September 15, 2020
Омск вилоятида ишлаш истагидаги фуқаролар диққатига!
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Россия Федерациясининг Омск вилоятида технологик қувур линиясида пайвандлаш ва монтаж қилиш (сварщик РАД) ишларига таклиф этилади.
Коронавирус пандемияси шароитида белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда ишлаши мумкин:
- талаблар: 20 - 45 ёш, эркаклар;
- иш вақти: 6/1 ёки 7/0 (ишчининг истагига кўра);
- ойлик маош: бажарилган ишга қараб 60 000 - 130 000 рубль.;
- синов муддати: 3 ой;
- иш тажрибаси: ўрта-махсус маълумотли, "НАКС" сертификатига эга бўлган;
Вақтинчалик яшаш жойига рўйхатга олиш, яшаш ва овқатланиш харажатлари иш берувчи томонидан қопланади.
Ишлаш учун рухсатнома (патент)ни расмийлаштириш иш берувчи кўмагида кредит олиб берилиши эвазига қопланади.
Ўзбекистондан Россияга етиб бориш харажатлари фуқаро ҳисобидан тўланади.
☎️Маълумот учун:
662332400, 662335300
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Самарқанд вилояти филиали
Каналга обуна бўлиш: @sammigration