифо топиб, яқинлари ёнида дардсиз, азобсиз яшашига сабабчи бўлайлик. Сиз-у бизнинг қилган ёрдамимизнинг ажрини Aллоҳ берсин
☎️ Телефон +998905117885
Муяссар опага богланиш
💳 UzCard 8600 0417 3287 9060 Исойева Муяссар Опага тегишли