ҲАРБИЙ-ВАТАНПАРВАРЛИК ЙЎНАЛИШИГА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН СИНФЛАР ТАШКИЛ ЭТИШ
Эьлон !!!
Хурматли укувчилар
Нукус шахар ХТБ карашли 44 умумий урта таьлим мактабига 2020 -2021 укув йили учун 7 синфга "Харбий -ватанпарварлик йуналиши"га 6 синфни тугатган 30 нафар укувчи кабул килинади. { угил ва киз болалар }
Таьлим тури Узбек
Имтихон асосида :
1.Жисмоний тайергарлик
2.Тест : математика, тарих, она тили
Керакли хужжатларни укув йили охирида мактаб маьмурияти билан
богланиб олишингиз мумкин.
Мурожаат учун 61 226 56 24
ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИДАН МАКТАБЛАРДА ҲАРБИЙ-ВАТАНПАРВАРЛИК ЙЎНАЛИШИГА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН СИНФЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ
Жорий йилнинг 8 май куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси “Умумий ўрта таълим ва ихтисослаштирилган мактабларда ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қўшма қарорни имзоладилар.
2020-2021 ўқув йилидан бошлаб ихтисослаштирилган синфларга 6-синфни битирган 30 нафар ўқувчи қабул қилинади. Ва хар йили 1 августга қадар махсус синфларга қабул жараёнлари ўтказилади.
Бунда мактабларнинг ихтисослаштирилган синфларида ўқиш муддати беш йилдан (7 — 11-синфлар) иборат бўлади. Ихтисослаштирилган синфлар учун зарур бўладиган махсус спорт жиҳозлари, ўқув мақсадларига мўлжалланган қурол-аслаҳа ва ҳарбий-техник мулк намуналари ва параметрлари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан ишлаб чиқилади.
Шунингдек, ихтисослаштирилган синфларда ўқув машғулотларини ташкил этиш учун зарур шароитлар яратиш ҳамда махсус ҳарбий-техник ва қурол-аслаҳалардан фойдаланиш бўйича амалий машғулотлар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Миллий гвардияси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлар очишдан асосий мақсад таълим олувчиларни «Темурбеклар мактаблари» ҳарбий-академик лицейлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти ҳамда бошқа олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун мақсадли ва чуқурлаштирилган ҳолда тайёрлашдир.
Аввалроқ “Умумий ўрта таълим ва ихтисослаштирилган мактабларда ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Вазирлар Маҳкамасининг қарори (237-сон, 17.04.2020 й.) қабул қилинган эди.
Маълумот учун, Президентнинг 2017 йил 17 ноябрдаги ПҚ-3392-сон қарорига кўра, республикамизда ҳозирда 56 та мактабда ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлар фаолият юритмоқда.
📚 @XTV_CHAT - Metodik yordam oling va bering
📚 @XXI_ASRUQIT - XXI ASR O‘QITUVCHISI kanaliga ulanish uchun👇👇👇