ТАКДИРИМ ОГРИСИ
Зуҳра оппоқ либосда, бошига оқ ромол ташлаганча, катта ётоқхонанинг четида, каравот устида титраб ўтирарди. Бу тун — орзиқиб кутган бахт туни бўлиши керак эди. Аслида, у севгани Камолни бағрига босиб, у билан бирга келажак орзуларини қуриши керак эди... Аммо ҳақиқат аччиқ эди. Камол шифохонада ҳаёт-мамот ўртасида ётарди, Зуҳра эса истамаган инсоннинг қонуний аёлига айланганди.
Зуҳра юрагини қўлига олиб, орқасига қаради. Тохир эшикдан кириб келди. Юзида мамнун жилмайиш, қадамларида енгиллик бор эди. Бу — ўз аёлини, ўз уйида, ўз ётоқларида кўрган эркакнинг мамнунлиги эди.
У костюмининг енгларини ечиб, ётоққа ташлади. Сўнг аста Зуҳра ёнига борди. Елкасига енгил тегиб, унинг қўлларидан ушламоқчи бўлди. Аммо Зуҳра чўчиб, тезлик билан қўлини тортиб олди ва бироз четроққа сурилди. Тохир бу ҳаракатдан сал ғашланди, аммо ўзини босди. Ахир, у ҳозир қонуний равишда унга тегишли эди.
— Севгилим, — деди Тохир юмшоқ оҳангда. — Ширинликлар олиб келгандим, бирга ейлайлик.
— Йўқ... истамайман. Чарчадим, дам олмоқчиман. — деди Зуҳра чарчоқ ва совуқлик билан.
У ўрнидан турмоқчи бўлди. Аммо Тохир унинг ҳаракатига йўл бермади — катта гавдаси билан йўлини тўсди.
— Н-нима қиляпсиз? — Қизнинг овози титради.
Тохир аста қизнинг юзидаги ромолни ечди. Оқ ромол остидан Зуҳра юзи очилди. Унинг кўзлари — сокин уммон, қошлари — нозик эгри, лаблари эса юракни ўғирлайдиган гўзаллик эди. Тохир юзини кафтлари орасига олиб, бармоқлари билан меҳр билан силади.
Зуҳра юраги гурсиллаб ура бошлади. У қўрққанидан эмас, нотаниш туйғулар гирдобида титраётганди.
Тохир аста лабларини унинг пешонасига босди. Қиз кўзларини маҳкам юмиб олди. Йигит бу ҳолатни сезиб, енгил жилмайди. Сўнг пичирлади:
— Биласанми, эркак кишининг аёлининг пешонасидан ўпиши нимани англатади?
Зуҳра аста кўзларини очди. Нигоҳи тўғри Тохирнинг кўзларига қадалганди.
— Бу — бир умрга меникисан дегани. Ҳатто тўқсон ёшга кирганимда ҳам, сен билан ёнма-ён бўлишни хоҳлашимни англатади. Ҳар он, ҳар нафасда сени ёнимда кўришни, пешонангдан яна ва яна ўпишни истайман.
У қизнинг қўлини аста ушлади. Бу сафар Зуҳра уни тортиб олмади.
Тохир қизга бир оз вақт ва ёлғизлик бериш кераклигини ҳис қилиб, юмшоқ табассум билан:
— Дам ол, — деди ва секин эшикни ёпиб, ҳонадан чиқди.
Зуҳра ётоқда бир неча дақиқа жим ўтирди. Нафаси бир текис эмасди. Юраги ҳамон гупиллаб урарди. Ўзини бу таниш-у нотаниш оламда ғалати ҳис қиларди — ғам билан аралаш бир турфа ҳолатда. Йиғлашни ҳам, бақиришни ҳам истарди, лекин бирортасига журъат тополмади.
Бир муддат ўтиб, у секин ўрнидан турди. Оппоқ либосини алмаштиришга қарор қилди — ўзини бу кийимда баттар бегонадек ҳис қилаётганди. Аммо қимматбаҳо атлас либоснинг орқа замоғига қўли етмай, яна уриниб, яна чарчаб тўхтади. Ҳар сафар қўлини орқасига чўзганда, юрагининг ғашлик билан сиқилганини ҳис қиларди.
— Илтимос, очил… — дея пичирлади у, кўзларида ёш қалқиб.
Зуҳра охирги марта уринаётган маҳал, эшик секин очилди. Тохир қайтиб келганди. Унинг нигоҳлари бир зумда Зуҳранинг ҳолатини илғади. Қиз орқасига қайрилиб қаради-ю, лабини тишлади.
