May 23, 2020

Aссалому алайкум азизлар 32 ёшли Зуҳра опага сизларни ёрдамингиз зарур

1988 йил 19 Апрел куни Навоий Вилояти Хатирчи туманида таваллуд топган Раҳмонова Зуҳра 2012 йилдан бери Суринкали буйрак етишмовчилиги хасталиги билан оғриб келади.

Раҳмонова Зуҳра опанинг ҳозирги ҳолатлари

Биз Зуҳра опа билан суҳбатлашганимизда шундай дедилар: Турмушга чиққанимдан сўнг 2 йил ўтиб шу касалликга чалиндим шу сабабли турмуш ўртоғим билан ҳам оиламиз бузилди мана 8 йилдан буён шу дарддан азият чекиб келаман ота-онамга меҳр бериб, қараш ўрнига ўзим тўшакга михланиб қолганман. Оилада 7 нафар фарзандмиз 3 нафари ўғил ва 4 нафари қиз.
Шу касалликка чалинган йилларим бошида акаларим ҳам опаларим ҳам қўлдан келганича дори-дармонга ёрдам беришар эди лекин ҳозир ўзларини рўзғоридан ортмай қолган. Мен отам билан мурожаат қилмаган жойимиз қолмади. Соғлиқни Сақлаш Вазирлигига мурожаат қилдик, у ердан олган ёрдамимиз шифохонани харажатларини бепул қилиш ва гуруҳ ногиронлиги бўлди, шунисига ҳам рахмат айтаман!
Навоий Вилояти Хатирчи Туман Ҳокимлигига мурожаат қилдик улар ҳам бошида дори-дармонга ёрдам қилишди. Унга ҳам анча йил бўлиб қолди, лекин шундан бери ҳеч бир дарак йўқ.

Ногиронлик Ҳақидаги Маълумотномалар

Навоий Вилоят марказий тиббиёт бирлашмасига ҳафтада 2 маротаба бориб Гемодиализ апаратига тушаман ҳар бир курс даволаниш учун ўртача 250.000 сўмдан 300.000 сўмгача маблағ кетади бу дегани ҳафтада 500.000 сўмдан 600.000 сўмгача бўлган маблағ кетади дегани. Шароитимиз оғир. Отам Иброгимов Рустам ҳозирда пенсионерлар 40 Йил Хатирчи туманидаги 44 Мактабда электрик бўлиб ишлаганлар.
Онам Иброгимова Шарофат эса шу Мактабда 15 йилдан ортиқроқ вақт Хона тозоловчи бўлиб ишлаб сўнг пенсия чиққанлар. Ҳозирги кунда оилавий шароитимиз оғир отам ва онам кексайиб қолишган бир иш қилишга ярашмайди ака ва опаларим эса ўзларини рўзғорларидан ортишмайди шу кунгача отам маҳалладаги қўни-қўшни ва дўстларидан мени дори-дармоним билан шифохонадаги муолажам учун қарз олиб юрганлари учун анчагина қарзлари кўпайиб қолган отам-онам ва мени нафақа пулларимиз дори-дармонга кетади ортганини рўзғоримизга аранг етказамиз.

Шивокорлар Ташҳиси Ва Клиник Лабаратор Натижаси

Шу сабабли саховатпеша юртдошларимиздан моддий ёрдам сўраб қоламан илтимос қўлинглардан келганича ёрдам беринглар отам ва онамни ёшлари ўтиб қолган мен уларни ёлғиз қаровчисиман лекин ўзим бу аҳволга тушиб қолганим учун уларни ҳам қийин аҳволга солиб қўйдим Аллоҳим дардини берган шифосини ҳам беради деб умидимни узмайман. Сизлардан илтимос ёрдам беринг. Мана азизлар бир оиланинг ҳозирги қийин аҳволи билан танишиб чиқдингиз.
Меҳр Ёрдам Гуруҳимиз эса ўзбек ҳалқиниг саховатпеша инсонларига мурожаат қилиб, моддий тангликда қолган яна бир ҳамюртимизнинг мушкулини осон қилиш борасида ҳисса қўшишингизни сўраб қоламиз ёрдамингизни аяманг азизлар. Шубҳасиз, ҳар бир қилинган заррача яхшиликнинг ажри-мукофоти бор. Эҳсон қила олмайдиган узрлиларимиз эса, Зуҳра опанинг ҳаққига дуои-хайрлар қилиб қўйишса, зора уларнинг дуолари ижобат бўлиб, Aллоҳ шифо берса!

Ҳайрия Қилмоҳчи Бўлганлар Учун Керакли Маълумот

Зуҳра опанинг телефон рақами:
☎️ +998 94 483 79 70

Рахмонова Зуҳра номида
💳 8600 0424 9568 7997 UzCard

Раҳмонова Зуҳра номида
💳 4588 1200 0031 2056 VISA