November 29, 2020

Онаси буйрагини бермоқчи бўлган йигит яхшилар ёрдамига муҳтож

беморнинг Пасспорти ва ҳозирги кўриниши

Бухоро вилояти, Жондор туманида истиқомат қилиб келаётган ҳамюртимиз Хайриддин Маҳмудов 1990 йилда туғилган Хайриддин, 3 йилдирки, сурункали аралаш шаклдаги Гломерулонефрит учинчи босқичидан азият чекмоқда. Диализ ола бошлаганига 3 ой бўлган.

«Менинг ўғлим ҳам дўстлари қатори соғлом, ўйнаб-кулиб юрса дейман. Ҳеч ким ўғлимдек хаста бўлмасин. Ҳеч ким биздек муҳтож бўлмасин. Мана қанча-қанча беморлар халқимизнинг беминнат ёрдами билан соғайиб кетмоқда. Фарзандим ҳам шулар сингари шифо топади, деган умиддаман», - дейди онаизор.и

Беморнинг Клиник текширув натижалари

Хайриддиннинг онаси Нодира опанинг айтишича, бугунги кунда оила 8 минг АҚШ доллари жамғарган. Унинг Ҳиндистонга бориб, жарроҳлик амалиётини ўтказиши учун яна 10 минг АҚШ доллари етмаяпти. Ҳиндистондаги тиббиёт муассасаси маълумотномасига кўра, биргина жарроҳлик амалиётининг ўзига 14 минг АҚШ доллари керак бўлади. Азиз ва саховатпеша ҳамюртлар, дард берган Аллоҳ, албатта шифосини ҳам бериши шубҳасиз. Бунинг учун фақатгина ихлос ила дуо ҳамда сабабини қилиб, даволаниш зарур. Бугунги кунда эса, замонавий тиббий усуллар воситасида аъзоларни кўчириб ўтказган ҳолда шифо топаётган ҳамюртларимиз кўп. Бир фарзандни тарбиялаётган Хайриддин ҳам сиз азизлар кўмагида шифо топиб кетади, деган умидда мурожаат қилмоқдамиз.

Касаллик тариҳдан кўчирма ва далолатномаси

Келинг, яхшилар, имкони борлар савобли эҳсонлар қилсалар, узрлилар хайрли дуоларини канда қилмасалар, Хайриддин ҳам Ҳиндистондан комил шифо топиб қайтса! Онаизорнинг кўз ёшлари тиниб, маҳзун қалби хурсандчиликка тўлишига кўмак берайлик.

Ҳайриддин Маҳмудовга оид маълумотларо:

Хайриддин Маҳмудов Телефон Рақами +998914129707

(UzCard) Агробанк Онаси Нодира Темирова номида
8600 0417 1851 8625

(UzCard) Ҳалқ Банки Маҳмудов Ҳайриддин Номида
8600 0604 9023 7741

(VISA) Сбербанк Шоди Ҳоджаев номида
4276 4100 1575 1530