January 10

Чет элга ишга кетган юртдошларга тавсиялар

Чет эл (айниқса ривожланган давлатлар)га ишга кетган юртдошларимиз нима учун узоқ йиллар давомида (виза муддати тугагандан кейин, ноқонуний қолиб бўлса ҳам) ишлашга мажбур бўлмоқда?

Мисол учун, Кореяга кетган юртдошларимиз виза муддати тугаса ҳам, ноқонуний қолиб ишлаш ҳолатлари кўплигини кузатамиз (бу ҳолат бошқа давлатларга кетганлар орасида ҳам шундай).

Асосий муаммолардан бири бу борган вақтдан бошлаб аниқ режа асосида иш олиб бормаслигимиз. Яъни ойлик иш ҳақи юқори бўлган давлатга бориб ишлаётганимизда ойлик иш ҳақимизни мақсадли сарфлашни йўлга қўймаймиз.

Ўзимиздан ҳотамбой ясаб оламиз, пулни илдизи дарёда улангандай сарфлаймиз.

Умумий виза вақтимизнинг ярмидан кўпини сарфлаб бўлгандан кейин нималарнидир режа қилишни бошлаймиз. Шунда ҳам пулни кўпаядиган проектларга сарфлаймиз. Натижада орзу ҳавас деб яна қолиб (керак бўлса ноқонуний) ишлашга мажбур бўляпмиз.

БУНАҚА ҲОЛАТГА ТУШМАСЛИК УЧУН ТАВСИЯЛАР:

1. Борган вақтдан (1чи ойдан) бошлаб, режа тузинг (режани виза муддатидан келиб чиқиб тузинг. Масалан, Корея бўлса 5 йиллик режа)

2. Иқтисод қилинган маблағни мақсадли проектларга сарфланг. Яъни ўша проектда киритилган инвестициянгизни қиймати ошсин, ҳам қайтган вақтизда қўлизда етарли маблағ бўлсин.

Масалан. энг оддийси, яшаш ҳудудингиздан бўш ер олинг (катта ер олиш шарт эмас), уни секин ортирган маблағлар ҳисобида қурилиш қилинг. Тайёр уй бўлганча ҳам ер нархи ошади, ҳам уйни.

Бунақа лойиҳалар кўп, муҳими пул ёстиқ ичида ётмасин.

3. Борган давлатингизни (банк тизими, акция, инвестиция бўйича) қонунчилигини ўрганишга ҳаракат қилинг.

4. Энг асосийси, чет элга бекорга бориб келманг, бир касбни профессеонал даражада ўрганиб келинг. Ўша касбингиз бўйича Ватанингизда ишни йўлга қўйишни олдинган ҳаракатини қилинг.

Энг муҳими шуки ҳаёт фақат чет элда ишлашдан иборат эмас, оиладаги каму кўст ҳеч қачон тугамайди.