— Кечирасиз… мен... қўлим етмаяпти… — деди Зуҳра хижолат ва титроқ билан.
Тохир индамай унга яқинлашди. Нигоҳлари жиддий, аммо мулойим эди. Зуҳранинг орқасига ўтиб, эҳтиёткорлик билан замоғини еча бошлади. Бармоқлари қиз танасига тегмасликка ҳаракат қилар, лекин юрагидаги ҳислар ҳамон қайнарди.
Зуҳра кўзларини юмди. Бу дақиқаларда ўзини худди ёлғон дунёда яшаётгандек ҳис қилди — юраги Камолга тортса-да, жасади бошқа бир эркак билан ёнма-ён эди.
Тохир замоғни ечиб бўлди. Бироз жимлик сукунатга чўмди. У секин орқага чекиниб, меҳр билан деди:
— Хафа бўлма, ёрдам бермоқчи бўлдим холос. Яхшиси дам ол. Бугун ҳам сен учун, ҳам мен учун оғир кун бўлди.
Зуҳра унга қараб бош ирғади. Қизнинг кўзларида миннатдорчиликми, изтиробми — ўзи ҳам англамас эди. Аммо бир нарса аниқ эди: у энди бошқача дунёга кириб бўлганди.
Тохир ҳонадан чиқиб кетди. Эшик ортидан эса оҳанграбодек юрак уришлари, жимлик ичидаги бақириқ каби оғир нафаслар эшитилиб турарди.
Зуҳра ойнага қараб турди. Ўзини танимай қолди. Бу — севгисиз, лекин мажбуриятли кечган илк тун эди.
Аммо айни шу дамда, шаҳар четидаги шифохонада... Камол комада ётиб, лаблари орасидан хира пичирлади:
— Зуҳра... мен... сени… севаман...
Шифохона ойнасидан кираётган майин тонг нурлари Камолнинг юзини силади. Юрак уришини билдирувчи аппарат бир маромда ишларди. Нафас олишлари секин-аста тартибга тушган, ранги оқариб, аммо ҳаётга қайтган йигит ётарди. Шу пайт, гўё осмон ерга шукроналар ёғдиргандек, Камолнинг кўз қовоқлари аста очилди.
— Камолжон! Ўғлим! — деб шивир қилди Саида опа, кўз ёшларини тия олмай. У ўғлининг юзларига оҳиста оҳиста тегиниб, бағрига босди. — Шукур, Аллоҳим, шукур! Сени йўқотаман деб ўйлагандим...
Ён томонда тик турган Анвар ҳам хурсандлик ва ҳаяжон аралаш оҳангда деди:
— Достим.. эшитаяпсанми мени? Қайтиб келганингдан хурсандман
Камол тилини ҳаракатга келтиришга уринди. Овози зўрға чиқди:
Хонадаги қувончли кайфият гўё дарз кетди. Саида опа бир зум юзини четга ўгирди, лаблари титради. Сўнг қаттиқлик билан ўғил кўзларига тикилди:
— Энди у ҳақда сўрама, Камол. У — эрли аёл.
Камолнинг юраги гўё мушт билан урилгандек тўхтаб қолгандек бўлди. У бир он онасига, бир Анварга термилди. Нигоҳларида: “Бу ҳазилми? Бу ростми?” деган савол турарди.
— Анвар... бу ростми?.. Зуҳра?.. У...?
Анвар чуқур нафас олиб, Саида опага қаради. Онанинг қаҳрли кўзлари унга қараб турган бўлса-да, Анвар ҳар доимгидек самимий, аммо эҳтиёткор оҳангда деди:
— Саида опа, илтимос… Камол энди озига келди ортиғи оғирлик қилади. Дам олсин.
Лекин Камол ётган жойида кўтарилишга уриниб, яна сўради. Бу гал юракдан қаттиқ чиқди:
— Қаерда дедим?! Зуҳра қаерда?!
Саида опа нигоҳини яширмади. Оғриқ билан, лекин баралла деди:
— Кеча... кеча уни тўйи бўлди. Бир йигит билан... У энди бировнинг аёли. Тугади, болам. Тугади.
Тўнкарилган юрак энди сўнмас эди. Камол тўшакда титраб, бошини орқага ташлади. Нафас ололмасдек бўлди. Кўзлари қизарди, жағи қисилди.
