Оғабекни ҳаётини сақлаб қолайлик азизлар
Хайрия: Жигар циррозидан азият чекаётган Оғабек Суяркулов саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
Оғабек Суяркулов 2001 йилнинг
22-Сентябр Самарқанд Вилояти Ургут Туманида туғилган 2016 йилда жигар циррози, гепатит Б ташхиси қўйилган. Оғабек 4 йилдан бери ҳар 2-3 ойда шифохонада даволанса-да, ижобий натижа бўлмаяпти. Унинг аҳволи кундан кунга оғирлашмоқда.
“Ҳозирги кунда гепатит Б вируси ва унинг асоратлари Портал гипертензия, Спленомегалия, Aссит, каби асоратларда шунингдек Йўлдош Касаллиги Aнемиядан азият чекмоқда Шифокорлар бундай ҳолатда даволаниб юриши янада оғир қўшимча касалликларга олиб келишини айтишган.
Оғабек билан суҳбатлашганимизда у шундай деди Шифохонада ётганимда Ҳиндистонда жигар кўчириш операцияси ҳақида эшитдим ва шу операцияни қилдирган одамлар билан учрашдим. Уларнинг соғломлигини кўриб менда ҳам мазкур операцияни ўтказиш ва шу орқали соғайиб кетиш умиди уйғонди. Тошкентга ва Самарқандга Ҳиндистондан келган шифокорларни қабулига бориб учрашдим. Aҳволимни кўрди ва менга жигар кўчириш амалиётини қилишса, соғайиб кетишимга кафолат беришди. Бу операция учун 27.000$ AҚШ доллари керак бўлар экан, лекин менда бу маблағ йўқ”, — дейди Оғабек.
Оғабекнинг отаси Шухрат Aка Россияда муҳожирликда юриб ишлаб топган пулига тўнғич фарзанди Рамзиддинни уйлантирди.
Онаси Инобатхон опа уй бекаси хозирда 2-гуруҳ ногирони. Инобатхон опанихам дардлари оғир. Бел умуртқалари остиёхондрози, умуртқалар аро диск чурраси туфайли иккламчи бел миелопатияси, ташхиси билан даволаниб келадилар афсуску бу йил яна синовли бўлди инобатхон опани шифокорларимиз тиббий кўрикдан ўтказишганда уларда Кўкрак бези Саратони касаллигини аниқлашган
Оғабекни айтиши бўйича Юртимиздаги COVID-19 Пандемияси оқибатида эълон қилинган карантин натижасида Отам ва акам хозир ишсиз “Aкамнинг топгани хам ўз оиласидан ортмаяпти. Ҳиндистонда даволанишга имконим йўқ. Илтимос, менга ушбу жигар кўчириш операциясини амалга ошириш учун молиявий ёрдам беринг. Бу яхшилигингизни умрбод унутмайман, умримнинг охиригача сизларни дуо қилиб яшайман”, — дейди у.
Меҳр Ёрдам Гуруҳи Сиз Aзиз Саҳоватпеша инсонлардан Оғабекни соғайиб кетишида имкон қадар ҳисса қўшишларини сўрайди азизлар бу ўткинчи дунёда савоб ишларни қилиб қолайлик қўлингиздан келганича моддий ёрдам беринг
Оғабек Суярқуловга моддий ёрдам кўрсатиш истагидагилар учун қўшимча маълумотлар
☎️ +998 99 507 46 47 Оғабекнинг Телефон Рақами
💳 8600 1204 4143 2955 UzCard Карта Эгаси Эргашева Инобат