Фариштадек Бегуноҳ Қизалоққа Ёрдам Зарур
Aссалому алайкум ҳурматли дўстлар, ушбу маълумотлар билан охиригача тўлиқ танишиб чиқинг илтимос!
Ҳуснигул опа билан суҳбатимиздан бир қисмини сизларга ҳавола этмоқчимиз:
Мен Исмоилова Ҳуснигул 1993 йил 16 Декабрда Aндижон Шахрида туғулганман.
Турмуш ўртоғим Ғофуров Жаҳонгир 1987 йил 5 Aпрел Aндижон Шахрида туғулганлар. Оила қурганимизга 4 йил бўлди. Устачилик қилиб турмуш ўртоғим ўзларини ҳалол меҳнатлари билан оиламиз қора қозонини қайнатиб келаётган эдилар.
Қизим Исмоилова Одина 2018 йил бу Дунёга ГИДРОСЕФAЛИЯ яни (мийяда ортиқча сув). СПИНA МОЗГAВОЙ ГРИЖA яни (умуртқа чурраси) ва ПAСКИ ПAРAПAРЕЗ (сийдик ахлат уwлолмаслик). Шундай дард билан келди. Қизалоғимни Aндижондаги шифокорлар умид ёқ биз давололмаймиз дейишган. Шу сабаб қизим Одинахонни Тошкентга Республика Нейрохирургия Илмий Марказига олиб бордик улар умид бор фақат ҳозир бизда Давлат томонидан ажратилган ШУНТ апарати қолмаган апаратни олиб берсанглар операция қиламиз деб айтишган эди. Биз шу апартни олиш уcун 6 ой давомида қариндош уруғларимиз ва ота-оналаримиздан ташқари ўзимиз ҳам пул тўплаб Шифокорларимизга паратни олиб бергандан сўнг 2018 йил 8 сентябрда касалхонага бордик.
Докторлар умридан барака топсин. Операциядан қизалоғим эсон-омон чиқди.
1 ҳафтада уйга рухсат беришди. Уйга келгач қизим операциядан 1 ой ўтиб Судурги билан Aндижондаги Фурқат шифохонасида реанимацияда 3 кун ётди. Операция қилган Тошкентлик шифокорлар билан гаплашганимизда яна операция қилишимиз керак дейишди. Биз яна Қарз-қурс қилиб, 2018 йил 8 Ноябрда. Қизалоғимни иккинчи операцияга ётқиздик. 75.000.000 сўмдан ошиқ маблағ кетди қарз ҳам бўлдик боримиз шу қизчамни соғайиб кетиши учун сарфладик Кўз тегмасин Аллоҳнинг мўжизаси иккинчи операцияси ҳам яхши ўтиб қизим бағримга қайтди.
Фарзандим 1 ёшга кирмай 2 та операцияни бошидан ўтказди. Аллох бандаларига синаш учун бандасини суйганидан дард берар экан. Белидаги Грижа оёқ томирларини қисиб қойгани сабаб Қизим энди юруб кетиши учун Мунтазам Неврапатолог ва Ортапед назоратида туруб, улар ёзган Дори дармонларни дориларни вақтида олиши керак. 2019 йил 6 Октябр куни Ҳиндистондан Тошкентга Ортопед ва Нейрохирург. DARMON SERVIS шифохонасига бепул тиббий кўрик ўтказгани келганидан бир танишим орқали хабар топиб қизимни олиб бориб Ҳиндистонлик мутахассисларга кўрсатдик.
Бизга бир қанча укол ва дорилар ёзиб берди. У дорилардан бири ГЕРМAНИЯДAН келтирилади донаси 2.745.000 сўм экан шу доридан хар 3 ойда 10 та ампула олишимиз керак. 3 курс даво олишимиз керак имконимиз етганича ҳаракат қилиб бир марта олиб келтирдик ҳозирда яна олиб келтиришимиз керак. Кунлик дорилари ўзи анча бўлгани сабаб дориларни олишга қурбимиз етмаяпти. Шу сабаб мен сиз сахий халқимизга умид билан юзланмоқдаман. Она учун фарзандини дард билан синамасин дейишади. Ишонаман хар бирингиз болажон халқсизлар. Мени қизим кимгадур набира кимгадур сингил кимгадур фарзанд. Илтимос бир муштифар Онани ҳолатини тушуниб, ёрдам қўлини чўзинглар. Қизим тенгдошларидек бўлишини хоҳлайман. Шунча пайтдан бери олган муолажамиз сабаб қизим энди эмаклай бошлади мустақил ҳаракатлари кўпая бошлади. Саховатпеша инсонлардан илтимос қилиб моддий ёрдам сўраб қоламан Биздан қайтмаса Аллохдан қайтсин.
Меҳр Ёрдам Гуруҳи сиз азиз Меҳрибон инсонлар мана шу қизчани дарди шифо топиши учун қўлимиздан келганича ёрдамни аямайлик.
Моддий ёрдам бермоқчи бўлганлар учун керакли маълумотлар
☎️ +998 93 785 74 46 Одинаҳоннинг Отаси Жаҳонгир Aкани Телефон Рақами
💳 8600 1204 4063 8313 UzCard Карта эгаси Исмоилова Ҳуснигул Одинаҳоннинг Онаси
💳 5469 3800 9624 0287 SberBank Карта эгаси Ҳуснигул опани жияни Aбдувалиев Турсунбойга тегишли