— Йўқ... Йўқ! Сизлар… менга ёлғон гапиряпсизлар! Зуҳра мени севарди! Севарди у мени!!!
Бирдан барча ёнидагиларни қўли билан итариб, қаттиқ бақирди:
— Чиқинглар!!! Ҳамаларинг чиқинглар!!!
Анвар уни тинчлантирмоқчи бўлди, аммо Камолнинг ғазаби кучли эди. Палатада турли буюмлар ерга тушиб кетди. Ҳамшира югуриб келди. Саида опа зўрға ўрнидан туриб чиқиб кетди.
Камол эса пичирлаб, аммо юрагини тилка-пора қилиб ғазаб билан шивирлади:
— Мен... мен сени ўлдираман, Тохир!
Лабларидан бу ном сирғалиб тушди: Тохир... У энди ҳаммасини тушунгандек бўлди. Энди юрагини еб битираётган алам эмасди — бу... ўч эди. Ва севгисидан айрилган юракнинг охирги нажоти.
Зуҳра секин кўзларини очди. Кўнгли ғаш, боши бироз оғриқ туяётгандек. Уйга ўрганиш, тун кечган оғир фикрлар таъсирими — юрагида нимадир ғимирлаб ётар эди. Кўз қири билан деразага қаради — аллақачон тонг отган, ҳатто қуёш баланд кўтарилибди.
— Вой Жин урсин! — деди у шивирлаб. — Шу вақтгача ухлабманми?
Ўрнидан сапчиб турди. Ўзидан хижолат, ғурур билан аралаш ҳиссиётда қалбини ўртаб турар эди: бу уйда энди у келин эди. Биринчи тонг, биринчи нонушта, биринчи вазифалар... Буларнинг бари унга бегона, аммо барибир масъул эди.
Шошганча шкафга яқинлашди. Қолганлардан фарқли ўлароқ, бугун оддий эмас — ўзини чиройли кўрсатгиси келди. Енгил, оқиш рангдаги, нафис матодан тикилган кўйлакни танлади. Бошига эса нозик тусдаги ипак рўмолни қўйди. Эгнига мос енгил заргарлик аксессуари тақди. У ўзини кўзгу қаршисида бир зум кузатди. Нигоҳларида яна ўша иккиланиш — аммо юраги бошқа гап айтар эди.
Пастга тушишга юраги бетоқат бўлди.
Зуҳра зиналардан тушар экан, пастдан келаётган ширин, ёқимли ҳидлар у қалбига бир илиқлик олиб келди. Ошхонадан янги қовурилган тухум, нон ва қаҳва ҳиди димоғни қитиқларди. У юрагини секин ушлаб, эшик тирқишидан мўралади.
Тохир ошхона марказида белига фартук боғлаб, пичоқ билан сабзавор тўғраётган эди. Кўзлари юмилган, лаблари оҳиста бир куйни ҳиргойи қиларди. У ўзини қулай, хотиржам ҳис қилаётгандек, атрофдаги борликка меҳр билан қараётгандек туюларди. Зуҳра бир зум унга термилиб қолди.
Шу пайт Тохир секин орқасига қаради. Ва у — у қизни кўрди. Оқ либосда, гўё бу тонг учун яралгандек, беғубор, беғам бир меҳр билан турган эди у.
Тохирнинг юзида илиқ табассум ёйилди.
— Вой, уйғондингизми, хоним? — деди у ҳазиломуз оҳангда. — Мен бугун ошпазликка ўтиб олдим. Сабр қилсангиз, эрталабги энг зўр таомни татиб кўрасиз.
Зуҳра аста кулиб қўйди. Тохирнинг бу қадар ҳаракатчан, ҳаракациз юрагига ҳаёт киритаётганини ич-ичидан сезди.
— Мен сизга ёрдам берай... — деди у майин овозда, лекин Тохир дарҳол бош чайқади.
— Йўқ, йўқ. Бугун сиз дам оласиз. Келинг, бу ерга ўтиринг. Мен барчасини тайёрлаб бўлдим. Фақат сиз билан бирга ейиш қолган.
Тохир столни тўлиқ тайёрлаб, чиройли идишларга жойлаштирилган нонушта таомларини олиб келди. Унинг ҳаракатларида меҳр, ҳар бир қадамида нозиклик бор эди. Тохир кичкина идишни олиб, унга асал суртиб, қиз томон узатди.
— Мана, ҳаёт ҳам асал каби бўлиши мумкин, агар биз уни шундай қилсак...
