February 2

Батафсил маълумот

📍Рўйхатдан ўтиш жараёни номзодлар сони юқорида кўрсатилган квоталарга етганидан сўнг тўхтатилади.
📍 Номзодлар юқоридаги соҳалардан фақат биттасини танлаши керак.
📍(2023 йилда кемасозлик соҳаси учун рўйхатдан ўтган номзодлар 2024 йил ҳисобидан яна бошқа бир соҳага онлайн рўйхатдан ўтиш имконияти мавжуд).

2024 йил 8-14 февраль кунлари Агентлик тақдим этадиган ҳавола орқали анкета тўлдириб, ушбу анкета рақами билан Миллий банкнинг мобил иловаси ёрдамида (банк шохобчаларига бормасдан) 28 $ миқдоридаги тўловни амалга оширган ҳолда онлайн рўйхатдан ўтиш режалаштирилган.

🔹Eps-topik тест имтиҳонида қатнашиш учун:

1️⃣ Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
2️⃣ 18 ёшга тўлган (2006 йил 1 февраль санасидан олдин туғилган) ҳамда 40 ёшга тўлмаган (1984 йил 2 февраль санасидан кейин туғилган);
3️⃣ Корейс тилини биладиган;
4️⃣ Хорижга чиқиш учун тақиқи бўлмаган;
5️⃣ Соғлом, юқумли касалликка чалинмаган;
6️⃣ Корея Республикаси ҳудудига киришга тақиқи йўқ;
7️⃣ Корея Республикасида E-9 ёки E-10 визаси асосида 5 йилдан ортиқ муддатда ишламаган;
8️⃣ Ўзбекистонда жиноий жавобгарликка тортилмаган, судланмаган бўлиши лозим.

Рўйхатдан ўтиш ва юклаш учун зарур маълумотлар:

1. Телефон рақами;
2. Хорижга чиқиш паспортининг сифатли рангли электрон шаклдаги нусхаси (ламинат қилинган томони, файл ҳажми 55кб дан 60кб (600х400 пиксел) гача JPG форматида бўлиши лозим);
3. 3,5х4,5 ҳажмдаги оқ фонли сифатли рангли расм (фон билан устки кийимнинг ранги бир хил бўлмаслиги керак, файл ҳажми 13кб дан 14кб (100х300 пиксел) гача ЖПГ форматида бўлиши лозим).

👉 Паспорт ва расмни юклаш тартиби

4. Яшаш манзили (вилоят, туман, МФЙ, кўча ва хонадон).

❗️ Маълумотлар фақат лотин алифбосида ва тўғри киритилиши зарур.

Номзодлардан маълумотларни хорижга чиқиш паспорти асосида тўлиқ ва аниқ киритилиши сўралади. Маълумотлари хато юкланган ёки киртилган номзод тестда қатнаша олмаслиги ёки тестдан мувафаққиятли ўтган тақдирда ҳам унга виза рад этилиши мумкин.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тест имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган фуқароларнинг Корея Республикасида меҳнат фаолиятини амалга оширишини кафолатламайди.