"F-1" талаба визасини ололмасликнинг 10 та сабаби
AҚШда ўқиш истагига ега бўлган ҳамма ҳам бу ниятига ета олмайди. Чунки AҚШда ўқиш ҳуқуқини берувчи "F-1" талаба визасини олиш осон эмас. Aйниқса, Ўзбекистондан AҚШга "F-1" визасини олиш йилдан йилга қийинлашиб бораётгани ҳақида кўп эшитяпмиз.
Талаба визасини ололмасликнинг асосий сабаблари нима? Одатда, қандай сабаблар AҚШ элчихонаси томонидан F-1 визаси учун топширилган анкетанинг рад қилинишига сабаб бўлади?
“Бахтли мактаблар блоги” (Happy Schools Blog) яқинда шу ҳақда ёзибди. Унда талаба визасини ололмаган 100 дан ортиқ инсон билан қилинган суҳбат асосида AҚШдаги университетларга F-1 визасини ололмасликнинг энг кўп учрайдиган 10 сабаби ҳақида ҳикоя қилинган. Ушбу сабабларни қуйида биттама битта санаб ўтсак:
- Инглиз тилини яхши билмаслик;
- GRE балининг пастлиги;
- TOEFL/IELTS балининг пастлиги;
- Aкадемик кўрсаткичларнинг пастлиги;
- Aйрим курс ва имтиҳонлардан йиқилганлик;
- TOEFL бали юқори бўлатуриб GRE балининг пастлиги (TOEFL бали сохта бўлиши мумкин);
- Суҳбатда саволларга тўлиқ жавоб бермаслик;
- Сохта ҳужжатлар (молиявий ва банк қоғозлари, баҳолар, диплом ва балларнинг сохталаштирилиши);
- Ўзига ишончсизлик;
- Суҳбатда алдашга ҳаракат қилиш.
Демак, виза ололмасликнинг асосий сабаби инглиз тилини яхши билмаслик экан. Бу тил ўрганиш учун кетаётган талабаларга таъаллуқли емас. Чунки улар ҳали TOEFL ёки IELTS топширмаган бўлади. Бундай талабалар кейинги сабабларга эътибор қаратиши керак.
Хуллас, инглиз тили кўрсаткичларингиз жуда яхши бўлса ва ўқиш аҳдида қатъий эканингизни кўрсата олсангиз, виза олиш имкониятингиз ошади.
Ўзбекистонда ҳам F-1 визасини ололмасликнинг асосий сабаблари фақат шулар ёки шу тартибда бўлади, деб айтиш қийин. Турли давлатларда вазият турлича бўлиши мумкин.
Каналга обуна бўлиш: @sammigration