Меҳр Ва Ёрдамга Муҳтож
Ҳайрия: Жигар церрози бир инсон ҳаётини хазон қилмасин бефарқ бўлмайлик, азизлар!
Ўткинчи дунёсига келган ҳар бир бандага унинг сабри йетганчалик синов келади. Кимнингдир мол-мулкига мусибат йетса, яна кимнингдир тан- сиҳатлигига путур етади.
Шундайлардан бири оғир дардга чалинган ҳамюртимиз 1966-йил Фарғона Шаҳрида таваллуд топган Низомов Рахматжон акадир. Улар 2 қиз фарзандни отаси. Бу инсонда 3 йил аввал гепатит V касаллиги аниқланган ва бу жигар церрозига олиб келган. Бунинг натижасида портал гипертензия, спленомегалия, асцит, қизилўнгач веналарининг варикоз кенгайиши каби асоратлардан азият чекмоқдалар. Рафиқаси Низамова Одинахон Фарғона Шаҳридаги озиқ- овқат дўконида сотувчи бўлиб ишлаганлар аммо уларда хам сурункали судурги мавжуд бўлиб, вақти- вақти билан касаллик безовта қилгани сабабли шифокорлар жисмоний мехнат қилишни тақиқлашган.
Рахматжон аканинг кенжа қизи Раънохоннинг маьлумотларига кура 2 фарзандида (бир ўғил бир қиз )юрак етишмовчилиги касаллиги булган ва эрта вафот этган. Хозирда ёлғиз фарзанди Aсадбек хам 2-Гуруҳ ногирони шунингдек Оилани боқувчиси Рахматжон ака оғир дардга чалингандан сўнг оилани барча рўзғор юмишлари унинг зиммасида эканлигини айтиб берди. Раънохон Фарғона Шахридаги Тамаддиҳоналардан бирида мижозларга хизмат кўрсатувчи ходим сифатида ишлаб кунлик даромадидан шу кунгача оилани қора қозонини қайнатиб келган. Юртимиздаги хозирги CОVID-19 Пандемияси оқибатида эълон қилинган карантин эса оилани аввалги холатидан анча оғир шароитга солиб қўйган.
Таъкидлаш жоизки, Рахматжон аканинг аҳволи кундан-кун оғирлашмоқда. Даволаниш учун эса, катта маблағ зарур. Набираларининг камолини кўришни истаётган ҳамюртимиз ҳайр-саховатли юртдошларимиздан ёрдам қўлини чўзиб, эҳсон қилишларини сўрамоқда.
Меҳр Ёрдам Гуруҳи эса Саховатпеша ўзбекистонликларга мурожаат қилиб, моддий тангликда қолган яна бир ҳамюртимизнинг мушкулини осон қилиш борасида ҳисса қўшишга ундайди.
Шубҳасиз, ҳар бир қилинган заррача яхшиликнинг ажри-мукофоти бор. Эҳсон қила олмайдиган узрлиларимиз эса, Рахматжон аканинг оиласи ҳақига дуои-хайрлар қилиб қўйишса, зора уларнинг дуолари ижобаат булиб Aллоҳ шифо берса !!!
Ёрдам бермокчи булганларга, бу беморларимизнинг ҳам қизи ҳам Ойижониси Раъноҳоннинг Тел номерлари:
☎️ +998905635045
Карта эгаси Низамова Раъноҳон
💳 8600 0609 6753 8183 UzCard
Барчангизга олдиндан катта раҳмат азизлар