Икки фарзандимни туғилганидан бери онажоним деб чақиришига зорман
Самарқандлик Тўхтаева Насиба опа 3 ўғил ва 1 қизни онаси катта ўғиллари Aсилбеков Дадахон 2012 йил 8 Октябрда туғилган Ундан Кейингиси Aсилбеков Дилшодбек 2014 йил 23 Майда туғилган иккаласида ҳам Икки томонлама сурункали сенсоневрал эшитиш заифлигини 4-даражаси ташхиси билан азият чекишади.
Биз Тухтаева Насиба опа билан телефон орқали бироз суҳбатлашдик мана шу суҳбатдан бир парчасини сизларга ҳавола этамиз.
«Катта фарзандларим Дадахон Ва Дилшодбекларни бирин-кетин бу дардга чалинганини Самарқанддаги Шифо Нур Клиникасида Aниқлашган зудлик билан операция қилиш кераклигини айтишган лекин ўша вақтда моддий томондан оилавий шароитимиз жуда ҳам оғир бўлганлиги сабабли вақтида операция қила олмаганмиз. Ёши катталашгани сари эшитиш ҳам пасайиб борар экан ҳозир эшитиш йўқолиб қолган гапиролмайди ҳам охирги марта 2018 йил Тошкентдаги Республика Иқтисослаштирилган Педиатироя Илмий Aмалий Марказига текширувга борганмиз ўша пайтда ҳам шифокорларимиз ҳозир имкони бор. Болани ёши ўтгани сари даволаш имкони камайиб бораверади деб айтишган эди. операцияга қанча маблағ кетишини сўраганимизда 130.000.000 сўм атрофида кетади дейишган эди моддий томондан имконимиз бўлмаганини тушунган шифокорларимиз бошқа йўлини айтишган эди фарзандларимга махсус эшитиш учун аппарат тақиб юрса бўлади. Сал бўлса ҳам эшитиш қобилиятини яхшилашга имкон беради деб айтишган эди. Ҳаттоки шу қулоқ аппаратларига ҳам моддий имконимиз бўлмаганлиги сабабли мажбур яна ортимизга қайтган эдик. Мана орадан йиллар ўтди фарзандларим эшитиш ҳолати оғирлашса оғирлашдики енгиллашмади.
Турмуш ўртоғим Бозоров Aсилбек вақтинчалик ишсиз эдилар бизни оиламизни маҳалладаги ташкил этилган Темир дафтарга киритишди кейин хўжайинимга Банкдан 25.000.000 сўм кредит беришди юк ташувчи мотоцикл олдилар ҳозир шуни ҳайдаб, ишлаб топганларини рўзғор учун ва икки фарзандимни дори-дармонлари учун зўрға етказиб келяптилар. Aппаратларни олишга имконимиз етмаяпти. Нарх-навоси қиммат экан ёш болалар учун энг арзони 6.000.000 сўмдан 30.000.000 сўмгача экан афсуски фарзандларим анча улғайиб қолган. Қариндошларимиздан сўрайлик десак, уларни шароити ҳам ҳудди бизникига ўхшаш моддий қийинчиликлар билан яшашади. Шу сабабли саҳоватпеша халқимизга мурожаат қилишга мажбурман шу икки фарзандимни онажоним деган бир оғиз гапини эшитишга зорман. Сизлардан илтимос қилиб қоламан икки фарзандимни келажаги учун ёрдам беринглар мендан қайтмаса, Аллоҳдан қайтсин ҳар куни сизларни хаққингизга дуода бўламан», - дейди суҳбатдошимиз Насиба опа.
Ҳа азизлар мана сизлар билан биргаликда моддий тангликда қолган бир оилани ҳозирги ҳолати билан танишиб чиқдик.
Меҳр Ёрдам Гуруҳимиз эса халқимизни саҳоватли инсонларига юзланиб, моддий тангликда қолган бир оилага қўлдан келганича ёрдам беришингизни илтимос қилиб қоламиз. Ҳар бир қилинган яхшиликни ажри-мукофоти бор албатта узурлиларимиз эса Насибаҳон Опани икки бемор фарзандларини хаққиларига дуо қилишларини сўраб қоламиз.
Мурожаат учун телефон рақам:
☎️ +998979292587 Беморларни Тўхтаева Насиба жавоб берадилар
💳 UzCard 8600 0609 9372 7339
Беморларни Онаси Тўхтаева Насиба Ризаевнага тегишли.