Германияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига
📍CE тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси;
📍немис тили бўйича камида B1 даражаси (Gyote instituti yoki ECL sertifikati);
📍18-45 ёш;
📍Европа Иттифоқи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш ва рўйхатдан ўтиш учун қайта тайёрлаш курсида ўқиш ва 95-кодли сертификатини олишга тайёргарлик (давомийлиги 6-8 ой);
📍Германияда қайта тайёрлаш курсларидан сўнг камида 3 йил “Duvenbeck Kraftverkehr GmbH” ширкатида ишлаш.
Қуйидаги шароитлар яратиб берилади:
📍Ўзбекистонда ҳужжат ишларида кўмак;
📍Германияга бориш харажатлари;
📍доимий меҳнат шартномаси;
📍қайта тайёрлаш давридаги турар жой харажатлари ҳамда иш ҳақи (3-босқичли амалиёт давридаги ойлик 850 евро (солиқлар ушлангандан кейин);
📍қайта тайёрлашдан сўнг 1700 евро (солиқлар ушлангандан кейин) ҳамда 500 еврогача солиқсиз қўшимча ҳақ;
📍ҳар йили 27 кунлик таътил.
Рўйхатдан ўтиш учун зарур ҳужжатлар:
✅ хорижга чиқиш паспорти (pdf шаклда);
✅ немис тилидан сертификат (B1 даража, пдф шаклда);
✅ немис тилидаги таржимаи ҳол (Lebenslauf, pdf shaklda, pdf шаклда).
✅ ҳайдовчилик гувоҳномаси (pdf шаклда)
Рўйхатдан ўтиш labormigration.uz