August 14, 2020

"Бу кунларни душманимга ҳам раво кўрмайман"

Иликлари ишламаётган Наманганлик Диёрбек саховатли инсонларнинг ёрдамига муҳтож.

Диёрбек Аббосов 2007 йил 2 мартда Наманган шаҳрида туғилган. Бир йилдан буён апластик анемия касаллиги билан оғриб келмоқда.

Диёрбекнинг Бир Курс Муолажадан Сунг Кўриниши

"2019- йилнинг август ойида боламга апластик анемия ташхиси қўйилди. Ишонмай Тошкентда қайта текширувдан ўтказдик. Шифокорлар, ҳақиқатан, ўғлимнинг иликлари ишламаётганини, ҳозир бундай касалларга "Атгам" уколи қилинаётганини айтишди. Суриштирсак укол хорижда ишлаб чиқарилар, бир пачкаси 12 миллион тураркан. Майли, болам тузалса бўлди, деб йиғиб терганларимизни қўшиб, етмаганига қариндош-уруғлардан қарз олиб, 50 миллионга Америкадан тўрт пачка сотиб олдик.

Шифокорларимиз Қўйган Ташҳис Маълумотлари

Уколни олгандан кейин ўғлимнинг яна иликлари ишлаб кетди. Бироқ яна касаллик қайталанди. Болажонимни бошқаларнинг қони билан олти ой асраб келдик. Даволовчи врачимиз сизларга таъсири бўлмади, яна битта оламиз дейишди. Гормон ҳисобига болани вазни ошган. Энди дори 60 миллионга тушаркан. Боримизни сотиб, қариндош-уруғлардан, дорихоналардан қарз олиб, яна шу уколни сотиб олдик. Афсуски, бу яна 6 ой давомида қайталаниши мумкин экан. Ҳозир 5 миллиондан "Револойид", 1 миллиондан "Нерал" дорисини оляпмиз. Боламга яна қон қуйдиришим керак. Бу 2 миллиондан тушяпти, ҳозирча.

Диёрбекга Тегишли Бўлган Маълумотлар

Операция қилдириш учун Туркиядаги мутахассислар билан гаплашсак, Анадулу клиникасида 90 минг долларга операция қилишаркан. Агар донор ўзимиздан бўлса, акаси ёки укасини олиб боришимизни ва 70 минг доллар бўлишини айтишди. Бир йилдан бери касаллик силламизни қуритиб қўйди. Оддий гапириб ҳам йиғлаворадиган бўлиб қолдим. 3 кун уйда бўлсак, 10 кун Гематология шифохонасида ётамиз. Бир йилдан бери шу аҳвол. Айни пайтда яхши инсонларнинг ёрдамига жуда-жуда муҳтожмиз", — дейди биз билан суҳбатда Диёрбекнинг онаси Иқболой Жабборова.

Диёрбекга Ҳозирги Кунда Зарур Юўлган Дорилар

Меҳр Ёрдам Гуруҳимиз эса ўзбек ҳалқиниг саховатпеша инсонларига мурожаат қилиб, моддий тангликда қолган яна бир ҳамюртимизнинг мушкулини осон қилиш борасида ҳисса қўшишингизни сўраб қоламиз ёрдамингизни аяманг азизлар. бемор Диёрбек Аббосовнинг соғайиб кетишида имкон қадар ҳаракат қилайликДорилар

Диёрбекнинг Биринчи Курсдаги Даволаниши

Диёрбек Аббосовга хайрия қилишни истаганлар учун керакли маълумотлар:

Онаси Иқболой Жабборова номида Агробанк: 8600 0423 1780 4994

Халқ банки: 8600 0609 5875 3809

Беморнинг қариндоши Ёқутхон Мамажонова номида Сбербанк VISA: 4276 3801 5170 2078

Беморнинг онаси Иқболой опанинг телефон рақами: +998941754220

Отаси Шухратбек: +998999134220


Ёрдам Бермоҳчи Бўлганлар Учун Карта Рақамлари