17 Ёшли Диёрбекга Моддий Ёрдам Зарур
Оққонга чалинган Диёрбекка саҳоватпеша юртдошларимизни моддий ёрдами зарур.
Оққон – бемор ва унинг яқинларидан узоқ вақт сабр қилиш, қийинчиликларга чидаш талаб этиладиган касаллик. У инсон иродасини, сабрини синайди. Шу билан бирга, ундан даволаниш учун ҳам анчагина маблағ зарур.
-Онанинг телефонда дардли нола билан айтган сўзлари ҳар кимнинг ҳам юрагини ларзага солган бўларди. Гап шундаки, Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани Дўғоба маҳалласида яшовчи Муборак Менглибоеванинг 2003 йилда туғилган жигарбанди Диёрбек Жуманазаров оққон хасталигига чалинган. Оила 1 йилдан буён бор-будини сарфлаб, уни даволатмоқда.
"Дориларни сотиб олиш учун қариндошларимиздан 40.000.000 Сўмдан ошиқроқ қарз бўлдик.
Ўғлим Диёрбекни даволатиш учун, дориларини сотиб олиш учун маблағимиз қолмаган. Қарзларимизни ҳам тўлай олганимиз йўқ...
Болангиз кўз олдингизда сўлиб боряпти. Лекин сиз ҳеч нарса қилолмайсиз. Она учун дунёда бундан ёмони йўқ. Ёлғиз умидим Аллоҳдан ва сўнгра саховатпеша инсонлардан", — дейди Диёрбекнинг онаси Муборак опа биз билан суҳбатда.
Оиланинг моддий ахволи жуда ночор ва ачинарли холатда.
Шунинг учун ҳозирги кунда оиладаги бемор ўғилнинг даволаниши учун пул топа олмаяпти.
Ҳозирда оила саховатли инсонлар кўмагига муҳтож.
Диёрбекнинг умид тўла кўзларига боқар экансиз, уларда олам-олам орзулар акс этганининг гувоҳи бўласиз. Орзуларнинг энг каттаси эса — соғлом ҳаётга қайтиш, тенгдошлари қатори жамият равнақига ҳисса қўшувчи инсон бўлиб етишиш…
Меҳр Ёрдам Гуруҳи эса Саховатпеша инсонлардан бемор Диёрбекнинг соғайиб кетишида, унинг орзулари ушалишига имкон қадар ҳисса қўшишни сўраймиз!
Хайрия қилмоқчи бўлганлар учун керакли маълумотлар:
Бемор Диёрбек Жуманазаров номида
💳 8600 0610 1572 1177 Uzcard
Бемор Диёрбекнинг онаси Муборак Менглибоева номида
💳 8600 0609 7754 4684 Uzcard
💳 9860 0303 4609 9341 Humo
Бемор Диёрбекнинг тоғаси Шерзод Тошпулатов Мусурмонович номига очилган
💳 4276 5204 8263 8646 SberBank
Онаси Муборак опанинг телефон рақами:
☎️ +998993942025
Бемор Диёрбекнинг телефон рақами:
☎️ +998999414303