September 21, 2022

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 06 сентябрь куни Telegram ижтимоий тармоғининг “Kompromatuzb” каналида А.Калоновнинг ноқонуний биносини буздириш ҳақидаги ижро ҳужжатини давом эттириш бўйича чиқарилган ажрим МИБ Андижон шаҳар бўлимига 30.08.2022 йилда етказилганлиги билдирилиб, ноқонуний бино қачон буздирилиши сўралган.

Мазкур хабар юзасидан Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.

Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди томонидан 14.04.2021 йилдаги жавобгар А.Калонов томонидан Андижон шаҳар Исломобод МФЙ Муҳиддинов кўчаси бўйида жойлашган 248,0 кв.м ер майдонига ўзбошимчалик билан қуриб олган бетон ва ғишт конструкцияли қурилмалар буздирилиши бўйича ҳал қилув қарори ижросини давом эттириш ҳақида ажрим чиқарилган.

Мазкур ажрим Бюронинг Андижон шаҳар бўлими иш юритувига 30.08.2022 йилда келиб тушган ҳамда ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида бўлим давлат ижрочиси томонидан 12.09.2022 йил санасига мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланган.

Маълумот учун: аввалроқ фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 10.06.2022 йилдаги ажримига асосан жавобгар А.Калонов томонидан судга киритилган апелляция шикояти кўриб чиқилгунга қадар ноқонуний қурилмаларни бузиш тўғрисидаги ижро иши кечиктирилганлиги хабар қилинган эди.