Азизлар 3 фарзанднинг ёлғиз онаси бўлган Нафиса опага ёрдам керак
Aссалому алайкум азизлар Сафарова Нафиса 1983 йил 23 Феврал Куни Навоий шахрида таваллуд топганлар 3 нафар фарзанднинг онаси 2 та қиз ва 1 та ўғил. 2 та фарзанди оғир дарддан азият чекиб келади ўртанча қиз фарзанди 2009 йилда таваллуд топган Олтинова Иродахон Буйрак Хасталиги билан бемор бўлса энг кичик фарзанди 2019 йил эндигина 1 Ёшга тўлган Ҳабибулло эса шифокорларимиз қўйган Бош Мийя Кистаси ташхиси билан ҳаста бўлиб келмоқда.
Биз Нафиса опа билан телефон орқали суҳбатлашганимизда улар шундай дедилар
Мен 23 Ёшлигимда Рахматли Онам Сафарова Назифахон 2007 Йил оламдан ўтганлар улардан сўнг 2 йил ўтиб рахматли Отам Сафаров Мардон 2009 Йил оламдан ўтиб кетдилар.
Оилада 5 нафар фарзанд эдик 4 та Aкаларим бор хаммаси уйли жойли бола чақалик бўлиб кетишди кўз тегмасин оиласи билан яшаб юришибди. Фарзандларим Оғир дардга чалинганда отаси ташлаб кетди акаларимхам бошида қўлларидан келганича дори дармон озиқ-овқатга ёрдам қилишди энди уларнихам ўзини рўзғори бор етказиш қийин бўлгани учин хозир хаммаси ўзи билан овора бўлиб қолган.
Катта қизим Олтинова Сабинани отаси ўзи билан олиб кетган хозир у қайнонам қарамоғида катта бўлмоқда улар икки кичик фарзандларимга умуман ёрдам беришмайди иккинчи қизим Ирода эса Буйрак шамоллаши дардидан азият чекиб келади шифоҳонада бир маротаба даволаниб чиқдик лекин касаллиги яна қайталанган ҳозир шифоҳонада даволаниш уёқда қолсин хаттоки дори дармонга пулимиз йўқ. Кичик ўғлим Ҳабибуллони 2 ойлигида Бошида кистаси борлигини шифокорларимиз текшириб кўриб айтишди мана 10 ойдан бери фақат манашу фарзандимни даволатиш билан овораман
чунки бундан олдинги ўғил фарзандимҳам ҳудди маншу касалик билан оғриб 15 кундан сўнг хаётдан кўз юмган эди шунинг учун кичик фарзандим Ҳабибуллони йўқотишдан жудаҳам қаттиқ қўрқаман мен аввал ўзим ошҳоналарда идиш ювувчи бўлиб ишлаганман ундан ташқари акаларимҳам ёрдам бериб туришар эди шу билан фарзандларим дори дармонига озиқ овқатига аранг етказар эдим лекин ҳозир юртимиздаги COVID-19 Пандемияси оқибатида элон қилинган карантин сабаблик ишсиз қолдим дори дармонга умуман пулим йўқ шу кичкина фарзандимни нафақа пулини рўзғоримизга ишлатаябман ўтирган уйимхам умумий ётоқҳона ижарага тураман ойига 150.000 сўм тўлашим керак 4 ойлик ижара ҳаққимҳам тўпланиб қолган озиқ овқат дўконидан ва Дориҳонадан қарздор бўлиб қолганман иккта фарзандимни дори дармонини ўзига 4.000.000 сўм, 5.000.000 сўм атрофида пул кетади лекин ололмаяпман шароитим йўқ шунинг учун саҳоватпеша инсонларимиздан илтимос қилиб ёрдам сўраб қоламан қўингиздан келганича моддий ёрдам қилинглар манашу икки фарзандимни дардидан шифо топиши учун. - дейдилар
Меҳр ёрдам гуруҳи бу оилани шароитини ўрганиб чиқди. Юртимизда ҳозир синовли кунлар бўлмоқда бу кунлар ҳаммаси ўтади кетади бир биримздан меҳр оқибат қолади Иродахон ва Ҳабибуллони дардлари шифо топиши учун қўлимиздан келганича ёрдамни аямайлик. Aзизлар бу дунё ўткинчи дунё савоб ишларни қилиб қолайлик барчамиз бугун бормиз эртага эса йўқ нима бўлиши ёлғиз Aллоҳга аён, ёрдам беринг!!!
Моддий ёрдам бермоҳчи бўлганлар учун керакли маълумотлар
☎️ +998 90 236 41 01 Сафарова Нафиса Опанинг Телефон рақами
💳 8600 0604 7891 0814 UzCard Карта эгаси Сафарова Нафиса