Бир қўлидан айрилган Равшанбекнинг оиласи ночор аҳволда. Шўрлик она ҳаётини азоб билан ўтказяпти
Бир қўлидан айрилган Равшанбекнинг оиласи ночор аҳволда. Шўрлик она ҳаётини азоб билан ўтказяпти
Тошкент вилояти Тошкени тумани Кўксарой МФЙдаги Оқтом маҳалласида яшовчи Самарқандлик оиланинг аҳволи билан танишдик. Ушбу ночор оиланинг беш фарзанди бор. Иккинчи фарзанд бўлган Равшанбек 7 ёшида кўнгилсиз воқеа сабаб бир қўлидан айрилган. Тирикчилик илинжида оиласига ҳалол меҳнат эвазига ёрдам беришни истаган Равшанбекнинг бир қўли ёшлигида пахта титиш аппаратида жиддий жароҳатланган. У шундан бери одамлар билан қўл бериб сўраша олмайди, ўнг қўлида ёза олмайди, онаси пиширган овқатларни ўнг қўллаб тановул қила олмайди.
Ачинарлиси, бир ёқда ушбу оиланинг боши бўлган Алишер ака жигар циррози касаллиги билан 2010 йилдан бери оғрийди, Оилада беш фарзанднинг онаси Дилноза опа Полвонованинг тиними йўқ. Бир томонда Равшанбек, яна бир томонда тўшакка михланган турмуш ўртоғининг қийналаётганидан кунда азоб чекади. Устига-устак, Дилноза опа зиммасига Алишер аканинг умуман гапириш ва эшитиш қобилиятидан айрилган икки сингли ва бир укасининг ҳам юмушларини бажариш масъулияти юкланган.
Дилноза опа билан суҳбатлашганимизда улар шундай дедилар.
“Ҳокимият, маҳалла, турли ташкилотлар, ҳатто Президент порталига ҳам ёрдам сўраб мурожаат қилдим, аммо натижа бўлмаяпти. Сардор ака деган бир тадбиркор ака бизга бир бош қўй олиб бердилар ва бироз ёрдам ҳам бердилар.
Kun.uz сайти ўтказган хайрия акцияси орқали тўпланган маблағлар орқали 2018 йил ўғлимга Россияда протез қўл қўйдириб қайтган эдик. Хайриядан ошиб қолган пулга Тошкент вилояти, Тошкент тумани, “Кўксарой” МФЙ, “Оқтом” маҳалласи, Тинчлик кўчасидан 4 сотих сотиладиган бўш ер сотиб олиб, бу ерга уй қурдик. Ёрдам берган барчага раҳмат айтаман!
Аммо давлатдан ёрдам сўрасак, уларнинг жавоблари “сизлар каби ночор оилалар кўп, нима қилайлик биз ҳам, ишлаш керак” деб юзимизга солишади. Беш фарзандим билан қийналиб кетдим, турмуш ўртоғим ва ўғлимнинг аҳволини кўриб турибсиз, уларнинг кўзига қандай қарашни ҳам билмай қолдим”, дейди Дилноза опа Полвонова.
Дилноза опа билан суҳбатимиз давомида турмуш ўртоғининг соғлиғидан ҳам ҳол сўрадик. Турмуш ўртоғи жигар циррози, бу ҳам камлик қилгандай, руҳий хасталикдан азият чекмоқда. Бундан аввал бир неча маротаба ўз жонига қасд қилишга уринган. Оила бошлиғининг рўзғор тебратиш имкониятидан мосуво эканлигига тўлиқ ишонч ҳосил қилдик. Дилноза опанинг ўзи Чорсу бозорида сабзавод сотиб, бола-чақасини боқар эди. Аммо юртимздаги COVID-19 пандемияси сабаб ҳозирда бу ишини давом эттира олмаяпти. Ишини давом эттиришига қарамай, аёлнинг картошка, сабзи сотиб топган даромади 10 кишдан ортик оилага нима ҳам бўлар эди?
16 ёшли Равшанбек масаласига келсак, унинг ўнг қўлини 7 ёшлигида пахта титиш станоки чайнаб кетган. 2018 йил Россияда протез қўл қўйилган, аммо ҳозирда ушбу протез қўл кичрайиб, Равшанбекка тўғри келмай қолган. Бунга вақт ўтган сари Равшанбекнинг танаси ўсиб боргани ҳам сабаб бўлган.
Равшанбек билан ҳам суҳбатлашганимизда у шундай дейди “Келажакда журналистика соҳасида ўқиб, мен ҳам одамларга ёрдамлашмоқчиман. Бу менинг энг катта орзуим. Ёшлигимдан юрист бўлишни истардим, энди унга яна бир касбни шерик қилмоқчиман. Барча аъзолари соғ инсон, Аллоҳга шукр қилиб яшаши керак. Ҳаётда қўл ва оёқларни иложи борича яхши амалларни бажаришга йўналтириш керак. Тенгдошларимга шуни айтиб ўтмоқчиманки, борида шукр қилиб, тўғри ҳаёт тарзини танлаб, яшашга ҳеч нима етмайди”, дейди 16 ёшли Равшанбек.
Ҳозирда Равшанбекнинг ўнг қўлини электромеханик протез орқали тиклаш учун камида 300 миллион сўм керак бўлар экан. Равшанбекнинг авввалги жарроҳлик амалиёти 25 минг доллар маблағ эвазига амалга оширилганлиги бизга тўлиқ маълум.
5 фарзандни ёлғиз улғайтираётган онага иккинчи фарзанд бўлмиш, Равшанбек қўл қўйдириб, дастёр бўлишни истайди. Айни пайтда айтганимиздек, Равшанбек халқи учун нафи тегадиган ҳуқуқшунос-журналист бўлиб хизмат қилмоқчилигини, яхши ўқиб, доимо яқинларини хурсанд қилишини айтади.
Меҳр ёрдам гуруҳи бу оилани шароитини ўрганиб чиқди. Юртимизда ҳозир синовли кунлар бўлмоқда бу кунлар ҳаммаси ўтади кетади бир биримздан меҳр оқибат қолади Алишер Ака ва Равшанбекнинг дардлари шифо топиши учун қўлимиздан келганича ёрдамни аямайлик. Aзизлар бу дунё ўткинчи дунё савоб ишларни қилиб қолайлик барчамиз бугун бормиз эртага эса йўқ нима бўлиши ёлғиз Aллоҳга аён, ёрдам беринг!!!
Ёрдам бермоқчи бўлганлар Учун
☎️ +998946878709 Дилноза Опанинг Телефон Рақами
💳 8600 0609 9796 7121 UzCard Полвонова Дилноза Номида