September 24, 2020

Россия Федерацияси ҳудудидаги меҳнат мигрантларига 2020 йил 15 декабргача имтиёзлар берилди.

Жорий йил 23 сентябрь куни Россия Федерацияси Президентининг 580-сонли фармони қабул қилинди.
Мазкур фармонга кўра,

  • 15 мартдан кейин муддати тугаган ва ИИВ базасида бўлган барча рўйхатдан ўтиш ҳужжаталарининг муддати 15 декабргача узайтирилди;
  • 14 мартдан кейин муддати тугаган шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар (паспорт) билан Рооссия Федерациясини тарк этиш мумкин;
  • 15 декабргача миграция картада нима ёзилишидан қатъи назар патент олиш мумкин.
  • чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан маъмурий чиқариб юбориш, депортация қилиш, илгари берилган вақтинчалик яшаш учун рухсатнома, яшаш учун рухсатнома, ишлаш учун рухсатнома ва патентни бекор қилиш, шунингдек Россияга киришни тақиқлаш каби чоралар қўлланилмайди. Россия Федерацияси давлатчилиги ва миллий хавфсизлигига нисбатан содир этилган ёки шунга тенглаштирилган оғир жиноятлар содир этган фуқаролар бундан мустасно.

Каналга уланиш учун: @sammigration