КОРЕЯ ҲУДУДИДА НОҚОНУНИЙ БЎЛИБ ТУРГАН ХОРИЖИЙ ФУҚАРОЛАР ДИҚҚАТИГА
Июнь ойи охирида корея ҳудудида ноқонуний бўлиб турган хорижий фуқароларнинг мамлакатни ихтиёрий тарк этиш муддати якунига етмоқда.
- 2019 йил 11 декабрда бошланган ноқонуний бўлиб турган чет эл фуқароларининг ихтиёрий равишда чиқиб кетиш даври, аввалроқ эълон қилинганидек, июнь ойининг охирида тугайди.
- 1 июлдан бошлаб, ўз ихтиёри билан мамлакат ҳудудидан чиқиб кетган тақдирда ҳам ҳар бир фуқародан жарима ундирилади.
АВИАЧИПТАГА ЭГА БЎЛМАСДАН ТУРИБ ҲАМ ИХТИЁРИЙ ЧИҚИБ КЕТИШ ТЎҒРИСИДА АРИЗА БЕРИШ МУМКИН
Коронавирус туфайли мамлакатни тарк етиш учун чипта сотиб олишда қийинчиликлар юзага келганлиги сабабли жорий йилнинг 20 апрелидан бошлаб авиачиптасиз ихтиёрий равишда кетиш учун ариза топширишга рухсат берилган.
Чиптасиз ихтиёрий равишда кетиш аризасини бериш учун яшаш жойингиздаги иммиграция идорасига ташриф буюришингиз ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишингиз зарур:
- Паспорт;
- Ихтиёрий равишда кетиш тўғрисидаги ариза;
- Ихтиёрий равишда кетиш мажбурияти.
ФАҚАТГИНА ИЮНЬ ОЙИНИНГ ОХИРИГА ҚАДАР ИХТИЁРИЙ ЧИҚИБ КЕТИШ АРИЗАСИНИ ТОПШИРГАН ФУҚАРОЛАРГА КОРЕЯ ҲУДУДИГА ҚАЙТА КИРИБ КЕЛИШ УЧУН РУХСАТ БЕРИЛАДИ
Коронавирус сабабли авиарейсларнинг мавжуд эмаслигини (камайганлигини) инобатга олган ҳолда, жорий йилнинг июнь ойи охирига қадар ихтиёрий чиқиб кетиш учун ариза топширилган ҳолда, июнь ойидан кейин чиқиб кетилганда ҳам Кореяга қайта кириб келиш имконияти тақдим этилади (авиарейслар янгиланганидан кейин мамлакатни тарк этиш шарт).