Зуҳра қошларини кўтариб, жилмайди. Бу йигит... у кутганидан бошқача эди. Ғайратли, юмшоқ, аммо жиддий. Меҳр билан боқаётган, аммо орқада қандайдир изтиробни яшираётган нигоҳлар... Ва эҳтимол, бу изтироб иккаласини ҳам бир-бирига яқинлаштирар.
— Ростдан ҳам, ўзига хос экан... — деди у майин овозда.
— Бугунги тонг — бизнинг янги саҳифамиз. Яхши бошланиш керак.
Зуҳра жим қолди. Аммо юрагида аллақачон бу сўзлар акс-садо бера бошлаганди...
Зуҳра ҳали-ҳануз оғзида ширинликнинг таъми, юрагида эса Тохирнинг ғайритабиий меҳрибонлиги билан ўтирар эди. Аммо бирдан йигит яна ўзига хос қилиқлар билан гап бошлаб қолди:
— Бугун ишимга бормайман. Балки эртага ҳам. Балки ундан кейин ҳам. Уч кун — фақат сен билан бўламан.
Зуҳра қошларини кўтариб, лабини тишлади. Заҳарлик оҳангда жавоб берди:
— Сизни ишингиз ҳам борми ўзи?
Тохир кулди, ўша машҳур бепарво кулгуси билан:
— Ҳа, бор. Ишсиз одамга ўхшайманми?
— Кўча безориларининг муқим иши борлигини билмасдим.
Тохир бир лаҳза музлаб қолди. Бу гап юрагига озгина тегди. Аммо дарров юзини қаттиқликдан халос қилиб, жилмайди. Жилмайиши мажбурий эди.
— Шахсий клубим бор, айтмоқчи эдим...
Зуҳра кўзларини торайтириб, оҳангини жиддийлаштирди:
— Клублар? У жойлар — одамни заҳарлайдиган, зинога йўналтирадиган, бузуқликлардан иборат. Менга бундай жойлар ёқмайди. Ёмон хотираларим бор.
Тохир ичидан оғир нафас олди. Шу гап, тонгги илиқ кайфиятни муздек шамолдек учириб кетди. У столга суяниб, бир лаҳза жим қолди. Сўнг, ҳазил билан енгил оҳангда гапни юмшатмоқчи бўлди:
— Энди... ўзингдан кўр, айтган гапларинг учун—деди тохир аҳмоқона жилмайиш билан
Зуҳра ўрнидан туриб, қошларини чимириб унга тикилди. У кўзларида ўша жиззаки қиз, энди турмуш ўртоғи бўлиб қолган аёлнинг қатъияти бор эди.
— Бўлди, мен чиқиб кетаман, зерикдим!
У зинадан юқорига — ётоққа қараб югурди. Тохир кулиб унга эргашди:
— Тутиб олсам, қўйиб юбормайман!
Зуҳра юраги гуппиллаб, бироз ҳаяжон, бироз қўрқув билан ҳаракатланарди. Катта уй — икки қаватли, ҳар бурчи сирли ва сеҳрли каби. Қиз тўғри ўз ётоқларига кириб, эшикни ёпмоқчи бўлди, аммо...
Қарс! — Эшик очилиб кетди. Тохир куч билан кириб келди. Зуҳра ортга тисарилди, кўзларида хавотир аралаш ҳайрат.
— Мен... мен гапларимни қайтариб оламан. Бўлди, жиддий ўйлаб айтмагандим. Мендан нари туринг!
Тохир эса аста, жиддий нигоҳ билан яқинлашди:
— Йўқ, бунақаси кетмайди. Айтилган гап — отилган ўқ, хотинжон.
У бир ҳаракатда қизни қучоғига тортди. Икки юрак бир-бирига тегиб урилди. Нафаслар аралашди. Улар беихтиёр ётоққа еқилдилар. Нафаслар тез, юраклар шошқалоқ. Тохир паст овозда шивирлай бошлади:
— Қандай қилиб юрагимдан жой олган бўлсанг, энди бу юракни тарк эта олмайсан
Зуҳра эса гўё жавоб беролмайди. Аммо кўзларида аллақандай майинлик, тан олиш, ва бир умрга мўлжалланган тушуниш бор эди. Тохир унинг юзига оҳангдор кўзлар билан термилиб қараб турарди. Лаблари яқин, аммо тўқнашмаган. Орада сукут — аммо бу сукут бутун оламдан бойроқ эди.